1,2– лаборатория ишлари. Тўғрилагичлар ва текисловчи фильтрлар


Лаборатория иши учун топшириқлар


Download 1.8 Mb.
bet5/11
Sana25.02.2023
Hajmi1.8 Mb.
#1228466
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
СЭҚ ЛАБОРАТОРИЯЛАР

Лаборатория иши учун топшириқлар.

  1. 30–расмда келтирилган мустақил равишда қўзғалувчи инвертор схемасини EWB дастурида йиғинг.

  2. Кўрилаётган схеманинг осциллограммаларини олинг ва компьютер хотирасига киритинг.

  3. 32– расмда келтирилган схема учун бошқариш дастури алгоритмини тузинг. Ва уни ишлатиш имкониятларини кўриб чиқинг.

Лаборатория иши №6 Уч фазали тўғрилагичлар.



Электростанциялардаги кучли қувватли генераторлар уч фазали бўлади, унда статор чулғамлари юлдузча шаклида йиғилган бўлиб, электр узатиш бирламчи симларига уланган бўлади, иккита фаза орасидаги кучланиш 380 В га тенг ( чизиқли кучланиш); фаза билан нол орасидаги кучланиш 220 В га тенг (фаза кучланиши).

33– расм. Уч фазали кучланишниулаш схемаси.
Ҳар бир симда ( фазада) кучланиш гармоник бўлиб, фазалар орасида кучланиш 1200 бурчакка бурилган бўлади.

34– расм.. Уч фазали бир тактли тўғрилагичлар схемаси ( трансформатор иккиламчи чулғамлари ноль нуқтаси чиқарилган уч фазали схемалар)


Улар уч фазали трансформатор бирламчи чулғамларининг ўзаро уланиш усуллари билан фарқ қилади.
3
5– расм. Уч фазали тўғрилагичларни юлдузча ва учбурчак шаклларда улаш схемалари.
Уч фазали тўғрилагичларда бир фазаликларига нисбатан пульсациялар кичик, пульсациялар частотаси юқори бўлади. Фильтрлар ишлатилмаганида пульсация коэффициенти пульсация частотаси қуйидаги қийматларга эга:
Пульсациялар частотаси fпульс=3fсети.
Бу схемаларда диодлардаги кучланиш тушиши кичик қийматларга эга, шу сабабли улар катта қувватларда (>500 Вт) нисбатан паст кучланишларни тўғрилаш учн ишлатилади. Ушбу схемаларда трансформатор қувватини ишлатилиш коэффициенти паст қийматларга эга, диодлар тескари кучланишлари нисбатан юқори қийматларга эга, трансформаторнинг мажбурий магнитланиши мавжуд ва у магнит ўзагида йўқотишларга сабаб бўлади.





  1. – расм. Уч фазали тўғрилагичлар схемаси (Ларионов схемаси)

Аввалги схемага нисбатан бу схема қуйидаги афзалликларга эга:



  • диодлардаги кучланиш тушиши икки марта кам,

  • трансформаторнинг магнитланиши кузатилмайди,

  • чиқиш кучланишлари пульсациялари даражаси сезиларли камдир (Кпульс=5,7% – С0 бўлмаганида),

  • пульсация частотаси икки мартта катта: fпульс=6fcети.

Уч фазали тўғрилагичлар кўприк схемалари камчиликлари:

  • ярим ўтказгичли диодлар сони икки марта кўпдир,

  • тўғрилагич ҳар бир елкаларида кучланиш тушиши нисбатан каттадир.


37– расм.Уч фазали кучланишлар вақт диаграммалари.
Уларнинг ишлатилиши универсалдир: С фильтрли актив юкламада ҳам, LC фильтрли актив юкламада ҳам ишлатса бўлади. Пульсациялар параметрлари қуйидагиларга тенг: Кпульс=5,7%, fпульс=6fc=300Гц.Қуйидаги 38– расмда уч фазали тўғрилагич схемаси келтирилган, шуни таъкидлаш лозимки, схемани моделлаштириш пайтида Ul, U2, U3 манбалар учун мос равишдаги бошланғич фаза қийматларини қўйиш керак бўлади ( 0, 120, 240).

38– расм. Уч фазали тўғрилагич схемаси EWB дастурида йиғилган варианти
39– расмда уч фазали кучланишларни осциллограф ва Боде–плоттер ёрдамида ўрганиш схемаси келтирилган

39– расм.Уч фазали кучланишларни осциллограф ва Боде–плоттер ёрдамида ўрганиш схемаси .
Қуйидаги 40– расмда уч фазали тўғрилагичнинг EWB дастурида йиғилган схемаси келтирилган. Бу схемада ХSС1 – осциллограф, ХММ1 – амперметр, ХММ2 – юкламага уланган вольтметр. Шунга эътибор бериш керакки, учта фаза кучланишларининг бошланғич фазалари бир–биридан 1200 га фарқ қилади.

40– расм.Уч фазали тўғрилагичнинг EWB дастурида йиғилган схемаси
Лаборатория ишлари учун топшириқлар.

  1. 39– расмда келтирилган схемани EWB дастурида йиғинг. Осциллограммада учта фаза ораларидаги фарқларни кўрсатинг.

Натижаларни компьютер хотирасига киритинг.

  1. EWB дастурида 40– расмда келтирилган схемани йиғинг. Амперметр ва вольтметр кўрсатишларини қайд қилинг, схема актив режимида осциллограммаларни олинг ва маълумотларни компьютер хотирасига киритинг.



Download 1.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling