13-Amaliy mashg`ulot: Quruvchi bakalavrlar tayyorlashda tanlov fanlarning roli va ahamiyati


Download 0.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/11
Sana22.12.2022
Hajmi0.62 Mb.
#1043461
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
13-amaliy mashg`ulot (3)

2. Qurilishda mehnat muhofazasi 
Qurilishda mehnat muhofazasi фани жараёнида инсоннинг меҳнат 
қобилияти, соғлиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун йуналтирилган 
қонунлар 
мажмуаси, 
сациал-иқтисодий, 
ташкилий, 
техник-гигиеник, 
профилактик гигиеник, тадбирларни ўз ичига қамраб олган. «Меҳнатни 


муҳофаза қилиш фани ижтимоий ҳуқуқий масалаларни ўз ичига олган 
муҳандислик фани бўлиб, табиий фанлар бўлими физика, кимё, математика, ва 
экология кабилар билан бирга амалий меҳнат гигиенаси ишлаб-чиқариш 
санитарияси, меҳнат псиҳологияси, умумий муҳандислик ёнғин техникаси ва 
инсоннинг соғлигини у яшайдиган муҳитда хавфсизлигини сақлайдиган усулда 
ва воситалар билан ҳамда меҳнат муҳофазасининг ҳозирги замон талаблари 
норматив материалларини ҳисобга олиб, қурилиш материалларини утта 
чидамлилик, ёнувчанлик ва ёнғин учириш воситаларини ўрганиш 
масалаларини ўз ичига олади.
Бу фанни ўрганишнинг асосий мақсади мутахасисларни назарий ва 
амалий билимлар билан кўникма ҳосил қилиш хавфсиз ва зарарсиз ишлаб 
чиқариш шароитларини яратиш, бугунги кун экология ва хавфсизлик 
талабларига биноан янги технологик жараёнларни лойиҳалаштириш, ҳалқ 
хўжалиги ва техникавий системаларни пойдеворларни мустаҳкамлигини 
таъминлаш, қурилиш объектларини фавқулотдаги вазиятда ҳимоялашни 
олдиндан башорат қилиши ва тўғри қарорлар қабул қилиш, ҳар хил 
вазиятларда тўғри чора тадбирлар ишлаб чиқиш каби масалаларни битирувчи 
мутахассислар яхши, мукаммал назарий билимларга эга бўлишлари талаб 
этилади. 
 
3. Qurilish konstruktsiyalari asoslari 
Қурилиш конструкциялари фани олий ўқув юртларининг қурилиш 
йўналишларида таҳсил олаётган талабаларга турли конструкцияларининг 
конструктив ечимларини топиш ва уларни ҳисоблаш маҳоратига эга бўлишни, 
қурилиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлардан ва бошқа техник информацион 
адабиётлардан ва интернетдан оқилона фойдаланишни ўргатади. Талабалар 
қурилиш конструкциялари элементларини конструктив афзалликлари бўйича 
ажрата олиши, ясси қурилмаларнинг ҳисобий схемаларини тузишни ва ҳисоблай 
олишини ҳамда муҳандислик фикрлашни билиши зарурдир. 

Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларда фуқаро бинолари ва 
иншоотларини лойиҳалаш ва ҳисоблаш асослари ва уларнинг конструктив 


элементлари бўйича йўналиш профилига мос билим, кўникма ва малака 
шакллантиришдир.
Фаннинг вазифаси – талабаларга биноларни қуриш ва барпо этишда бино 
лойиҳасидан фойдалана олишни, қурилиш амалиётида бино ва иншоотлар 
конструкцияларини иқтисодий жиҳатдан самарали ечим вариантини топа 
олишни ўргатишдан иборат. –
―Қурилиш конструкциялари фанини ўқитишда компьютер графикаси ва 
замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш назарда тутилади. Фанни 
ўрганиш жараёнида бинонинг юк кўтарувчи асосий элементларини лойиҳалаш 
ва ҳисоблашда кўргазма ва кўрсатма материаллар компьютер дастурлари 
асосида талабаларга етказилади.
“Темирбетон конструкциялари” фани Ҳаёт ва қурилиш тажрибаси ҳозирги 
замон капитал қурилишининг асосини темирбетон конструкциялари ташкил 
этишини кўрсатмоқда. Талабага темирбетон конструкцияларини ҳисоблаш ва 
лойиҳалаш усулларини ўргатишдан иборатдир. Темирбетон конструкциялари 
фани муҳандисни шакллантирадиган фанлардан бири бўлиб, уни чуқур 
ўзлаштириш ҳар қандай бинокор муҳандис учун жуда муҳимдир.
Темирбетон конструкцияларини лойиҳалаш назарияси техника фанлари 
соҳаларидан бири бўлиб, у мустаҳкам ва шу билан бирга тежамкор 
элементларни яратиш устида иш олиб боради. Мустаҳкамлик, бикрлик ҳамда 
кўпга 
чидамлилик 
қурилиш 
конструкцияларига 
қўйиладиган 
асосий 
талаблардир.
Бинокор-муҳандис конструкциянинг шундай ечимини топиши керакки, 
бунда конструкция ҳам юқоридаги талабларга жавоб берсин, ҳам тежамли 
бўлсин.
Темирбетон конструкцияларини лойиҳалаш назарияси тадбиқий фан 
бўлганлиги сабабли ―Қурилиш материаллари, ―Материаллар қаршилиги ва 
―Қурилиш механикаси сингари асосий табиий фанларнинг қонун қоидаларига 
асосланади.


Тош ва ёғоч ибтидоий одамнинг дастлабки қурилиш материали 
ҳисобланади. Кейинчалик инсон хом ғишт, пишиқ ғишт ва бетон тайёрлашни 
ўрганади.
Бетон сиқилишга яхши, чўзилишга суст қаршилик кўрсатадиган сунъий 
материалдир. Бетоннинг чўзилишга бўлган мустаҳкамлиги сиқилишга нисбатан 
10-15 марта кам. Шунинг учун ҳам уни анизотроп материал дейилади. 
Анизотроп материаллар – турли хил йўналиш бўйича хоссалари ҳар хил бўлган 
материаллардир.
Бетоннинг анизотроплиги бетон ва темирбетон конструкцияларни 
ҳисоблашда жиддий қийинчиликларни туғдиради. Бетон чўзилишга суст 
қаршилик кўрсатганлиги сабабли арматурасиз тўсин (балка) кўп юк кўтара 
олмайди.
Агар балканинг чўзилиш зонасига арматура жойланса, балканинг юк 
кўтариш қобилияти (тахминан 20 марта) ортади. Сиқилишга ишлайдиган 
темирбетон элементлари ҳам пўлат стерженлар билан арматураланади.
Пўлат сиқилишга ҳам, чўзилишга ҳам яхши қаршилик кўрсатганлиги 
туфайли сиқилувчи элементнинг юк кўтариш қобилиятини анча оширади. 
Арматура лотинча ―armatura сўзидан олинган бўлиб, қуролланиш, кучайтириш, 
жиҳозлаш деган маънони билдиради.
Даврий профилли арматурани 1889 йилда F.Rancen (АҚШ) ихтиро қилган. 
Пўлат арматура жойлашган бетон темирбетон деб аталади.
Темирбетондан 
ишлаган 
қурилиш 
конструкцияси 
темирбетон 
конструкцияси деб юритилади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, қурилишда 
ишлатиладиган темирбетон конструкцияларнинг 80 фоизга яқини эгилишга, 20 
фоизга яқини эса сиқилишга ишлайди. 
Қуйидаги омиллар бетон билан пўлат арматуранинг биргаликда 
ишлашига шароит яратади:
1.Бетон қотиш жараёнида пўлат арматурага маҳкам ёпишади (тишланади).
2. Зич бетон пўлат арматурани занглашдан ва ёнғиндан асрайди.


3. Пўлат билан оғир бетоннинг температура таъсирида чизиқли кенгайиш 
коэффициентлари бир-бирига жуда яқин (бетон учун abt=(1÷1,5)·10-5 ; 
арматура учун эса ast=1,2·10-5 ).
Ана шу учта муҳим хосса туфайли темирбетон конструкцияларини яратиш 
имкониятига эга бўлинди. Аммо, темирбетоннинг афзаллиги ва нуқсонлари ҳам 
бор.
Темирбетоннинг қуйидаги афзалликлари унинг қурилишда кенг 
тарқалиши учун имкон яратади: ўта мустаҳкамлиги; кўпга чидамлилиги; 
оловбардошлиги, зилзилабардошлиги, маҳаллий материаллардан фойдаланиш 
имконияти, конструкцияга исталган шакл бериш имконияти ва бошқалар. 
Қуйидагилар темирбетоннинг нуқсонларига киради:
- вазнининг оғирлиги; иссиқлик ва товушни осон ўтказиши; мустаҳкамлаш ва 
тузатишнинг қийинлиги;
- ёрилиши мумкинлиги; бетон ётқизилгач, арматура ҳолатини текшириш 
қийинлиги ва ҳакозо.
Бетонда ёриқ пайдо бўлишининг олдини олиш учун уни чўзилган арматура 
ёрдамида сиқилади.
Бундай 
конструкциялар 
олдиндан 
зўриқтирилган 
темирбетон 
конструкциялари деб аталади. Боғловчи, тўлдирувчи ва сув аралашмасининг 
қотишидан ҳосил бўлган сунъий тош бетон деб аталади.
Бетон лотинча ―beton- тоғ тоши деган маънони англатади. Бетон 
анизотроп материал бўлиб, унинг мустаҳкамлиги қуйидаги омилларга боғлиқ: 
таркиби; боғловчи ва тўлдирувчининг хили; сув ва цементнинг нисбати (W/C); 
тайёрлаш усули; қотиш шароити; бетоннинг ёши; намуналарнинг шакли ва 
ўлчамлари.
Агар бетон қоришмасида W/C қанча кичик бўлса, бетоннинг 
мустаҳкамлиги шунча юқори бўлади, (цемент кам сарфланади). Темирбетон 
конструкцияларини 
тайёрлаш 
учун 
ишлатиладиган 
бетонлар 
етарли 
мустаҳкамликка, арматура билан яхши ёпишиши ва арматурани занглашдан 
сақлаш учун етарли зичликка эга бўлиши лозим. Бетонлар қуйидаги турларга 
бўлинади (ГОСТ 25192-82): 


 1. Махсус бетонлар (иссиққа чидамли, радиация таъсиридан ҳимоя қилувчи, 
иссиқликни сақловчи ва ҳоказо). 
2. Боғловчиларнинг турига қараб – цементли, шлакли, гипсли ва бошқалар.
3.Тўлдирувчиларнинг турига қараб – зич, ғовакли ва махсус тўлдиргичлардан 
тайёрланган бетонлар.
4.Тузилишига (структурасига) қараб – зич, ғовакли, ковакли ва катта 
бўшлиқларга эга бўлган бетонлар. Зичлигига қараб бетонлар цемент 
боғловчилар асосида катта ва майда зич тўлдиргичлардан тайёрланган зич 
структурали оғир бетонларга, ғовакли катта тўлдирувчилардан ҳамда ғовакли ва 
майда зич (ғовакли) тўлдирувчилар керамзит боғловчилар асосида тайёрланган 
енгил бетонларга бўлинади.
Зич тўлдирувчилар сифатида оғир бетонлар учун майдаланган тоғ 
жинслари, шағал ёки қум (кварц) ишлатилади. Енгил бетонлар учун ғовакли 
тўлдирувчилар (табиий ёки сунъий йўл билан олинган) ишлатилади. Ғовакли 
табиий тўлдирувчиларга пемза, ракушечник, туф ва бошқалар, сунъий 
тўлдирувчиларга эса, керамзит, аглопорит ва шлаклар киради.
Махсус бетонлар, бино ва иншоотларнинг қурилмаларини иссиқликдан 
ҳимоя қилиши учун (2000С гача) ва 2000С дан юқори температура таъсирида 
ишловчи оловбардош бетонларга бўлинади.
Шу билан бирга агрессив муҳитда, яъни кимёвий таъсирда ишлайдиган 
кимёвий таъсирга чидамли бетонлар ишлатилади. Бетоннинг қотиш жараёнида 
кенгайишидан конструкция олдиндан кучланиш ҳосил қилиш учун 
ишлатиладиган, кенгайиш хоссасига эга бўлган цемент асосида тайёрланган 
кенгаювчи бетонлар, пардозлаш учун ишлатиладиган манзарали (декоратив) 
бетонлар, мономер ёки полимерлар асосида тайёрланган бетон-полимерлар ва 
полимер асосида (кимёвий таъсирга чидамли) тайёрланган полимербетонлар 
киради.
Ўртача зичлиги 2200-2500 кг/м3 гача бўлган оғир, ўртача зичлиги 1800 
кг/м3 дан юқори бўлмаган майда донали, структураси зич ва ғовакли бўлган 
енгил, автоклав ва автоклавсиз шароитда қотадиган ғовакли ва махсус бетонлар 
мавжуд. Бетоннинг структураси.


Бетоннинг структураси, унинг мустаҳкамлиги ва деформацияланишига 
боғлиқ. Бу боғлиқликни билиш учун бетоннинг қотиш жараёнида рўй берадиган 
физик ва кимёвий ўзгаришларини кўриб чиқамиз. Бетон қоришмаси сув билан 
аралаштирилганда цемент билан сув бирикмасидан цемент хамири ҳосил бўлиб, 
цемент билан сув орасида кимёвий реакция бошланади.
Натижада, цемент минерали билан сув бирикмаси – гелсимон цемент 
елими ҳосил бўлади. Бу бирикманинг бир қисми кристал ҳолатида ажралиб 
чиқади. Бунда цемент хамири катта тўлдирувчиларнинг сирт қисмини ўраб 
олади ва қотиши натижасида цемент тошига айланди. Цемент маркаси М400 
бўлган бетон учун цементнинг қотиши 2 соат 45 мин.да бошланади.
Вақт ўтиши билан цемент хамирининг қотиши жараёнида гел ўз ҳажмини 
камайтириб қуюқлашиб боради. Бунда кристалл ҳосил бўлиш жараёни гел 
массасини қамраб олади, натижада қаттиқ кристал ўсимталар ҳосил бўлади. 
Бетон структурасининг муҳим белгиларидан бири-бу цемент тошининг, яъни 
бетоннинг капилляр-ғовакли материал эканлигидир.
Бетондаги ғоваклар ўлчамлари ва шакл билан бир-биридан тубдан фарқ 
қилади. Ғовакларнинг ҳосил бўлишига асосан бетон таркибида сув миқдорининг 
мавжудлиги сабаб бўлади.
Одатда бетон қоришмасида сувнинг миқдори W/C=0,15…0,20 ни (цемент 
оғирлигига нисбатан) ташкил қилади. Аммо бундай бетонни қолипларга 
ётқизиш қийин бўлганлиги сабабли сувнинг миқдори W/C=0,35…0,60 гача 
оширилади.
Натижада, цемент билан реакцияга киришмаган ортиқча сув бетон 
танасида маълум бир ҳажмни эгаллайди. Қотиш жараёнида бу ортиқча сувнинг 
бир қисми бетон танасидан буғланиб чиқишида бетонда бўшлиқ ва ғоваклар 
ҳосил қилади. Бу ғоваклар бир-бирига туташганда ўлчамлари 0,1-1,0 мкм дан 20-
50 мкм гача бўлган капиллярлар ҳосил қилади.
Бу ғоваклар сув ёки ҳаво билан тўлган бўлади. Шундай қилиб, бетон 
структураси кристалл ўсимталар, гел, сув ва ҳаво билан тўлган кўп миқдордаги 
ғоваклар ва капиллярларни мужассамлаштирган цемент тошидан ва 
тўлдирувчилардан иборат.


Бундан кўринадики, бир жинсли бўлмаган бундай жисмда ташқи кучлар 
таъсирида бетон мураккаб кучланиш ҳолатида бўлади. Бетон танасида ғовак ва 
бўшлиқларнинг сони кўп бўлганлиги ҳам улар хар хил йўналишда жойлашгани 
учун бир ғовак атрофида ҳосил бўладиган чўзувчи кучланиш иккинчи ғовакдаги 
кучланиш билан қўшилиб кетади.
Натижада, сиқилган бетонда бўйлама сиқувчи ҳамда кўндаланг чўзувчи 
кучланишлар ҳосил бўлади. Бетоннинг чўзилишдаги қаршилиги унинг 
сиқилишдаги қаршилигига нисбатан бир неча марта кам бўлганлиги сабабли 
чўзувчи кучланишлар таъсиридан бетонда микроёриқлар пайдо бўлади.
Агар тўлдирувчиларнинг мустаҳкамлиги – Ra ва эластиклик модули - Ea 
цемент тошнинг мустаҳкамлиги – Rc ва эластик модули – Ec дан катта, яъни 
Ra>Rc ва Ea>Ec бўлса (бу оғир бетонлар учун характерли), ёриқлар тўлдирувчи 
билан цемент тоши чегарасидан ёки цемент тоши бўйлаб ривожланади. Агар, Ra

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling