13- мавзу. Қўшилган қиймат солиғи


Download 47.69 Kb.
bet9/10
Sana01.03.2023
Hajmi47.69 Kb.
#1238271
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
1

2

3

4

5

6

7

8







































































Жами тўлашга:









Раҳбар ______________________________
Бош бухгалтер _______________________
М. Ў.

Товарни бердим ______________________


(етказиб берувчининг масъул шахси имзоси)

Олдим _____________________________
(харидор ёки ваколатли вакилнинг имзоси)
200___ йил "___"________________ даги
____- сонли ишончнома бўйича
____________________________________
(товар олувчининг Ф.И.Ш.)

Ҳисобварақ-фактураларни, шунингдек амалдаги қонунчиликка мувофиқ солиқ солишнинг алоҳида тартиби кўзда тутилган юридик шахслар ҳам ёзадилар. Бунда мазкур корхоналар ҳисобварақ-фактурада қўшилган қиймат солиғи суммасини кўрсатишмайди ва "қўшилган қиймат солиғисиз" деган белгили муҳр қўяди (ёки ёзувни ёзиб қўяди).


Ҳисобварақ-фактура Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги - сўмда ёзилади.
Тузилган шартномалар шартларига кўра товарлари, хизматлари нархи (тарифлар) хорижий валютага эквивалентликда белгиланадиган хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобварақ-фактураларни хорижий валютага эквивалентликда ёзиб, Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги - ҳисобварақ-фактура ёзилган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича қайта ҳисобланган сўмларда акс эттирадилар. Ҳисобварақ-фактура товарларнинг юклаб жўнатилиши, ишларнинг бажарилиши, хизматлар кўрсатилиши санасидан кечиктирилмасдан ёзилади. Бунда ҳисобварақ-фактура товарларнинг юклаб жўнатилиши, ишларнинг бажарилиши, хизматлар кўрсатилиши учун олдиндан ҳақ тўланишига ёзилмайди.
Ҳисобварақ-фактура етказиб берувчи корхона (пудратчи, ижрочи) томонидан харидор корхона (буюртмачи) номига камида икки нусхада ёзилади, уларнинг бир нусхаси товарларнинг юклаб жўнатилиши (ишларнинг бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши) санасидан кечиктирмасдан етказиб берувчи томонидан харидорга тақдим қилинади ва харидорга қўшилган қиймат солиғи суммасини солиқ қонунчилигида белгиланган тартибда ҳисобга олиш (қоплаш) учун ҳуқуқ беради. Ҳисобварақ-фактуранинг иккинчи нусхаси етказиб берувчида қолади. Ҳисобварақ-фактуралар ҳисобварақларнинг келиб тушиши ва тақдим этилиши рўйхатдан ўтказиладиган дафтарда мажбурий тартибда ҳисобга олиниши лозим.
Импорт қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича божхона юк декларацияси (БЮД), шунингдек божхона декларацияси қиймати (БДҚ), божхона қийматининг тузатилиши (БКТ) (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар далолатномалари) ва қўшилган қиймат солиғининг амалда тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатлари ҳисобварақ-фактура ҳисобланади.
Экспорт қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактура бўлиб божхона юк декларацияси ҳисобланади.
Бевосита аҳолига пуллик хизматлар (ишлар)ни кўрсатадиган корхоналар учун товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотишда касса чеки ёки хизматлар кўрсатилиши (ишлар бажарилиши)ни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар ҳисобварақ-фактура ҳисобланади. Бунда бу ҳужжатларда қўшилган қиймат солиғи ажралиб туриши лозим.
Ўз маҳсулотларини (товарларини, ишларини, хизматларини) узлуксиз етказиб берадиган корхоналар бўйича ҳисобварақ-фактуралар истеъмолчиларга ҳисобварақни расмийлаштириш билан бир вақтда, лекин бир ойда бир мартадан кам бўлмаган тарзда ёзилади. Бунда ҳисобварақ-фактураларнинг ёзилиши маҳсулот сотилган ҳисобот даврида амалга оширилади.
Банклар учун, қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган операциялар бажарилганда, ҳисобварақ-фактура бўлиб мижоз шахсий ҳисобварағидан кўчирма ҳисобланади. Лизинг операциялари бўйича лизинг берувчилар учун ҳисобварақ-фактура бўлиб лизинг объектини қабул қилиш - топшириш далолатномаси ҳисобланади. Бунда тегишли ҳужжатлар (лизингнинг таркибий қисми ҳисобланадиган лизинг тўловлари жадвали; ҳисобварақ; лизинг тўловларини тўлаш бўйича лизинг олувчига тақдим этиладиган билдирувнома ва ҳоказо) билан расмийлаштириладиган ҳар бир лизинг тўловига қўшимча ҳисобварақ-фактура ёзилмайди.
Агар лизинг шартномаси лизинг берувчи томонидан қўшилган қиймат солиғи солинадиган қўшимча хизматлар кўрсатишни назарда тутса, бунда мазкур хизматларга белгиланган тартибда ҳисобварақ-фактура ёзилади.
Қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган суғурта хизматларини кўрсатишда, ҳисобварақ-фактура ўрнига бирламчи ҳужжат бўлиб қуйидаги ҳужжатлар:

  • суғурта корхоналари учун - суғурта полиси;

  • суғурта агентлари учун - суғурта полиси ва шартнома топшириғи (агентлик битими);

  • суғурта брокерлари учун - суғурта полиси ва шартнома топшириғи ҳисобланади.

Ишлар (қурилиш, таъмирлаш-қурилиш, лойиҳа-қидирув, илмий-тадқиқот ва бошқа ишлар) бажариш ёки хизматлар (транспортга доир, мол-мулкни ижарага бериш, алоқа хизматлари ва бошқалар) кўрсатиш билан шуғулланадиган корхоналар ҳам ҳисобварақ-фактура ёзиши керак.
Агар ишлар бажарадиган корхоналарда буюртмачига имзо чекиш учун тақдим этиладиган, бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) қиймати тўғрисидаги маълумотнома - ҳисобварақ-фактурада ёки ҳужжатда ҳисобварақ-фактуранинг белгиланган шаклида акс эттирилган барча мажбурий реквизитлар ушбу ҳужжатда ҚҚС тўловчилари учун ҚҚС суммаси кўрсатилган ёки ҚҚС тўловчиси бўлмаганлар учун "ҚҚСсиз" ёзуви (штампи) қўйилган ҳолда мавжуд бўлса, бунда мазкур ҳужжатлар ҳисобварақ-фактурага тенглаштирилади ва бундай корхоналар қўшимча равишда ҳисобварақ-фактура ёзмаслиги керак.
Қўшилган қиймат cолиғи бўйича ҳисоб-китоб рўйхатдан ўтилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилади:

  • корхоналар томонидан (солиққа тортишнинг умумбелгиланган тизимини қўлловчи микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари) - ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмасдан ҳар ойда, ўсиб борувчи якун билан, шунингдек йил якунлари бўйича йиллик молиявий ҳисоботни солиқ қонунчилигига мувофиқ шаклда тақдим этиш муддатида;

  • солиққа тортишнинг умумбелгиланган тизимини қўлловчи микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - биринчи чорак, ярим йиллик ва 9 ой якунлари бўйича ҳар ойда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмасдан, йил якунлари бўйича эса - йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида.

Корхоналар солиқни қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этиш учун белгиланган кунгача, солиқ қонунчилигига мувофиқ тегишли давр (ой) учун сотишга доир амалдаги айланма асосида тўлайди.
Корхона солиқлар ва йиғимлар суммаларини ортиқча тўлагани ва солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи бўлмагани тақдирда бундай суммалар бўлғуси тўловлар ҳисобига ўтказилади ёки тўловчининг ёзма аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кун муддатда корхонага қайтарилади.
Қўшилган қиймат солиғи танланган божхона режими шартларига мувофиқ, тасдиқланган ставкалар бўйича ҳисоблаб чиқилади ва тўланади. Товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинишида қўшилган қиймат солиғи божхона декларацияси қабул қилинишига қадар ёки у билан бир вақтда тўланади.
Агар божхона декларацияси Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексида белгиланган муддатда топширилмаса, қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатлари божхона декларациясини топшириш муддати тугаган кундан бошлаб ҳисоблаб чиқарилади. Қўшилган қиймат солиғи миллий валюта - сўмда тўланади.
Жисмоний шахслар солиқни нақд пул билан божхона органи ёки пости кассасига белгиланган тартибда тўлашлари мумкин. Божхона органининг қарорига кўра тўловчига Ўзбекистон Республикасининг Давлат божхона қўмитаси 1999 йил 16 мартда 03/8-78-сон билан тасдиқлаган Божхона тўловларини тўлашни кечиктириш ва уни бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича йўриқномага (рўйхат рақами 697, 8 апрель 1999 йил) мувофиқ қўшилган қиймат солиғи тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи тақдим этилиши мумкин.
Бажарилган ишлар, хизматлар далили тасдиқланган кундаги Марказий банк курси бўйича қайта ҳисобланган ишлар, хизматлар қийматидан келиб чиққан ҳолда амалда ишлар бажарилганини, хизматлар кўрсатилганини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида импорт қилинадиган ишлар ва хизматлар бўйича қўшилган қиймат солиғи миллий валюта (сўм)да ҳисоблаб чиқарилади.
Монтаж қилиш, ишга тушириш, созлаш, маслаҳатлар, ўқитиш ва бошқа ишлар, хизматларга доир импорт қилинадиган ишлар ва хизматларга, олиб келинадиган ускуналарга доир хизматларга қўшилган қиймат солиғи тузилган шартномалар (контрактлар)га мувофиқ белгиланган мазкур ишлар, хизматларнинг қиймати асосида ҳисоблаб чиқарилади.
Импорт қилинадиган ишлар, хизматлар бўйича қўшилган қиймат солиғи тўлови ана шу ишлар, хизматларни импорт қилувчи шахс ёзиб берган ҳамда унда "импорт қилинадиган ишлар, хизматлар бўйича қўшилган қиймат солиғи суммаси тўлови" деган ёзув битилган тўлов топшириқномаси асосида амалга оширилади. Импорт қилинадиган ишлар, хизматлар бўйича қўшилган қиймат солиғи амалда ишлар, хизматлар бажарилган кундан бошлаб 5 кун ичида бюджетга тўланади. Қўшилган қиймат солиғи фақатгина миллий валюта - сўмда тўланади. Импорт қилинадиган ишлар, хизматларга нисбатан қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоб-китоб рўйхатдан ўтилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилади:

  • корхоналар томонидан (микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари) - ишлар, хизматлар импорти амалга оширилган ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмасдан ҳар ойда;

  • микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - биринчи чорак, ярим йиллик ва 9 ой якунлари бўйича, ойларга тақсимлаган ҳолда, ишлар, хизматлар импорти амалга оширилган ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмасдан, йил якунлари бўйича эса - йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида.


Download 47.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling