(11.3) бу ерда IяRя - якорь қаршилигидаги кучланишнинг пасайиши. Iя=I+Iу. (11.4) Генератор нормал ишлаганида унинг уйғотиш чулғамидан ўтадиган токнинг миқдори: (11.5)
11.13-rasm.
бу ерда UУ - уйғотиш кучланиши (у якорь қисмларидаги кучланиш-га тенг); RУ – уйғотиш чулғамининг қаршилиги; RР – ростлаш реостатининг қаршилиги. Юклама бўлмаганида, яъни I=0 да IЯ= Iу. Уйғотиш токи якорнинг номинал токига нисбатан жуда оз бўлганлиги учун якорь кучланишининг пасайишини эътиборга олмаса ҳам бўлади, яъни UЯ Е=cпФ бўлади. Бунда (11.6) Якорнинг айланиш тезлиги ўзгармас бўлганида якорь қисмаларидаги кучланиш уйғотиш токигагина боғлиқ бўлади, яъни (*) (11.7) ифодага мувофиқ уйғотиш токини ҳосил қилиш учун якорь қисмларида кучланиш бўлиши керак. (*) ифодага кўра якорь қисмаларида кучланиш ҳосил қилиш учун уйғотиш токи бўлиши керак.
11.14-rasm.
Дастлаб якорь бирламчи двигатель воситасида айлантирила бошлаганда уйғотиш токи ва уйғотиш токини ҳосил қилувчи якорь қисмаларида ҳеч қандай кучланиш бўлмайди. Шундай бўлса, машинада кучланиш ва ток қандай ҳосил бўлади? Бундай генераторда ЭЮК пайдо бўлиши ўз-ўзидан уйғотиш принципига асосланган. Генератор ишлаши ёки ўз ўзидан уйғониши учун унинг магнит системаси (қутблар ва станина) да қолдиқ магнетизм Фқ. м бўлиши шарт. Машинада бундай қолдиқ магнетизм дастлаб заводнинг ўзида ташқи ток манбаи ёрдамида вужудга келтирилади. қолдиқ магнетизм Фқ.м якорь чулғамларида бироз бўлса ҳам ЭЮК Еқ.м ни индукциялайди (11.15-расм). Шу ЭЮК уйғотиш чулғамларида Iу.қ.м токини ҳосил қилади Iу.қ.м= (11.7) бунда якорнинг қаршилиги эътиборга олинмайди, чунки у уйғотиш чулғамининг қаршилигига қараганда анча кичик бўлади. Iу.қ.м. уйғотиш токи магнит майдонини ҳосил қилади. Ушбу магнит майдони томон йўналанади. Агар улар бир томонга йўналмаса, генератор ўз-ўзидан уйғонмайди ва ишлай олмайди. Бундай генератор якорини тескари ёки уйғотиш занжиридаги токнинг йўналиши ўзгартиришга тўғри келади. Бунинг учун уйғотиш занжирининг якорьчулғамларига уланган учларини алмаштириш керак.
11.15-rasm.
Do'stlaringiz bilan baham: |