12-боб. Bug'doydan navli un ishlab chiqarish texnologik tizimi 1-§. Вазифалари ва ишлатилиш урни


-расм. Элакдоннинг мувозанатлаш механизми


Download 5.63 Mb.
bet18/26
Sana01.11.2023
Hajmi5.63 Mb.
#1736642
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   26
Bog'liq
3-Маъруза

13.4-расм. Элакдоннинг мувозанатлаш механизми.
1 - юкориги подшипник; 2 - мойкайтаргич; 3 – юритма вали; 4, 14 - сатх улчагичлар; 5 - юкориги подшипник корпуси; 6, 9 - тизгинлар; 7 - гайка; 8 - кискич; 10 - ротор вали; 11 - шпилка; 12 - ротор; 13 - куйи подшипник корпуси; 15 - копкок; 16 - кувурча; 17 - куйи подшипник; 18, 21 - уклар; 19 - юк пластинаси; 20 - пружина.
Р3-БРВ элакдони. Элакдон асосан турт секцияли корпус, кабул ва чикариш мосламалари, мувозанатлаш механизми ва юритмадан ташкил топган. Р3-БРВ элакдонининг корпуси иккита ёгоя карскасли пулатдан ясалган конструкцияга эга булиб, марказий ва иккита ён деворлар, копкок хамда асосдан тузилгандир.
Корпуснинг марказий кисмида мувозанатлаш механизми жойлашган булиб, унинг икки томонига хар бири иккитадан секцияга эга булган шкафлар урнатилган. Корпус шифтга хар кайсида олтитадан чивиги булган туртта эгилувчан осгичлар пакети ёрдамида осиб куйилган.
Р3-БРВ элакдони корпуси, каркаси, асоси ва копкогининг тузилиши олти кабулли Р3-БРБ элакдонидаги ушбу кисмларнинг тузилишига ухшайди. Факат секцияларининг сони билангина бу элакдонлар бир-биридан фарк килади.
Элакдонларнинг технологик схемалари. Намунали ун тортиш заводларида урнатиладиган элакдонларда 21та технологик схема ишлатилади. Тузилмаси буйича бу схемаларни шартли равишда уч типга булиш мумкин. Жумладан биринчи ва иккинчи типдаги 19та схема асосан ун ишлаб чикариш жараёнида Р3-БРБ элакдонида ишлатилса, колган иккита схема унни назорат килиш учун Р3-БРВ элакдонида ишлатилади.
13.5-расмда мисол тарикасида хар уч типдан технологик схемалар келтирилган. Биринчиси (а) I ёрмалаш тизими валли дастгохидан кейин, иккинчиси (б) 1-янчиш тизими дастгохидан кейин олинган махсулотларни саралаш учун ва учинчиси (в) ун назорати учун ишлатилади.


13.5-расм. Элакдонларнинг технологик схемалари.
а) I ёрмалаш тизими учун; б) 1-янчиш тизими учун; в) ун назорати учун.

Биринчи типда олтита схема мавжуд. Улар туртта элаклар гурухини ташкил килиб, 3...4 колдик ва 1...2 эланма фракцияларини ажратиб олиш учун мулжанланганлар. Бу схемаларда биринчи гурух олтита элакни уз ичига олади, улардан учтаси коида буйича кабул элакларидир. Бундай типдаги схемалар одатда I, II, III, IY (йирик) ёрмалаш ва 4-янчиш тизими махсулотларини саралаш учун ишлатилади.


Иккинчи типдаги технологик схемалар 13та, улар уч гурух элакларни уз ичига олади ва асосан улардан иккита колдик ва иккита эланма махсулотладр олинади. Бу типга мансуб булган купгина схемалар иккитадан кабул элакларига эгадирлар. Улар IY майда ёрмалаш, барча саралаш, кайроклаш ва янчиш (4-янчиш тизимидан ташкари) тизими элакдонларида ишлатилади.
Учинчи типда иккита технологик схема мавжуд. Улар иккита элаклар гурухини узига мужассамлаб иккита эланма ва битта колдик фракцияларини олиш учун мулжаллангандир. Бу схемаларда учтадан кабул элаклари мавжуд. Элакдонларда бунака схемалар ун назорати учун ишлатилади. Технологик схемаларнинг тузилмаси мазкур элакдон бажарадиган амал мохиятига мос келиши керак.
Элакдонлардан фойдаланиш тартиби. Элакдон бекорга салт ишлаб турган пайтда куйидагилар текширилади:
- элакдонларнинг айланма харакати йуналиши ва тезлиги. Агар элакдон харакати юкоридан караб кузатилса, харакат йуналиши соат стрелкаси харакатига тескари йуналишда булиши керак, айланиш частотаси 220+5 айл/мин ташкил килади;
- элакдон харакати йуналиши махсулотнинг элаклар буйлаб харакатланиши ва подшипникли бугиннинг мойланишига богликдир; айланма тебранишлар радиуси, у 410,5 мм га тугри келиши лозим;
- мувозанатлаш механизми ва элакдоннинг бошка харакатланувчан кисмлари текис, силтанмасдан, шовкинсиз ва таккиллашсиз, ортикча ишкаланишсиз ишлашлари керак;
- осгич ва эшикчалар холати ва мустахкамлиги; подшипникларнинг кизиш харорати, у баркарор иш режимида 600 С дан ошмаслиги керак;
- мойнинг мавжудлиги ва сифати.
Элакдон ишлаётганда кандайдир носозликлар ёки нохос шовкин, такиллаш ва титрашлар пайкалса, у тезда тухтатилиб бу камчиликлар аникланиши ва тузатилиши лозим. Подшипникларнинг иш харорат ти хар икки соатдан каршилик харорат улчагичи ёки термопара ёрдамида улчаб текширилади. Элакдон ишлаётган пайтда унинг тебранишлар частотаси кулда ушланган маълум бир предметга 1 минут ичида тегиб хосил килган зарблар сони буйича аникланади. Элакдоннинг харакат траекториясини аниклаш учун унинг асоси ва томидаги текисликда иккита участка танлаб олинади. Харакати мувозанатлаштирилган элакдоннинг томи ва асосидаги текисликда хосил булган траектория радиуси бир хил булиб, у 410,5 мм га тенг булиши керак. Бунда траекториянинг график тасвирини олиш учун эркин холатда танланган бу участкаларга когоз вараглари ёпиштирилади ва тик ушланган калам тегизилади. Калам когозда элакдон харакати траекториясини куриниши айланага якинрок булган траекторияни колдириб чизади. Каламнинг когозга тегиб туриш вакти элакдоннинг 3...5 айланиш частотасига тенг келади. Траектория радиусини аниклаш учун айлана диаметри уч марта улчаниб уртача киймат иккига булинади.
Ишлаб чикаришда элакдонни мувозанатлаш куйидаги холатларда амалга оширилади:
- агар элакдон ишга кушилгандан сунг иш темпининг тезлашиш даврида юритма вали зарблар билан айланса ва баркарор иш режимида муким ишлаб кетса. Бундай зарбларнинг сабаби ротор тизгини конусининг нотугри урнатилганидан келиб чикади. Зарбни йукотиш учун тизгин (6) конус билан бирга силжитилади ва айланиш укигача булган Н масофа узгартирилади (13.4-расмга каранг);
- агар юритма вали тезликни кучайтириш даврида ва тула харакатланиш вактида осойишта айланса-ю, бирок унинг пастки кисмиайлана чизса, яъни радиал зарба билан ишлаган холатда. Бу ходисанинг сабаби ажралма пластиналар (19)нинг роторда нотугри жойлашувидандир (носимметриклик, ортикча ёки кам микдорда урнатилиши).
Роторни ажралма юклар ёрдамида мувозанатлаш учун юритма вали (10) бур билан копланади. Иш режимида (n=2205 айл/мин) валга учи уткирлаштирилган ёгоч тахтача тегизиб кузгалмас холатда урнатилади. Агар ротор элакдон билан биргаликда тугри мувозанатлаштирилган булса, уткир тахтача юритма валида айлана чизади.
Агар радиал зарба мавжуд булса, у холда юритма валининг максимал огиш нукталарига мос келадиган узук-юлук чизиклар пайдо булади.
Агар узилиш "а" холатда пайдо булса, унда юк роторнинг чап кисмига, "б" холатда пайдо булган узилиш учун унг кисмига, "г" холат учун эса юк роторнинг марказий кисмига кушилиши керак, "в" холатда пайдо булган узилиш учун юк роторнинг марказий кисмидан ажратиб олиниши керак.
Элакдон корпусининг харакат траекторияси хар кайси мувозанатлаш амали утказилганда текширилади. Айланма траекториянинг бузилишини юкларнинг вертикал текисликдаги холатини узгартириш йули билан тузатиш мумкин.
Агар элакдон копкогида хосил булган харакат траекториясикичраяётган айлана ёки овални намоён килиб, пастки кисмида эса катта айлана ёки овал хосил булса, унда ротордаги юкларнинг бир кисми юкоридан пастга олиб куйилади. Бунинг акси юз берган холат учун эса мувозанатлаш амали тескари тартибда утказилади.
Элакдон айланма траекториясининг берилган диаметрини катъий равишда саклаш лозим. Унинг кичрайиши элакдон унумдорлигининг пасайишига ва эланиш даражасининг камайишига олиб келади.
Махсулотсиз салт ишлатиб куриб ишлаш йулга куйилгандан сунг элакдон тухтатилади, резбали бирлашмаларнинг тортилганлиги, элакдоннинг горизонталлик холати текширилади. Юклама билан ишлаётган элакдоннинг иш жараёнида подшипникларнинг кизиш харорати (600 С дан юкори булмаслиги керак), роторнинг айланиш частотаси (n=2205 айл/мин), айланма тебранишлар радиуси (37,11 мм), юритма механизми ва подшипникли бугинларда мойнинг мавжудлиги,хамда ишчи зона чангланганлиги (2 мг/м3) дан ошмаслиги керак) текширилади.
Юклама билан ишлаётган элакдонни эксплуатация килиш пайтида барча секцияларнинг махсулот билан бир хил таъминланганлигига, кузовнинг герметиклигига, бир фракциянинг бошкасига кушилмаганлигига, элаш юзаси, осгичлар, тозалагичлар, барча харакатланувчан кисм ва деталларнинг холатларига алохида эътибор бериш лозим.
Бошка турдаги элакдонлардан шкаф куринишидаги элакдонларнинг афзаллиги уларни йигиш ва кисмларга ажратишнинг кулайлиги, хамда замонавий техникавий эстетика талабларига жавоб беришидадир.
Элакдон секциялари бир каторга жойлаштирилган булиб, хар иккала томонида хам элакдон ишини текшириш учун эшиклар мавжуд. Эгилувчан осгичлар элакдонни ишга тушириш ва тухтатиш даврида пайдо буладиган резонанс пайтида кучли тебраниб кетишига йул куймайди. Оддий ва киммат булмаган тозалагичлар элак тешикларини самарали тозалайди ва шу билан бирга элак матосининг ишдан чикиши ва зарарланишига олиб келмайди. Кенг ва нисбатан калта элакли ромларда хеч кандай кистовсиз махсулотнинг эркин харакатланиб эланиши таъминлайди. Турли хил зичлагичларнинг кулланилиши элакдоннинг герметиклигини таъминлайди ва шунга мувофик чангланиш ва фракцияларнинг бир-бирига кушилиш холатлари кузатилмайди.
Технологик схемаларнинг ва элакдон ижровий куринишларининг куплиги сараланадиган махсулот сифатининг узига хослигини хисобга олишга имкон беради. Элакдонларнинг техникавий тавсифи куйидаги жадвалда келтирилган.
13.1-жадвал.
Элакдонларнинг техникавий тавсифи
┌────────────────────────┬──────────┬─────────┐
│ Курсаткичлар │ Р3-БРБ │ Р3-БРВ │
├────────────────────────┼──────────┼─────────┤
│Уртача солиштирма юкла- │ │ │
│ма, кг/(м2 *сут) │ 1330 │ 1330 │
│Секциялар сони │ 6 │ 4 │
│Секциядаги элакли ромлар│ │ │
│сони │ 22 │ 22 │
│Элакли ромлар улчами, мм│404 х 680 │404 х 680│
│Элакдон элакларининг │ │ │
│умумий майдони, м2 │ 28,2 │ 18,8 │
│Айланма тебранишлар ра- │ │ │
│диуси, мм: │ │ │
│ махсулот билан │ 37,5 │ 37,5 │
│ махсулотсиз │ 41 │ 41 │
│Электродвигател куввати,│ │ │
│кВт │ 4 │ 3 │
│Габарит улчамлари, мм: │ │ │
│ буйи │ 3730 │ 2770 │
│ эни │ 1085 │ 1085 │
│ кузов баландлиги │ 2036 │ 2036 │
│ кабул доскасигача ба- │ │ │
│ ландлиги │ 2760 │ 2760 │
│Массаси, кг │ 3200 │ 2600 │
└────────────────────────┴──────────┴─────────┘

Download 5.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling