кадрлар жараёнлари ва бошқарув тартиб-қоидаларини диагностика қилиш, уларнинг самарадорлигини баҳолаш
КАДРЛАР САЛОҲИЯТИ АУДИТИНИНГ МАҚСАДИ
ташкилот фаолият юритиши ва ривожланиши учун зарур ва етарли бўлган инсон ресурсларига эгалигини аниқлаш
ходимлар танланган стратегияга мувофиқ самарали ишлай олашини аниқлаш
Кадрлар салоҳиятиини баҳолаш қуйидагиларни ўз ичига олиши керак - ходимлар рўйхатини ёши, маълумоти, жинсий ва бошқа хусусиятлари, табиий камайиши ва унинг ташкилотга мувофиқлиги бўйича таҳлил қилиш;
- умумий ва бошқарув даражалари бўйича ходимларнинг таъминланганлигини баҳолаш, шу жумладан технологик жараён учун ходимларнинг мавжудлигини баҳолаш;
- ходимларнинг таълим ва касбий малака даражасининг, уларнинг тайёргарлик даражасининг ишлаб чиқариш фаолияти талабларига мувофиқлигини баҳолаш;
- кадрлар таркибини технология талабларига ва лавозим классификаторларига мувофиқлигини таҳлил қилиш;
- иш вақтидан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларни текшириш ва таҳлил қилиш;
- кадрлар қўнимсизлигини баҳолаш, ишчи кучи ҳаракати шакллари, динамикаси, сабабларини ўрганиш, ташкилот ичидаги ҳаракат оқимларини, меҳнат интизоми ҳолатини таҳлил қилиш;
- малакасиз ва паст малакали меҳнат, оғир қўл меҳнати билан шуғулланадиган ишчилар сонининг динамикасини аниқлаш;
- меҳнат фаолиятининг ижтимоий жиҳатларини тадқиқ қилиш (меҳнат мотивацияси, касбий ва малака ўсиши, оилавий аҳвол, уй-жой хавфсизлиги ва бошқалар.);
- санитария-гигиена даражаси, ишлаб чиқариш ва яшаш шароитлари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш. (иш жойлари, яшаш шароитлари, умумий овқатланиш жойларининг ҳолати);
- ташкилот ходимларининг бошқарув, инновацион салоҳиятини, уларнинг ўқишга бўлган қобилиятини диагностика қилиш
Do'stlaringiz bilan baham: |