11-мавзу ўзгармас ток машиналарнинг тузилиши ва ишлаш асоси, асосий характеристикалари


Одатда, назарий салт ишлаш характеристикаси ишлатилади. Бу характеристика ҳақиқий характеристиканинг юқори ва пастки тармоқлари ўртасидан ўтган эгри чизиқдир (11.16-расмда узлуксиз чизиқ билан кўрсати


Download 1 Mb.
bet6/9
Sana24.12.2022
Hajmi1 Mb.
#1054203
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
11 ma\'ruza узгармас ток машиналари

Одатда, назарий салт ишлаш характеристикаси ишлатилади. Бу характеристика ҳақиқий характеристиканинг юқори ва пастки тармоқлари ўртасидан ўтган эгри чизиқдир (11.16-расмда узлуксиз чизиқ билан кўрсатилган).

Салт ишлаш характеристикаси уч қисмдан иборат. Биринчи қисм характеристиканинг тўғри чизиқли бошланғич қисмидир. Бу қисмда машина ҳали магнит жиҳатдан тўйинмаган бўлиб, магнит индукцияси анча кам бўлади. Иккинчи қисм характеристиканинг эгри чизиқли қисми бўлиб, “тирсак” деб аталади. Бу қисмда машина магнит тўйиниш арафасида бўлади. Учинчи қисм характеристиканинг ётиқ ва тўғри чизиқли қисмлари бўлиб, бунда машина тўйинган, яъни уйғотиш токининг ортиши янги магнит куч чизиқларини ҳосил қилмайди.

Номинал кучланишнинг иш қисми, албатта, характеристиканинг эгри чизиқли (тирсак) қисмида бўлиши керак, чунки бу ҳолда кучланишини ростлаш қулайроқ.

11.17-rasm.

Ташқи характеристика. Уйғотиш занжирининг қаршилиги ва айланиш тезлиги ўзгармас бўлганида генератор якори қисмаларидаги кучланишнинг юклама токи билан қандай боғланганлигини кўрсатувчи эгри чизиқ ташқи характеристика бўлади:

U=f(Iя), Ry=const, n=const.


11.16-rasm.

Параллел уйғотишли генераторларнинг ташқи характеристикасини олишда уйғотиш занжирининг қаршилиги Rу=cоnst бўлади. Юклама токи I ортганда якордаги ток ҳам ортади. Бу эса якордаги кучланиш пасайиши (Iя Rя) ҳамда якорь реакцияси туфайли якорь қисмаларидаги кучланишнинг пасайишига сабаб бўлади. Демак,уйғотиш токи

Iy= (11.8)

камаяди. Бу эса мангит оқими

Ф= (11.9)

нинг ҳамда индукцияланувчи ЭЮК

E=cФn

ва якорь қисмаларидаги кучланиш

U=E-Iя Rя

нинг камайишига сабаб бўлади.

Шундай қилиб, паралел уйғотишли генератор кучланишининг пасайишига таъсир кўрсатувчи сабаблар қуйдагилардан иборат:


11.17-rasm.

1. Кучланиш Iя Rя нинг якорь қаршилигида пасайиши.


Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling