Демак, генераторни фақат юклама бўлган ҳолдагина уйғотиш мумкин. Шунинг учун бундай генераторларнинг салт ишлаш характеристикасини олиб бўлмайди. Генераторда юклама бўлмаганда Iy=I=0 бўлади, генератор қисмларидаги кучланиш фақат қолдиқ магнетизм ҳисобига ҳосил бўлади. Агар генераторнинг салт ишлаш харак-теристикасини олиш талаб этилса, унинг уйғотиш чулғамига ташқаридан (алоҳида манбадан) ток юборилади.
11.18-rasm.
Генератор қисмларидаги кучланиш якорда индукцияланган ЭЮК дан якорь ва уйғотиш чулғамларидан кучланишнинг пасайиши миқдорича кичик бўлади: U=E-Iя(Rя+Ry) (11.12) бунда E=cФп; Ф= . Кучланишнинг юкламага қараб ўзгариши ферромагнит материал-ларнинг магнитланиш қонунига яқин бўлади, чунки магнит оқими Ф нинг уйғотиш токи Iy га қараб ўзгариши магнитланиш характеристикаси B=f(H) дан иборат.
11.19-rasm.
11.20-rasm.
Юклама токи ортиши билан магнит оқим кўпаяди , кучланиш ортади. Аммо ток катта бўлса, тўйиниш ҳодисаси туфайли магнит оқими деярли кўп аймайди. Якорь ва уйғотиш чулғамлари кучланишниниг пасайиши ортади, шунингдек, якорь реакцияси ҳам кучаяди. Натижада машина қисмларидаги кучланиш пасая бошлайди. Электр энергиясининг одатдаги истеъмолчилари учун бундай характеристика тўғри келмайди, чунки улар кучланишнинг ўзгармас бўлишини талаб этади. Шунинг учун ўзгармас ток олишда бундай генератор ишлатилмайди. У фақат махсус схемаларда вольт қўшувчи машиналар тарзида қўл ланилади. Кетма-кет уйғотишли генераторлар учун ростлаш характеристикаси олинмайди. Аралаш уйғотишли генератор Аралаш уйғотишли генераторда иккита уйғотувчи чулғам бўлиб, уларнинг асосий чулғам деб аталгани якорга параллел, ёрдамчи чулғам деб аталган иккинчиси эса ташқи занжирга кетма-кет уланади (11.20-расм). Чулғамлар мослаб уланганда кетма-кет уланган ёрдамчи чулғам асосий чулғамнинг магнит майдонини кучайтиради, яъни уларнинг магнит майдонлари ўзаро қўшилади (Ф=Фш+Фс). Чулғамлар қарама-қарши уланганда кетма-кет уланган ёрдамчи чулғам асосий чулғамнинг магнит майдонини сусайтиради, яъни уларнинг магнит майдонлари бир-биридан айрилади (Ф=Фш-Фс). Одатдаги шароитда ўзгармас ток олиш учун чулғамлар мослаб уланади. Чулғамларни қарама-қарши улаш жуда кам ишлатилади, масалан, электр пайвандлаш машиналарида қўл ланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |