12-боб. Жаҳон хўжалигининг глобаллашув жараёнларида ўзбекистоннинг иштироки
§ 12.2. Ўзбекистон Республикасининг жаҳон мамлакатлари
Download 438.07 Kb. Pdf ko'rish
|
15-mavzu. Жахон иқтисодиёти ва халқаро
§ 12.2. Ўзбекистон Республикасининг жаҳон мамлакатлари
билан иқтисодий алоқалари ривожланиши Ҳозирда Ўзбекистон қатор обрўли ва жаҳон иқтисодиѐтида муҳим аҳамиятга эга бўлган халқаро ташкилотларнинг тенг ҳуқуқли аъзоси, жаҳоннинг ўнлаб давлатлари билан дўстона алоқаларини боғлаган, йирик банк ва молиявий органлар билан ҳамда нодавлат ва ноҳукумат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилмоқда. Республикада 43 та чет давлатларнинг элчихоналари, 15 та ҳукуматлараро ва 49 та ноҳукумат ташкилотлар аккредитация қилинган. Ўзбекистон турли даражадаги – глобал ва минтақавий интеграцион жараѐнларда қатнашиш билан бир пайтда бир муҳим тамойилга риоя қилади: бир давлат билан яқинлашиш бошқа бир давлат билан узоқлашиш эвазига бўлмаслиги керак. Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан интеграциясининг таркибий қисми турли давлат ва халқаро ташкилотлар билан кўп тармоқли алоқалардир. Бунда Европа Иттифоқи муҳим ўрин эгаллайди. Европа Иттифокининг жаҳон миқѐсидаги ўрни кучайиб борган сари, жаҳон мамлакатлари ушбу интеграцион гуруҳ билан ҳамкорлик қилишга интилмокдалар. Ўзбекистон Республикаси ҳам ташқи иқтисодий сиѐсатининг аҳамиятли жиҳати сифатида ЕИ билан муносабатларини белгилаб олди. Президент И. А. Каримовнинг қуйидаги сўзлари ҳам ушбу фикрни тўла тасдиклайди: «Ўзбекистон ташқи сиѐсатининг Европага йўналтирилганлиги кучаймокда. У Европа давлатлари, ҳамда ҳудудий интеграция жараѐнлари самарали амалга ошаѐтган Европа қитъаси билан ҳамкорликни ўз ичига олади». Ўзбекистон Республикаси учун ЕИ билан иқтисодий ва сиѐсий ҳамкорликни кенгайтириш мамлакат учун нафақат иқтисодий афзалликлар, балки шу билан бир каторда Ўзбекистонни жаҳондаги мавқеини мустаҳкамлаш имкониятларини ҳам юзага келтиради. Жаҳоннинг нуфузли интеграцион гуруҳи билан тенг ҳуқуқли ҳамкорлик ўрнатиш Ўзбекистон учун дунѐнинг бошқа мамлакат ва ҳудудлари билан тенг ҳуқуқли ҳамкорлик ўрнатиш кафолати бўлиб хизмат қилади. Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон учун ЕИга аъзо-мамлакатлар билан алоҳида-алоҳида муносабатлар ўрнатиш ва кенгайтириш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик 1992 йил 15 апрелда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Европа Иттифоқи қўмитаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандумнинг имзоланиши билан бошланган. 1994 йил 24 январда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошида ЕИ Қўмитасининг Ўзбекистондаги техник алоқа ҳамкорлиги бўйича бюро тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу органларнинг мақсади Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотлар жараѐни ва бозор муносабатларига ўтишда техник ѐрдам кўрсатиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва ЕИ Қўмитасининг ҳамкорлигини кучайтиишдир. Ўзбекистон Республикаси билан Европа мамлакатлари ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида 1996 йил 21 июндаги саммитда ЕИ аъзо давлатлари раҳбарлари билан «Ўзбекистон ва Европа 202 Ҳамжамияти ҳамда унга аъзо давлатлар ўртасида ҳамкорлик ва шериклик» тўғрисида битим имзоланди. Ўзбекистон Собиқ Иттифоқ давлатлари ичида Россиядан кейин бундай битим имзолаган иккинчи давлатдир. Ўзбекистоннинг ЕИ ва ЕИга аъзо давлатлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ҳуқуқий асосини ташкил қилади. Шунингдек, сиѐсий, иқтисодий, фан-техникавий ва маданий алоқалар учун кенг имконият очади. 1999 йил майда Европарламент ва Европа Иттифоқига аъзо давлатлар билан шерикчилик ва ҳамкорлик ҳақида битим ратификацияси бўйича барча муҳим тадбирлар ниҳоясига етди. 1999 йил 1 июлда «Шерикчилик ва ҳамкорлик ҳақидаги битим» кучга кирди ва «ЕИ-Ўзбекистон» қўшма қўмитаси ўрнига Ўзбекистон-ЕИ ҳамкорлик қўмитаси тузилди.. ЕИ билан иқтисодий муносабатларни кай тарзда амалга ошиши Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги урнини белгилайди. Шундай экан Ўзбекистон Республикасининг ЕИ давлатлари билан иқтисодий муносабатларининг чуқурлашуви ўз-ўзидан сиѐсий, маданий ҳамкорликни ривожланишига олиб келади. Ўзбекистон - ЕИ муносабатлар келажаги кўп жиҳатдан транспорт муаммолари хал бўлишига боғлиқ. Бу соҳада ЕИнинг ТРАСЕКА дастури алоҳида эътиборга сазовор. Ўзбекистон - ЕИ ҳамкорлигининг истикболли соҳалари, ҳамда уларнинг амалга оширилишида ЕИ нинг қайси мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиш мақсадга мувофиқлиги бўйича тавсиялар сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин: • Компанияларни турли инвестицион лойихаларни амалга оширишда иштирок этишга жалб этиш (Германия, Франция, Дания, Буюк Британия, Швеция ва б.); • Кадрлар тайерлашдаги кенг камровли ҳамкорлик (Германия, Франция, Буюк Британия, Нидерландлар); • Экспорт имкониятларини кенгайтириш максадида ЕИ давлатдарида ўзбек савдо уйларини очиш (ЕИ барча мамлакатлари); • Қўшма корхоналар ташкил этиш йўли билан ЕИ технология ва ноу- хауларни Ўзбекистонга келтириш (Германия, Франция, Дания, Буюк Британия, Шведция ваб.) • Озиқ-овқат саноатини ривожлантиришда ЕИ аъзолари тажрибасидан фойдаланиш (Бельгия,Нидерландлар, Дания, Ирландия, Португалия); • Қурилиш соҳаси ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришдаги ҳамкорликни кенгайтириш (Италия, Франция, Австрия, Швеция ва б.); • Пахта толасини қайта ишлаш ва кийим-кечак, пойабзал ишлаб чиқаришда ҳамкорликни кенгайтириш (Италия, Германия, Австрия, Испания ва б.); • Туризм соҳасидаги кенг қамровли ҳамкорликни кенгайтириш (ЕИнинг барча мамлакатлари); • Коммуникация соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш. ЕИ аъзолари портлари, автомобил ва темир йулларидан фойдаланишни йўлга қўйиш (Нидерландлар, Германия, Финляндия, Греция); 203 • Банк соҳасини ислоҳ қилишда ЕИ аъзолари тажрибасидан фойдаланиш (Германия, Франция, Бельгия ва б.); • Сувни тозаловчи мосламаларга доир ЕИ етакчи технологияларидан фойдаланиш (Швеция, Дания, Германия); • Фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва Ўзбекистонда доридармон ишлаб чиқариш имкониятларидан фойдаланиш (Бельгия, Австрия, Германия, Франция, Ирландия, Греция); • Фойдали казилмалар ишлаб чиқариш ва кайта ишлашдаги ҳамкорликни кенгайтириш (Франция Швеция ва б.) • Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашдаги ҳамкорлик имкониятларидан фойдаланиш (Бельгия, Нидерландлар, Дания, Ирландия); • Металлургия соҳасидаги ҳамкорлик (Австрия, Италия, Люксембург); • Ўзбекистон аэропортларидан транзит учун фойдаланиш масалаларидаги ҳамкорликни ўрнатиш ва амалга ошириш (ЕИнинг барча мамлакатлари). Ўзбекистон ва АҚШ. Йирик сиѐсий, иқтисодий ва интеллектуал салоҳиятга эга дунѐнинг етакчи давлати - АҚШ билан кўп томонлама муносабатларни чуқурлаштириш ва ривожлантириш Ўзбекистон учун устивор аҳамиятга эга. «Ўзбекистон Республикаси ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик ва ҳамкорлик асослари тўғрисида Декларация» икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Америка капитали иштирокидаги инвестицион лойиҳалар тоғ-кон ва нефть газ комплекслари, агросаноат комплекси технологик базалари, озиқ- овқат саноати ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш каби иқтисодиѐтнинг асосий тармоқларида амалга оширилади. Япония давлатига тўхталадиган бўлсак, у Ўзбекистон мустақиллигини 1991 йил 28 декабрда тан олган. Икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йил 26 январда ўрнатилган. Шу қаторда «Ўзбекистон Республикаси ва Япония қўшма баѐноти», «Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Япония ҳукумати ўртасида имзоланган битимларга Ўзбекистоннинг ҳуқуқий ворислиги ҳақида мактублар алмашинуви», шунингдек, «Ўзбекистон ва Япония ўртасида дўстона, стратегик шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида қўшма баѐнот» имзоланди. Икки томонлама муносабатлар ривожланишида 1994 йил тузилган иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбек-Япон ва Япон-Ўзбек қўмиталари муҳим роль ўйнайди. Мунтазам равишда республикага Япониянинг нуфузли парламент вакиллари, ишбилармон давралари ва сиѐсий партиялари раҳбарлари ташриф буюрмоқда. Мамлакатимиз экспорт салоҳиятини ривожлантириш ва молиявий ҳамкорлик, нефть-газ ва тўқимачилик тармоғи, минерал хом-ашѐ базаларини ривожлантириш бўйича инвестицион семинарлар, конференциялар, презентациялар ташкил этилмоқда. Япониянинг иқтисодиѐт, савдо ва саноат ҳамда молия вазирликлари билан биргаликда доимий асосда молиявий ва техник ҳамкорликни 204 кенгайтириш масалалари бўйича консультациялар ўтказилмоқда. Тошкентда Япониялик инвесторлар иштирокида тузилган 19 йирик Япон компаниялари аккредитация қилинган ва 8 қўшма корхона ишламоқда. Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришда стратегик режаларни амалга оширишда муҳим роль ўйновчи молиявий-иқтисодий ѐрдамга, Япония билан ҳамкорликни ривожлантиришга устувор аҳамият берилади. Ўз навбатида, Япония ҳам Ўзбекистонга Марказий Осиѐдаги вазиятга катта таъсир кўрсата оладиган минтақавий йирик давлат сифатида қарайди. Ҳозирги вақтда икки давлат ўртасида савдода мумкин қадар қулайлик бериш режими ўрнатилган. Download 438.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling