Энг муҳими конлардан комплекс фойдаланилган ҳолда чиқинди чиқишига йўл қўймаслик керак. Қум-шағалли конларни қайта ишлашда бетон учун қум ва шағал билан бир қаторда сувоқ қоришмаларига майда қумлар қўшиш мумкин. Йирик шағални майдалашда олинадиган чақиқ тошга нисбатан арзон тушади. Шағал ишлаб чиқариш корхоналарида чиқадиган майда фракциялар кўпинча ишлатилмай, чуқурларга кўмилади. Бироқ бундай саноат чиқиндиларидан яхши майда тўлдирувчи-майдаланган қум, ҳамда тош кукуни олиш мумкин. Айниқса тош кукуни қиммат маҳсулот бўлиб, асфальтобетон ва битумли мастиклар (тўлдирувчи сифатида) ишлаб чиқаришда қўлланилади. Карбонат жинсларини майдалашда олинадиган тош кукуни қишлоқ ўжалигида минерал ўғит сифатида ишлатиш мумкин. Тош ва тоғ жинсларини майдалашда олинадиган барча маҳсулотлардан тўлиқ фойдаланиш натижасида тўлдирувчилар таннархини пасайтиришга эришилади. Истеъмолчига етиб боришда тўлдирувчилар таннархига транспорт харажатлар ҳам қўшилади. Узоқ масофадан келтирилувчи тўлдирувчиларнинг таннархи у ишлаб чиқарилган жойдаги таннархидан бир неча баробар юқори бўлади. Штабелли омборхоналар, омбор ҳажмидан кам фойдаланиш (ҳаммаси бўлиб 15...25%) билан фарқланади. Яримбункерли, силосли омборхоналарда бу кўрсаткичлар анча юқори (яримбункерли омборхоналарда 75% гача, силосли омборхоналарда 90% гача). Ёпиқ турдаги омборхоналарда иссиқ йўқотиш, тўлдирувчиларни эритиш ва иситишдаги ёнилғининг сарфи учун сарфланадиган маблағ кам ва тўлдирувчини қайта ишлаш таннархи анча пастдир. Шунинг учун янги заводларни лойиҳалашда ярим бункер ва айланма силосли омборхоналарнинг ёпиқ тури унумли. Завод шароитида ёпиқ ярим бункерли омборхоналар кенг кўламда фойдаланилади. Ҳозирги замонда тўлдирувчиларни сақлаш омборхоналарини ёпиқ ва очиқ турлари лойихаланган. Тўлдирувчилар омборхонасини лойиҳалашда 1 м3 бетон қоришмасига тўғри келадиган тўлдирувчиларнинг сарфи жадвал-12.1 Ғовак тўлдирувчилар. Маҳаллий хомашёлар асосида ишлаб чиқарилган сунъий ғовак тўлдирувчилар ёки ғовак тоғ жинсларини майдалашда олинадиган енгил ғовак тўлдирувчилар келтириладиган оғир тўлдирувчиларга нисбатан арзон ҳисобланади. Уларни бетонда қўллаш яхши самара беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |