11-мавзу ўзгармас ток машиналарнинг тузилиши ва ишлаш асоси, асосий характеристикалари


Якорь реакцияси. 3. Уйғотиш токининг камайиши


Download 1 Mb.
bet7/9
Sana24.12.2022
Hajmi1 Mb.
#1054203
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
11 ma\'ruza узгармас ток машиналари

2. Якорь реакцияси.

3. Уйғотиш токининг камайиши.

Паралел уйғотишли генераторда нисбий кучланишнинг пасаюви:

(11.10)

Ўртача қувватли қўшимча қутбли машиналарда U% = 815 бўлади. Характеристикадан кўринишича, параллел уйғотишли генераторни фақат аниқ бир чегарага (Iтах гача) юклаш мумкин. Ушбу ток критик ток деб аталади (11.17-расм, d нуқта). Токни бу даражага кучайтириш мумкин эмаслигининг сабаби шуки, ток орта борса, кучланиш пасайишининг юклама токи I ни камайтириш таъсири ташқи қаршилик R таъсирига қараганда кўпроқ бўлади; ташқи қаршиликнинг камайиши юклама токи I ни кучайтиради:

Электр энергияси истеъмолчилари (электр двигателлари, лампалар ва б.) нинг яхши ишлаши учун манбадан олинадиган кучланиш юклама ўзгаришига боғлиқ бўлмай номинал қийматга тенг бўлиши керак. Шунтли генераторларда юклама ўзгариши билан кучланишни миқдор жиҳатдан бир хил сақлаш имконияти бор. Бунинг учун уйғотиш занжиридаги ростлаш реостати (11.14-расм) ёрдамида уйғотиш токи , шунингдек, магнит оқими Ф ва ЭЮК Е ўзгартирилиб, кучланишни U=const тарзида ушлаб турилади. Барча генераторлар кучланиш ростлагичи билан жиҳозланади.

Демак, ростлаш характеристикаси (11.18-расм) турли юкламаларда генераторларнинг қисмаларидаги кучланишни бир ҳил (ўзгармас) қилиб ушлаб туриш учун уйғотиш токини қанча ўзгартириш кераклигини кўрсатади.

Ўзгармас ток генератори саноат қурилмаларининг (электролиз ва гальваник қурилмалари) паст кучланишли ўзгармас ток истеъмол қиладиган манбалари ҳисобланади. Ундан синхрон генераторнинг уйғотгичи сифатида ҳам фойдаланилади. Айниқса, махсус ўзгармас ток генераторлари (пайвандлашда, поездларни ёритиш учун ишлатиладиган генераторлар, ўзгармас ток кучайтиргичлари, аккумуляторларни зарядлаш учун генераторлар) кенг тарқалган.

Кетма-кет уйғотишли генератор

Кетма-кет уйғотишли генераторда магнит оқими ҳосил қилиш учун юклама токидан фойдаланиш мумкин, бунинг учун генераторнинг уйғотиш чулғами якорь билан ўзаро кетма-кет уланади (11.19-расм). Бундай генераторда якорь токи билан уйғотиш токи қиймат жиҳатдан нагруза токига тенг бўлади, яъни; Iя=Iy=I.


Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling