13-Amaliy mashg`ulot: Quruvchi bakalavrlar tayyorlashda tanlov fanlarning roli va ahamiyati
Download 0.62 Mb. Pdf ko'rish
|
13-amaliy mashg`ulot (3)
13-Amaliy mashg`ulot: Quruvchi bakalavrlar tayyorlashda tanlov fanlarning roli va ahamiyati. 1. Yo’nalishga kirish, Qurilishda mehnat muhofazasi, Qurilish konstruktsiyalari asoslari, Bino va inshootlarni sinash va tekshirish, Himoya qatlamlarini hosil qilish texnologiyasi fanlarining ahamiyati. 1. Yo’nalishga kirish Ҳаётда ўз ўрнини топа билиш инсон тақдирини белгилайдиган нозик муаммолардан биридир, дейди аҳли дониш. Ҳаётда ўз билими, қобилияти ва дунёқарашига мос келадиган ўринни топган инсон бахтли инсондир. Чунки, у ўзи севган, қизиққан соҳаси бўйича ўқийди, билим эгаллайди, сўнг ўша соҳада катта ҳаётга қадам қўяди, меҳнат жараёнида тобланади, касбига бўлган меҳри тобора ортиб боради. Сидқидилдан қилган меҳнати уни амал пиллапояларида юксакликка етаклайди, жамоа орасида обрў–эътибори ортади. Бундан ортиқ бахт бўладими? Ана шундай кишиларни халқимиз ―ҳаётда ўз ўрнини топган инсон‖ деб ардоқлайди, ҳурмат қилади. Не бахтки, турмушимизда бундай инсонлар кўплаб топилади. Биз, бой ҳаёт тажрибасига эга бўлган ёши улуғлар, бундай бахтиёрлар сони янада кўпроқ бўлишини истар эдик, негаки, юртимиз келажаги ана шундай фидоий инсонлар қўлидадир. Ушбу фикр ва мулоҳазаларимиз ўз касбига меҳр қўйган талабаларга мўлжалланган. Бўлажак муҳандис (бакалавр) таҳсил мобайнида ўзлаштириши лозим бўлган фанлар билан қисқача танишади, ҳар бир фаннинг моҳиятини чуқур ўрганади, фан ҳақида умумий таассуротга эга бўлади. Талаба у ёки бу фанни ўрганишга киришар экан, аввало у, биринчи кунданоқ фаннинг моҳиятини чуқур идрок қилиши, олий маълумот олишида унинг ўрни ва аҳамиятини теран англаши даркор. Акс ҳолда талабада фанга нисбатан қизиқиш уйғонмайди, лоқайдлик ҳисси пайдо бўлади. Бу эса фанни ўзлаштиришда сусткашликка олиб келади. Фанга меҳр қўйиш шу фанни чуқур ўзлаштиришдан бошланади. Фанни тушунмаган талаба уни ҳеч қачон севмайди. Турли фанлардан дарс берувчи муаллимлар масаланинг шу томонига жиддий эътибор беришлари лозим. Остона хатлаб кўчага чиқар экансиз турли–туман бино ва иншоотлар уммонига ғарб бўласиз: осмон ўпар баланд бинолар, бир-биридан кўркам кино– театрлар, шинам уй-жой ва саноат бинолари, цирк ва спорт саройлари диққатингизни тортади. Уларни қуршаб олган кўп йиллик азим дарахтлар, ажойиб гулзорлар завқингизга завқ қўшади. Энди ана шу манзарага бинокор муҳандис кўзи билан назар ташлайлик. Сиз кўриб турган бино то шу ҳолатга келгунича бир неча босқичларни босиб ўтади: архитектор бинонинг шакли ва қиёфасини яратади, конструктор бино конструкциясини ҳисоблайди, қурувчи уста уни барпо этади. Демак иморатни вужудга келишида уч хил мутахассис иштирок этади: архитектор, конструктор ва қурувчи муҳандис (уста, иш юритувчи). Архитектор конструктор билан биргаликда иморатнинг лойиҳасини яратади, қурилиш ишлари билан шуғулланувчи муҳандис ва усталар иморатни қуради. Демак бўлажак бинокор бакалавр бинолар архитектураси ва қурилиш конструкциялари, қурилиш технологияси ва уни ташкил этиш ҳақидаги билимлар билан тўла танишган бўлиши зарур. Институт тарихи ҳамда мумкасбий фанлар ҳақида сўз юритилади. Бунда талаба институтни ривожланиш жараёнилари ва қурилиш материаллари, ҳисобий фанлар, муҳандислик геологияси ва геодезияси ҳақида асосий тушунчалар билан танишади. Иккинчи боб биринчи бобнинг мантиқий давоми ҳисобланиб, бунда талаба бинолар архитектураси ва асосий қурилиш конструкциялари ҳақидаги билимларни эгаллайди. Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling