12-боб. Жаҳон хўжалигининг глобаллашув жараёнларида ўзбекистоннинг иштироки


Ўзбекистон Республикаси ва Осиѐ Тараққиѐт банкининг ўзаро


Download 438.07 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/11
Sana09.06.2023
Hajmi438.07 Kb.
#1466893
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
15-mavzu. Жахон иқтисодиёти ва халқаро

Ўзбекистон Республикаси ва Осиѐ Тараққиѐт банкининг ўзаро 
ҳамкорлик алоқалари таҳлили 
Ўзбекистон Республикаси Осиѐ Тараққиѐт Банкига 1995-йилда аъзо 
бўлган. Ҳозирги вақтда Ўзбекистоннинг ОТБ даги аксиялари 71,5 минг АҚШ 
долларини (умумий капиталнинг 0,67 фоизи) ва Директорлар Кенгашининг 
110,9 минг овоз бирлигини ташкил этмоқда. Ўзбекистон ОТБдаги Корея, 
Вануату, Шри Ланка, Ветнам, Папуа-Янги Гвинея ва Тайван давлатлари 
қаторида Корея гуруҳининг аъзо-давлатларига киради. Ўзбекистонда ОТБнинг 


220 
доимий ваколатхонаси 1998-йилдан буѐн фаолият кўрсатмоқда. ОТБ билан 
2012-2016 йилларга тузилган стратегик ҳамкорликнинг асосий йўналишлари 
транспорт, энергетика, коммунал хизматлар, сув таъминотини ривожлантириш 
ва молия ресурсларидан фойдаланишга қаратилган. Минтақавий ҳамкорлик ва 
интеграция, таълим бошқаруви, хусусий секторни ривожлантириш, гендер 
тенглиги ҳамда об-ҳаво ва атроф муҳитининг ўзгариши каби омиллар 
Ўзбекистондаги лойиҳаларнинг амалга оширилишида асосий режаларидир. 
2015 йилнинг 1 январь ҳолатига ОТБнинг Ўзбекистондаги лойиҳаларга 
ажратган кредитлари ҳажми 4,1 млрд. АҚШ долларини, жумладан хусусий 
секторни молиялаштиришга 225 млн. АҚШ доллар ва техник кўмак бериш 
доирасида 61,7 млн. АҚШ долларини ташкил этган бўлса, бугунги кунда 
ҳамкорлик портфели умумий қиймати 14 миллиард доллардан зиѐдни ташкил 
этувчи 59 лойиҳани ўз ичига олган бўлиб, уларни молиялаштириш учун 
банкнинг 6 миллиард доллардан кўпроқ маблағи жалб қилинган..
ОТБ кредитлари умумий ҳажмининг учдан икки қисми - транспорт, 
энергетика , қишлоқ хўжалиги ва молия соҳаларидаги лойиҳаларга ажратилган 
(2.1.1-расм). Молия соҳасида амалга оширилаѐтган лойиҳалар тижорат 
банкларига кичик бизнес субъектларини қайта молиялаш учун кредит 
линиялари тақдим этиш, молия муассасаларининг фаолият юритиши учун 
институционал тузилмани ривожлантириш, самарали банк фаолиятини ташкил 
этиш, давлат молияси бошқарувини ислоҳ қилиш ва ипотека кредитлашни 
қўллаб-қувватлашга йўналтирилган. 

Download 438.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling