БАҲОЛАШ НАТИЖАЛАРИ, ХУЛОСАЛАР ВА ТАВСИЯЛАРНИ УМУМЛАШТИРИШ ВА ТАҚДИМ ЭТИШ БОСҚИЧИ - Аудит натижалари тўғрисидаги ҳисобот тайёрланади.
- Ҳисоботда ходимларни бошқаришни такомиллаштиришнинг турли усуллари, жумладан, янги технологияларни (ахборот, офис, телекоммуникация) жорий этиш, мавжуд бошқарув тартиб-қоидаларини ўзгартириш, ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиши мумкин.
- Кадрлар аудитининг самарадорлиги баҳоланади, бу биринчи навбатда ходимлар меҳнатини ташкил этишни рационализация қилиш, шунингдек ташкилотнинг ИРБ хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича аудит натижалари асосида ишлаб чиқилган чора-тадбирларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-психологик самарадорлигидан иборат.
ИНСОН РЕСУРСЛАРИ АУДИТИ
ички захираларни аниқлаш орқали ташкилот ходимларининг самарадорлиги ва унумдорлигини ошириш хисобига корхонанинг рентабеллигини кўтариш имконини беради
АУДИТ НАТИЖАЛАРИГА КЎРА ҚУЙИДАГИЛАРНИ БАҲОЛАШ МУМКИН - кадрлар билан таъминланганлик коэффициенти ва кадрларга бўлган эҳтиёж
- бошқарув персоналининг сифат тузилмаси
- ўқитишга бўлган эҳтиёж
- раҳбарлик услуби
- ижтимоий психологик муҳит
- инновацион салоҳият
- ўзгаришларга бўлган қаршиликнинг асосий манбалари
- ташкилот доирасида ходимларнинг тақсимланиши
Уч асосий йўналишлар аудит қилинади
ЖАРАЁНЛАР
бошқарув ва ходимларга оид, уларнинг ташкилотнинг стратегик мақсад ва вазифаларига, технологик даражасига мувофиқлиги
ТУЗИЛМАЛАР
ташкилий тузилманинг самарадорлиги, унинг амалга оширилаётган жараёнларга мувофиқлиги
ХОДИМЛАР
кадрлар салоҳиятини, сифатини, сонини, ташкилот ичида тақсимланишини, кадрлар захирасининг мавжудлигини, захира сифатини баҳолаш
Do'stlaringiz bilan baham: |