ИРБнинг асосий функциялари
|
Аудитнинг мазмуни
|
Ташкилотнинг кадрлар сиёсатини шакллантириш
|
Кадрлар сиёсатининг хозирги ҳолатини, ташкилот мақсадлари ва ривожланиш стратегиясига мувофиқлигини баҳолаш, ташкилот хусусиятлари ва ташқи шароитлар билан кадрлар сиёсатининг боғлиқлик даражасини баҳолаш
|
Кадрларни режалаштириш
|
Мавжуд ресурсларни, ташкилотнинг ривожланиш мақсадлари ва истиқболларини, персоналга бўлган келгуси эҳтиёжни баҳолаш; штат жадвалини, унинг асосланганлик даражасини таҳлил қилиш; ташкилот кадрлари салоҳиятининг ўзгаришини таҳлил қилиш
|
Инсон ресурсларидан фойдаланиш
|
Ходимларнинг бандлик даражасини таҳлил қилиш; ходимлар таркибининг барқарорлигини таҳлил қилиш; аёлларнинг, катта ёшли инсонларнинг, персоналнинг заиф қатламларини ўрганиш
|
Кадрларни жалб қилиш ва танлаш
|
Персонални жалб қилиш усулларини, персоналга бўлган эҳтиёжни қоплаш манбалари ва йўлларини, жалб қилиш харажатларини баҳолаш; жалб қилишнинг натижавийлигини, вакант жойларнинг номзодлар билан таъминланганлигини, номзодлар рўйхатини баҳолаш; танлов жараёнининг натижавийлигини баҳолаш; ташкилотнинг бандлик хизматлари, ўқув муассасалари, маҳаллий давлат органлари, рақобатчи ташкилотлар билан ўзаро алоқасини баҳолаш
|
Кадрлар фаолиятини баҳолаш
|
Ходимлар фаолиятини баҳолашда қўлланиладиган усулларни, бахолаш жараёнининг, тақдим этиладиган натижаларнинг ва натижаларга қараб қабул қилинадиган қарорларнинг даврийлигини баҳолаш
|
Ходимларни касбга йўналтириш ва мослаштириш
|
Касбга йўналтириш ва мослаштиришда қўлланиладиган усулларни, уларнинг самарадорлигини (ишга олинганлар ичида бўшаган ходимлар сони, ишга олинганлар ичида низолар) баҳолаш; мослашув жараёнида вужудга келадиган муаммоларни аниқлаш ва диагностика қилиш
|
|