12-мавзу. Тўлдирувчиларни ишлаб чиқариш ва қўллашнинг иқтисодий самарадорлиги Р Е Ж А 1.Табиий қум, шағал ва чақиқ тош. 2.Ғовак тўлдирувчилар Воситаларни иқтисод қилиш, бетон учун тўлдирувчилар ишлаб чиқаришда ва қўллашда энг асосий талаб ҳисобланади. Тўлдирувчиларнинг таннархи бетоннинг умумий таннархининг ўртача ярмини ташкил этади, бироқ бетон учун материаллар сарфида тўлдирувчилар улуши ўртача 70% ни ташкил этади. Шундай қилиб, бетон қоришмасининг энг қиммат қисми бўлиб цемент эмас, балки тўлдирувчилар-оддий табиий қум, шағал, чақиқ тош ҳисобланади. Бу қуйидагилар билан тушунтирилади: Биринчидан, бетонда тўлдирувчилар цементга нисбатан кўп сарфланади. Ҳозирги вақтда бетоннинг мустаҳкамлигига бўлган талаб ортмоқда, бироқ 1м3 бетон учун ўртача цемент сарфи камаяди, тўлдирувчилар сарфи эса ўз навбатида ортиб бормоқда. Бу йиғма темир-бетон ишлаб чиқариш технологиясининг замонавийлашгани, бетон ва темир-бетон буюмларни паст ҳаракатланувчан бетонлардан олиш имконияти, цемент активлигининг ортгани ва бошқа факторлар билан изоҳланади. Иккинчидан, тўлдирувчилар таннархининг юқорилиги. Агар, саноатда цемент таннархини камайтиришга етарлича эришилган бўлса, тўлдирувчилар таннархини камайтириш мақсадида катта заҳиралардан тўлалигича фойдаланилган эмас. Қум, шағал ва чақиқ тошнинг таннархини пасайтиришнинг асосий йўли, бу уларни ишлаб чиқаришни концентрациясидан иборат. Замонавий юқори механизациялашган йирик корхоналарга нисбатан кичик корхоналарда ишлаб чиқарилган тўлдирувчилар таннархи қиммат бўлади. Натижада, катта қувват билан ишлайдиган корхоналарда 1м3 чақиқ тошнинг ўртача таннархи кам қувватли корхоналарга нисбатан икки марта арзон бўлади. Қум ва шағални катта миқдорда қазиб олиш ва қайта ишлашда унинг таннархини пасайтириш учун конларни қайта ишлашнинг гидромеханизациялашган усулини кенг жорий этиш керак, натижада меҳнат маҳсулдорлиги қуруқ усулга нисбатан 3-5 баробар ортади ва маҳсулотнинг таннархи икки марта ва ундан ортиқ камаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |