13- мавзу. Қўшилган қиймат солиғи


Download 47.69 Kb.
bet7/10
Sana01.03.2023
Hajmi47.69 Kb.
#1238271
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Б. Қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган молиявий хизматлар жумласига қуйидагилар киради:
1) кредитлар, заёмлар бўйича фоизларни ҳисоблаб чиқариш ва ундириш, кредитлар, заёмлар бериш, кафилликлар (кафолатлар), шу жумладан банк кафолатлари бериш;
2) депозитлар қабул қилиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварақларини, шу жумладан вакил банкларда ҳисобварақларини очиш ва юритиш;
3) тўловлар, ўтказмалар, қарз мажбуриятлари, чеклар ва тўлов воситалари билан боғлиқ операциялар, инкассо бўйича операциялар;
4) миллий валюта ва чет эл валютаси билан боғлиқ операциялар, нумизматика мақсадларида фойдаланиладиганлари бундан мустасно;
5) юридик ва жисмоний шахсларнинг қимматли қоғозлар депо-ҳисобварақларини, шу жумладан вакил депозитарийларини очиш ҳамда юритиш;
6) қимматли қоғозлар (акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар) билан боғлиқ операциялар. Қимматли қоғозлар билан боғлиқ операциялар жумласига қимматли қоғозларни сақлаш, қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқни ҳисобга олиш, қимматли қоғозларни ўтказиш ҳамда қимматли қоғозлар реестрини юритиш бўйича операциялар, қимматли қоғозлар савдосини ташкил этиш бўйича операциялар киради, уларни тайёрлаш бўйича хизматлар бундан мустасно;
7) қимматли қоғозларни, юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларни (пайларни) реализация қилиш;
8) клиринг операциялари;
9) аккредитивлар очиш ва уларга хизмат кўрсатиш;
10) пул маблағларини конвертация қилиш бўйича операциялар;
11) чет эл валютаси билан айирбошлаш операцияларини ташкил этиш;
12) касса операциялари (банкнот ва тангаларни қабул қилиб олиш, бериш, қайта ҳисоблаб чиқиш, майдалаб бериш, алмаштириш, саралаш ва сақлаш);
13) молиявий ижара (лизинг) шартномасининг ижарага берувчининг (лизингга берувчининг) фоиз тариқасидаги даромадига тегишли қисми бўйича хизматлар кўрсатиш;
14) форфейтинг ва факторинг операциялари;
15) ломбард операциялари (гаровга қўйилган мол-мулкка қисқа муддатли кредитлар бериш);
16) жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларининг обороти.

В. Солиқдан озод қилинадиган суғурта хизматлари


Суғурта қилиш, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш хизматлари бўйича суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан амалга ошириладиган суғурта қилиш бўйича хизматлар бу хизматлар натижасида:
1) суғурта бозорининг профессионал иштирокчиси қуйидагиларни олса, қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади:
а) суғурта қилиш, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта мукофотлари;
б) қайта суғурта қилишга топширилган шартномалар бўйича воситачилик ҳақи ва тантьемалар;
в) суғурта агенти, суғурта ва қайта суғурта брокери, сюрвейер ҳамда суғурта бозорининг бошқа профессионал иштирокчиларининг хизматлари учун воситачилик ҳақи;
г) қайта суғурта қилишга топширилган шартномалар бўйича суғурта тўловлари улушининг қайта суғурталовчилар томонидан тўланадиган тўловини;
д) суғурта қилиш, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича учинчи шахслардан суброгация (регресс) тартибида талаб қилиш бўйича даромадлар;
е) суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари (актуарийлар, ажастерлар, сюрвейерлар, ассистанс хизматлари ва шу сингарилар) кўрсатган хизматлардан олинадиган даромадлар;
ж) қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича депо мукофотларига ҳисобланган ҳамда қайта суғурта қилдирувчи томонидан қайта суғурталовчига ўтказилган фоизлар;
з) ҳаётни суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта қилдирувчилар тақдим этган заёмлардан олинадиган даромадлар;
и) суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) инвестиция фаолиятидан олинадиган даромадлар, шу жумладан суғурта резервлари ва суғурта фондлари маблағларини инвестициялашдан олинадиган даромадлар;
к) суғурта қилиш, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича франшизларни қоплашдан олинадиган даромадлар;
л) қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчига ўтган, суғурта қилдирувчининг (наф олувчининг) етказилган зарар учун жавобгар шахслардан талаб қилиш ҳуқуқини реализация қилишдан олинадиган даромадлар;
м) қайта суғурта қилиш шартномалари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, улар бўйича суғурта мукофотларининг қайтариб берилган қисми суммалари;
н) бевосита суғурта фаолиятини амалга оширишдан олинадиган бошқа даромадлар;
2) суғурта қилдирувчи (наф олувчи) қуйидагиларни олса, қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади:
а) суғурта тўлови (суғурта товони);
б) превентив тадбирлар ўтказиш учун бериладиган маблағлар;
в) суғурта қилиш шартномаси зарарсиз амал қилиши учун суғурталовчи тўлайдиган маблағлар;
г) суғурта қилиш шартномасига мувофиқ бошқа маблағлар.
Г. Қуйидаги товарларни импорт қилиш қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади:
1) жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб киришнинг божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида тасдиқланган нормалари доирасида олиб кирилаётган товарлар;
2) чет эл дипломатик ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналар расмий фойдаланиши учун, шунингдек ушбу ваколатхоналарнинг дипломатик ва маъмурий-техник ходимлари, шу жумладан уларнинг ўзлари билан бирга яшаётган оила аъзолари шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган товарлар;
3) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда инсонпарварлик ёрдами тариқасида олиб кирилаётган товарлар;
4) давлатлар, ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар томонидан хайрия ёрдами мақсадида, шу жумладан техник кўмак кўрсатиш мақсадида олиб кирилаётган товарлар;
5) давлатлар, ҳукуматлар ва халқаро ташкилотлар томонидан берилган грант маблағлари ҳисобидан олиб кирилаётган товарлар;
6) дори воситалари ва тиббий (ветеринария) буюмлари, шунингдек дори воситалари ва тиббий (ветеринария) буюмлари ишлаб чиқариш учун олиб кирилаётган хом ашё;
7) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб кирилаётган технологик асбоб-ускуналар, шунингдек бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, агар уларни етказиб бериш технологик асбоб-ускуналарни етказиб бериш контракти шартларида назарда тутилган бўлса. Импорт қилинган технологик асбоб-ускуналар олиб кирилган пайтдан эътиборан уч йил мобайнида экспортга реализация қилинган ёки текин берилган тақдирда, мазкур имтиёзнинг амал қилиши имтиёз қўлланилган бутун давр учун қўшилган қиймат солиғи тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланган ҳолда бекор қилинади;
8) инвестор билан давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли давлат органи ўртасида тузилган шартномага мувофиқ инвестиция мажбуриятлари сифатида олиб кириладиган мол-мулк;
9) ваколатли давлат органининг ёзма шаклдаги тасдиғи мавжуд бўлган тақдирда, телекоммуникациялар операторлари ва тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситаларини сертификатлаштириш бўйича махсус орган томонидан олинадиган тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситалари;
10) болалар пойабзали ишлаб чиқаришга ихтисослашган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ўз ишлаб чиқаришида фойдаланиш учун олиб кираётган хом ашё, материаллар ва ярим маҳсулот.


  1. Download 47.69 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling