12-боб. Жаҳон хўжалигининг глобаллашув жараёнларида ўзбекистоннинг иштироки


Download 438.07 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/11
Sana09.06.2023
Hajmi438.07 Kb.
#1466893
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
15-mavzu. Жахон иқтисодиёти ва халқаро

 
12.3.1.- жадвал 
Жаҳон банки билан лойиҳалар рўҳати 
№ 
Йиллар 
Лойиҳа объекти 
Сумма 

1992 йил Давлат секторларини ислоҳ қилиш, 
хусусийлаштиришни тезлаштириш, аҳолининг 
ижтимоий ҳимояси ва бандлиги, энергетика ва 
телекоммуникация. 
21 млн. 
АҚШ 
доллари 
26
http://vatandosh.uz/2017/11/wtos/ 


211 

1995 йил Импортнинг муҳим моддаларини 
молиялаштириш (пахта хомашѐси сифатини 
яхшилаш). 
160млн. 
АҚШ 
доллари 

1998 йил Сув таъминотига, санитария ва соғлиқни 
сақлашга, корхоналар институционал 
ривошланишига. 
127млн. 
АҚШ 
доллари 

1999 йил Соғлиқни сақлаш тизимида дастлабки тиббий 
хизмат самарадорлигини ошириш. 
30 млн. 
АҚШ 
доллари 

1999 йил Тижорат банклари корпоратив бошқарув 
тизимини яхшилаш ва Марказий банк тартибга 
солиш ҳамда назорат функциясини ошириш 
25 млн. 
АҚШ 
доллари 

2000 йил Шаҳар транспортини яхшилаш (янги автобуслар 
сотиб олиш) 
29 млн. 
АҚШ 
доллари 

2006-
2009 
йиллар 
Мактаб таълимини ривожлантириш учун. 
40 млн. 
АҚШ 
доллари 
 
Банк 
стратегияси 
босқичма-босқич 
ривожланишда 
ҳукумат 
ислоҳатларини қўллаб қувватлаш ва татбиқ этиш мақсадида маслаҳатлар 
бериш, шунингдек техник-молиявий ѐрдам кўрсатишни ўз ичига олади. Жаҳон 
Банки кредитларни асосан қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун сув 
таъминоти ва санитария ирригация тизими ва дренажни қўллашга ажратади.
ЖБнинг мамлакатга бераѐтган ѐрдамининг(2002-2008 йил) асосий 
мақсади: 
А) валюта ва савдо тартибини либераллаштириш масаласида сиѐсий 
ҳолатни такомиллаштириш ва давлат бошқаруви самарасини ошириш. 
Б) хусусий сектор ва тўғридан-тўғри инвестициялар учун қулай шарт-
шароитларни яратиш. 
В) ижтимоий инфратузилмадаги давлат ресурсларини қўллаш ва 
тақсимлашдаги самарадорликни ошириш. 
Г) техник хизмат ва мамлакат инфратузилмасида ирригация-мелиорация, 
шуларни ишларини олиб боришдаги тизимни қувватлашларни ўз ичига олди. 
Сўнгги йилларда мамлакатимизда бизнес юритиш учун қулай 
ишбилармонлик муҳитини яратиш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари 
кафолатларини мустаҳкамлаш, корпоратив бошқарувни ривожлантириш, чет эл 
инвестицияларини фаол жалб этиш ва инвесторларни ҳар томонлама қўллаб-
қувватлашни таъминлашгақаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга 
оширилмоқда. 


212 
Ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича кўрилаѐтган чора-
тадбирларнинг кўлами ва самарадорлиги нафақат мамлакатимиздаги 
инвестицион фаолликнинг ортиши билан, балки нуфузли халқаро молиявий 
ташкилотлар ва рейтинг агентликлари томонидан берилаѐтган муносиб баҳо 
билан ҳам ўз исботини топмоқда. Хусусан, сўнгги 5 йил давомида Жаҳон банки 
ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида 
Ўзбекистон Республикасининг рейтинги 2 баравардан ортиқ яхшиланиб, 
мамлакатимиз жаҳоннинг 190 та мамлакати орасида 2012 йилдаги 166-ўриндан 
2017 йилда 74-ўринга кўтарилди. Бундан ташқари, сўнгги ҳисоботда 
мамлакатимиз бизнес юритиш учун энг қулай ишбилармонлик муҳитини 
яратиш кўрсаткичи бўйича ислоҳотчи мамлакатларнинг биринчи ўнталигидан 
жой олди. 
Шу билан бирга, Ўзбекистондаги бизнес юритиш учун мавжуд шарт-
шароитлар халқаро нормалар ва стандартлар талабларига ҳанузгача 
тўлиқ жавоб бермайди. Айрим давлат органлари тадбиркорлик фаолиятини 
ривожлантириш борасида эълон қилинган ислоҳотларнинг амалдаги ижросини 
етарли даражада таъминламаяпти. 
Вазирликлар, 
идоралар 
ва 
ташкилотлар 
фаолиятининг 
аниқ мувофиқлаштириб 
борилмаслиги, 
шунингдек, 
улар 
раҳбарлари 
жавобгарлигининг паст даражадалиги сабабли айрим соҳаларда бизнес юритиш 
шароитларини яхшилаш бўйича белгиланган чора-тадбирларни амалиѐтда 
рўѐбга 
чиқариш 
устувор 
вазифалар 
ва 
ислоҳотларнинг 
ўзаро 
боғлиқ йўналишларини эътиборга олмасдан амалга оширилмоқда ҳамда 
барча ҳолларда ҳам кутилган самарани бермаяпти. 
Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес 
юритиш" ҳисоботидаги Ўзбекистон Республикасининг кўрсаткичларини 
яхшилаш бўйича "Йўл харитаси"да назарда тутилган чора-тадбирларни ўз 
вақтида ва лозим даражада бажариш юзасидан давлат органлари ва 
ташкилотларнинг фаолиятини самарали мувофиқлаштиришни; 
"Бизнес 
юритиш" ҳисоботидаги 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
рейтингини янада ошириш мақсадида давлат органлари ва ташкилотлар билан 
ўзаро амалийҳамкорликни; 
Жаҳон банки гуруҳи экспертлари ва "Бизнес юритиш" жамоаси билан 
Ўзбекистон Республикасининг ўрнини асослаш бўйича музокаралар ўтказиш 
учун ҳар йили идоралараро ишчи гуруҳни Вашингтон шаҳрига (АҚШ) 
юборишни; 
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда энг 
муҳим халқаро рейтингларни ва таркибий индикаторларни, уларни 
шакллантириш методологиясини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 
халқаро рейтинг ва индексларда охирги икки йилда эгаллаб турган мавқеини 
чуқур ўрганишни; 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан биргаликда 2019 
йил 1 январга қадар муддатда тегишли халқаро рейтингларда Ўзбекистон 
Республикасининг мавқеини яхшилаш бўйича аниқ таклифлар тайѐрлашни 


213 
таъминланиш вазивафлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги 
Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги топширилган.
27
Ўзбекистоннинг Жаҳон банки билан ҳамкорлиги «Давлатга кўмаклашув 
стратегияси» ҳужжатида акс этган ѐндашувларга асосланган. Ҳар уч йилда 
ишлаб чиқиладиган стратегияда мамлакат иқтисодий ривожланишининг 
устувор йўналишлари, мамлакат иқтисодиѐтининг самарадорлик кўрсаткичлари 
ва Жаҳон банки томонидан кредитлаш, таҳлил, техник кўмак беришнинг 
устувор йўналишлари белгилаб олинади.
Ўзбекистон Республикаси ва Жаҳон банкининг 2016-2020 йиллардаги 
ҳамкорлик стратегияси умумий қиймати 5,78 млрд. АҚШ долларга тенг бўлган 
31 та инвестицион лойиҳа амалга оширилишини кўза тутган, жумладан Жаҳон 
банки томонидан бериладиган кредит миқдори 3,5 млрд. АҚШ долларига тенг 
бўлиб, 
шундан 
электроэнергетикани 
модернизациялаш 
ва 
саноат 
корхоналарининг энергия самарадорлигини оширишга (1668 млн. доллар), 
транспорт инфратузилмасини (457 млн. АҚШ доллар) ва суғориш ва коллектор-
дренаж тармоқларини модернизациялашга (211 млн. АҚШ доллар), коммунал 
инфратузилмани ривожлантиришга (507 млн. АҚШ доллар), нефть ва газ 
саноатини ривожлантиришга (225 млн. АҚШ доллар), таълим ва соғлиқни 
сақлаш соҳаларини ривожлантиришга (95 млн. АҚШ доллар), ахборот-
коммуникация технологияларини ривожлантиришга (20 млн. АҚШ доллар) ва 
тижорат банкларига (320 млн. АҚШ доллар) кредит линияларини ажратиш 
режалаштирилган.
28
Европа тикланиш ва тараққиѐт банки билан ҳамкорлик. ЕТТБ собиқ 
Шарқий Европа ва Марказий Осиѐдаги постсоциалистик ўлкаларини бозор 
иқтисодиѐтига ўтказишда ѐрдам бериш мақсади билан 1991 йилда таъсис 
этилган эди. ЕТТБ ҳозирга қадар Ўрта Осиѐ давлатларга 12 миллиард 
доллардан кўпроқ сармоя киритган. 
Ўзбекистон 1992 йил 19 апрелдан ЕТТБга аъзо бўлди. Ўзбекистонга 
ЕТТБ томонидан келган вакиллар республикадаги ижтимоий-иқтисодий 
ҳолатни ўрганиш ва келажакдаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш 
мақсадидаги ташрифи давомида банк директорлар кенгаши томонидан 
Ўзбекистонга нисбатан ЕТТБ ўз стратегиясини белгилади. Бунда банк 
келгусида Ўзбекистон хусусий секторини ривожлантириш ва кенгайтириш; 
табиий ресурсларни ўзлаштириш; энергетика секторини, кичик ва ўрта 
корхоналарни, пахтани қайта ишлаш ва бошқа енгил саноатни, туризм 
инфраструктурасини ривожлантириш каби соҳалардаги асосий йўналишларни 
аниқлади.
Ҳозирги кунда амалга оширилиши давом этаѐтган лойиҳалар жумласига: 
кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш мақсадида бериладиган 3 кредит 
линияси - Асака банкини хусусийлаштириш (ЕТТБ акционерларининг 20% 
27
Ўзбекистон Республикаси президентининг ―Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг "бизнес 
юритиш" йиллик ҳисоботида ўзбекистон республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари 
тўғрисида‖ги 13 июл 2018 йилдаги ПҚ-3852 сонли қарорининг тўлик матнига қаранг. 
28
http://opendata.natlib.uz/files/huj_boshq_organ/markaziy_bank/09/respublikasi_va_zha_on_banki_rtasidagi_amkorlik
.pdf 


214 
гарови асосида), Сирдарѐ ГРЭСни 5 ва 6 энергия блокларини қайта тиклашнинг 
икки фазаси; «Ўзбектелеком» акционерлик компаниясини 7% акцияси тўлови 
асосида 
хусусийлаштириш; 
компьютер 
ва 
ахборот 
технологиясини 
ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш учун жамғарма кабиларни киритиш 
мумкин.
2005 йилга келиб ЕТТБ ва Ўзбекистон Республикаси совулашган ва ЕТТБ 
Ўзбекистонда йирик лойиҳаларни молиялаштиришни 2007 йилда тўхтатиб 
қўйганди. ЕТТБ билан алоқалар салкам 12 йил музлатилганига қарамасдан. 
2016 йилда президентлик лавозимига Ш.М.Мирзиеѐв сайланганларидан сўнг 
ЕТТБ билан алоқаларни тиклаш ишлар жадал тус олди. Бунга мисол қилиб кў 
вақт ўтмасдан Ўбекистон Республикасига ЕТТБ президентининг Сума 
Чакрабарти 2017-2018 йилдаги ташрифлри ташрифи бунинг яққол далили 
бўлади.
ЕТТБ президенти ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси 
ҳукумати билан музокаралар доирасида энергетикани ривожлантириш ва 
энергия самарадорлигини оширишга маблағларни инвестиция қилиш 
масалалари, шунингдек, капитал бозорларини хусусийлаштириш ва 
ривожлантириш масалалари бўйича меморандумлар имзонланган. 

Download 438.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling