12-мавзу. Тўлдирувчиларни ишлаб чиқариш ва қўллашнинг иқтисодий самарадорлиги р е ж а табиий қум, шағал ва чақиқ тош. Ғовак тўлдирувчилар


Керамзит ва бошқа сунъий ғовак тўлдирувчиларни кўпчитиш орқали ишлаб чиқаришда, бойитишда, хомашёни қайта ишлаш, қўшимчалар киритиш каби сарф харажатларни оқлайди, қачонки бу барча ишлар кўпчиш коэффи


Download 17.06 Kb.
bet4/4
Sana08.06.2023
Hajmi17.06 Kb.
#1464298
1   2   3   4
Bog'liq
28-мавзу. Табиий қум, шағал ва чақиқтош

Керамзит ва бошқа сунъий ғовак тўлдирувчиларни кўпчитиш орқали ишлаб чиқаришда, бойитишда, хомашёни қайта ишлаш, қўшимчалар киритиш каби сарф харажатларни оқлайди, қачонки бу барча ишлар кўпчиш коэффициентини оширса.

Сунъий ғовак тўлдирувчиларнинг таннархини корхонанинг ишлаб чиқариш қувватини ошириш орқали камайтириш мумкин.

Ғовак тўлдирувчиларни ташишдаги қийинчиликларни маҳаллий шароитдан (темир-йўл ёки автотранспорт, тарифлар ва бошқа) келиб чиқиб ўрганиш керак бўлади. Кўпинча узоқ масофадан тайёр маҳсулот эмас, балки хомашёни келтириш самарали ҳисобланади. Бу асосан ўта енгил ғовак тўлдирувчилар учун таалуқлидир. Масалан, 1м3 перлит ёки вермикулит тоғ жинсларини кўпчитишда 10 ёки 20 м3 тўлдирувчи чиқади, шу сабабли хомашёни ишлатиш жойига олиб келиш ва кўпчитиш арзонга тушади.

Сунъий ғовак тўлдирувчилар ишлаб чиқариш такомиллашгани билан бир қаторда керамзит шағалини ишлаб чиқаришни ривожлантиришга бир томонлама ёндашилмоқда. Яъни кондицион гилли хомашёлар тақчил бўлиб, юқорида келтирилгани каби яхши кўпчийдиган хомашёни қўллаш керамзит олишда ҳаражатларни оқлайди.

Керамзит олишда катта ёқилғи сарфи кузатилади, ёқилғининг айланма печларда ишлатиш коэффициенти эса 30% дан ортмайди. Айланма печдан чиқадиган иссиқликни хом гранулаларни қуритишда ишлатиш ҳам кўпинча бу муаммони ечмайди. Керамзит ва бошқа ғовак тўлдирувчиларни олишда саноат чиқиндилари кам ишлатилади.

Шу сабабли сунъий ғовак тўлдирувчилар ишлаб чиқариш структурасини саноат чиқиндилари, айниқса ёқилғи таркибли хомашёлардан олинадиган аглопорит, шлакли пемза ва бошқа тўлдирувчилар ишлаб чиқариш орқали яхшилаш мумкин.


Download 17.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling