12-ma’ruza Психологик ахборот хавфсизлиги. Режа


Download 23.8 Kb.
bet1/6
Sana08.01.2023
Hajmi23.8 Kb.
#1084183
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
12-маъруза


12-ma’ruza Психологик ахборот хавфсизлиги.


Режа:
1. Ахборот ва ижтимоий тараққиёт
2. Ахборот соҳасида глобаллашув. Замонавий очиқ ахборот тизимлар тавсифи
3. Шахс, жамият ва давлатнинг ахборот–психологик хавфсизликларига таҳдидларнинг кўринишлари ва манбалари
4. Ахборот кураши ва ОАВ

Ахборот-психологик хавфсизлик фан ва ижтимоий амалиётининг мустақил ва муҳим йўналиш сифатида. Курс предмети “Очиқ ахборот тизимларида ахборот-психологик хавфсизлик” фанининг мақсади. Фан вазифалари. Ушбу муаммони ўрганиш муҳимлигини концептуал, методологик ва методик нуқтаи назарлардан далиллаб бериш зарурияти.


Калит тушунчаларнинг изоҳи: ахборот, оммавий ахборот, ахборот глобаллашуви, ОАВ ва глобаллашув, очиқ ахборот тизимлар, интернет, ахборот экспансияси, миллий хавфсизлик, ахборот хавфсизлиги, ахборот-психологик хавфсизлик, аудитория психологияси, ахборот-психологик хавфсизликнинг кўринишлари ва манбалари.
“Ахборот-психологик хавфсизлик” тушунчасининг таркиби ва мазмуни – ахборот-психологик хавфсизликнинг обьектлари, ушбу соҳадаги тахдидлар, хавфсизликни таьминлаш бўйича фаолият, уларни таьминловчи принципиал ёндашувлар (яхлитлик, узлуксизлик, мақсадга йўналтириш, режалилик, комплекслилик), ахборот-психологик хавфсизлик йўналишлари, ташқаридан келаётган салбий ахборот таьсирга нисбатан ижтимоий иммунитет.
Ахборот-психологик хавфсизликни асосий йўналишларнинг тавсифи ҳамда таьминлаш усуллари: сиёсий-ҳуқуқий, меъёрий-услубий, ташкилий, кадрлар, ахборий, дастурий, математик, лингвистик ҳамда ахлоқий.


Ахборот ва ижтимоий тараққиёт.
Ахборот инсоннинг ўз-ўзини англашнинг йўли, эьтиқод, тасаввур ва билимлар ҳақидаги маьлумотларнинг йиғиндиси сифатида. Шахс ва ахборотнинг ўзаро биргаликда ривожланишининг зарурати, уларнинг орасидаги ўзаро мутаносиблик бузилиши хавфи. Ахборотнинг қабул қилиниши ва ишлатилишини соддалигича тушунишнинг салбий оқибатлари.
Ахборотнинг турли шакллари, хусусиятлари, сифатлари ва уларнинг бажараётган асосий вазафалари. Ахборот инсоннинг яшаш шарти ҳамда инсониятнинг интеллектуал ривожланиши, ижтимоий ва маданий алоқаларни тартиблаштиришнинг воситаси сифатида.
Ахборот инсон онгига манипулятив таьсир кўрсатиш воситаси сифатида, ижтимоий-маданий алоқалар асосини потенциал ва реал шароитларда бузилиши хавфи. Манипулятив ахборот оқимларнинг онгга, шахсга, жамият ва давлатга салбий таъсири.
Инсоният ўзининг янги ривожланиш босқичига – ахборот даврига кириши. Ахборот фундаментал мулоқот имконияти ҳамда муҳити сифатида. Ахборот шахс, жамият ва давлат ривожланиш усули. Ахборот жамиятининг тавсифи ва ўлчамлари. Ахборот тизимлари ва уларнинг замонавий жамиятдаги ўрни.



Download 23.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling