12-боб. Жаҳон хўжалигининг глобаллашув жараёнларида ўзбекистоннинг иштироки
Download 438.07 Kb. Pdf ko'rish
|
15-mavzu. Жахон иқтисодиёти ва халқаро
Таянч иборалар: ташқи савдо, икки томонлама ва кўп томонлама иқтисодий муносабатлар, ЖСТга аъзо бўлиш, халқаро молия-кредит ташкилотлари билан иқтисодий муносабатлар. Бобнинг қисқача хулосаси Ўзбекистон Республикаси Марказий Осиѐ минтақасининг марказида жойлашган бўлиб, бу ерда минтақа аҳолисининг 45%и яшайди. Ўзбекистон минтақанинг бошқа давлатлари (Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон) билан умумий чегараларга эга бўлган ягона мамлакат бўлиб, у Европа билан Осиѐ-Тинч океани минтақаси ва шунингдек Жанубий Осиѐ, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларини транспорт ва телекоммуникация бўйича бирлаштирувчи муҳим коридор ҳисобланади. Ўзбекистон жаҳон иқтисодиѐти ва халқаро иқтисодий муносабатларда муҳим аҳамиятга эга бўлган халқаро ташкилотларнинг (БМТ, ЮНЕСКО, ФАО, ЮНКТАД) тенг ҳуқуқли аъзоси, жаҳоннинг ўнлаб давлатлари (160 дан ортиқ) билан дўстона алоқаларни боғлаган, йирик халқаро банк ва молиявий ташкилотлар (ХВФ, ЖБ, ЕТТБ, ОТБ, ИТБ) билан ҳамда нодавлат ва ноҳукумат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиб бораѐтган давлатлардан бири 225 ҳисобланади. Жаҳон иқтисодиѐтида Ўзбекистон турли даражадаги глобал ва минтақавий (МДҲ, Шанхай гуруҳи) интеграцион жараѐнларида қатнашиш билан бир пайтда муҳим тамойилга, яъни бир давлат билан яқинлашиш бошқа бир давлат билан узоқлашиш эвазига бўлмаслиги керак деган қоидага амал қилади. Назорат учун саволлар 1. Ўзбекистон Республикасининг жаҳоннинг етакчи мамлакатлари билан икки томонлама манфаатли алоқаларининг ривожланиш истиқболларини тавсифлаб беринг. 2. Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий ташкилотлар билан олиб бораѐтган алоқаларни характерлаб беринг. 3. Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон банки гуруҳи билан муносабатларини очиб беринг. 4. Ўзбекистон ЖСТда қандай мақомга эга? 5. Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш босқичларини тавсифлаб беринг. Download 438.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling