13- мавзу. Қўшилган қиймат солиғи
Қўшилган қиймат солиғининг давлат бюджети даромадларини шакллантиришда тутган ўрни
Download 47,69 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қўшилган қиймат солиғи тўловчилари, солиқ солиш объекти ва солиқ солинадиган база.
Қўшилган қиймат солиғининг давлат бюджети даромадларини шакллантиришда тутган ўрни.
Қўшилган қиймат солиғини давлат бюджети даромадларини шакллантиришдаги аҳамияти ғоят юксакди.Ушбу солиқ ҳисобига шакллантирилаётган давлат бюджетининг даромадлари 2010 йилда 30,4%ни ташкил қилган.
Қўшилган қиймат солиғи бўйича давлат бюджети даромадлари кейинги йилларда ўсиб бормоқда. Хусусан, ушбу солиқ бўйича даромадлар 2008 йилда 28,6%ни ташкил қилган бўлса, ушбу кўрсаткич 2009, 2010 йилларда ўсиб борган. Қўшилган қиймат солиғи тўловчилари, солиқ солиш объекти ва солиқ солинадиган база. Амалдаги Солиқ кодексига биноан қўшилган қиймат солиғи тўловчилари қуйидагилар ҳисобланади: 1) солиқ солинадиган оборотларга эга бўлган юридик шахслар, агар бошқача тартиб белгиланмаган бўлса; 2) Солиқ кодексига мувофиқ зиммасига Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан амалга оширилаётган солиқ солинадиган оборотлар учун қўшилган қиймат солиғи тўлаш бўйича мажбурият юклатиладиган юридик шахслар; 3) товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилувчи юридик ва жисмоний шахслар, ўз эҳтиёжлари учун божсиз олиб кириш нормалари доирасида товарлар олиб кирувчи жисмоний шахслар бундан мустасно; 4) оддий ширкат солиқ солинадиган оборотларни амалга ошираётганда зиммасига унинг ишларини юритиш юклатилган (ишончли шахс) оддий ширкат шартномасининг шериги (иштирокчиси). Қўшилган қиймат солиғи объекти- солиқ солинадиган оборот; - солиқ солинадиган импорт. Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти деб қуйидагилар эътироф этилади: 1) мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ўтказиш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш; 2) битта юридик шахснинг бир таркибий бўлинмаси томонидан бошқа таркибий бўлинмасига, агар таркибий бўлинмалар мустақил солиқ тўловчилар бўлса, мол-мулкни бериш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш; 3) мол-мулкни молия ижарасига (шу жумладан лизингга) бериш; 4) тўловни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан товарни жўнатиш; 5) мол-мулкни оператив ижарага бериш; 6) интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқни ўтказиш ёки улардан фойдаланиш ҳуқуқини бериш. Download 47,69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling