13-Amaliy mashg`ulot: Quruvchi bakalavrlar tayyorlashda tanlov fanlarning roli va ahamiyati


Қурилиш қурилмаларни текшириш 3 та босқичдан иборат


Download 0.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/11
Sana22.12.2022
Hajmi0.62 Mb.
#1043461
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
13-amaliy mashg`ulot (3)

Қурилиш қурилмаларни текшириш 3 та босқичдан иборат:
• лойиҳа ҳужжатлари, ишчи ижроий чизмалар ва ёпиқ ишлар актлари билан 
бирламчи танишув 
• объектни визуал текшириш, объектни лойиҳага мос келишини аниқлаш, кўзга 
кўринган нуқсонларни аниқлаш, иншоот текшириш режасини тузиш, бузмасдан 
синаш усули ёрдамида комплекс тадқиқотлар ўтказиш.


• иншоот ҳолатини анализи ва аниқланган камчиликларни бартараф қилиш 
бўйича тавсияномалар ишлаб чиқиш
Лойиҳа ҳужжатларини ўрганиб чиқиш натижасида танланган конструктив 
ечимга баҳо бериш, энг ноқулай шароитда ишлаётган иншоот элементларини ва 
ҳақиқий юкламалар миқдорини аниқлаш мумкин бўлади. 
Обеъктни визуал кўриб чиқишда текширилаётган қурилма тўғрисида 
бирламчи маълумот олинади, конструкция элементларини эскириш фоизи 
аниқланади ва кейинги текширув босқичида нималар қилиш режаси тузилади. 
Иншоотларни текширишда инженерлик геодезия усуллари кенг 
қўлланилади. Уни ёрдамида бино чўкиши, силжиши, ёриқ ва деформация 
чоклари параметрлари, элементлар салқилиги ўлчанади.
Тайёрланаётган қурилиш конструкцияларини сифатини назорат қилиш 
бузиб ва бузмасдан синаш усулларини қўллаган ҳолда амалга оширилади. Бузиб 
синалганда биз конструкция ўзини юклама остида қандай тутишини ва 
кучланганлик-деформацияланган ҳолати тўғрисида тўла маълумотга эга 
бўламиз.
Лекин биз ҳар-бир тайёрлаётган маҳсулотимизни бузиб синаб уни 
мустаҳкамлигини аниқлай олмаймиз. Бузмасдан синаганимизда эса синалаётган 
қурилма тўғрисида доимо хам тўла маълумот ола олмаймиз. Шунинг учун хам 
бузиб ва бузмасдан синаш усулларини биргаликда олиб бориш лозим. 
Демак бино ва иншоотлар қурилмаларини синов текширишни ажралмас 
бир қисми ҳисобланади, аммо ўзининг апарат таъминоти ва қайта ишлаш 
усуллари билан экспериментал механикани алохида йўналиши ҳисобланади. 
Ҳисоблаш техникасини қўллаган ҳолда амалга оширилган ҳисоб-китоблар хам 
реал системаларни ҳақиқий ҳолати тўғрисида объектив маълумот бера 
олмайди. 
Метрология - бу ўлчамлар ва уларни бирлигини таъминловчи усул ва 
ускуналар, керакли аниқликка етишиш услублари тўғрисидаги фандир. 
Метрологияда ўлчаш умумий назарияси, физик катталиклар бирлиги ва уни 
системаси, ўлчаш усул ва ускуналари ва бошқалар кўриб чиқилади.
Метрологик таълимот қуйидаги системани ўз ичига олади:


• давлат физик катталиклар бирлиги эталонлари
• физик катталик бирлиги ўлчов эталонидан барча ўлчов ускуналарига ўтказиш; 
• ўлчов ускуналарини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш. 
Стандартизация - аниқ бир ҳаракат доирасида қоидаларни ўрнатиш ва
қўллаш. Қурилишда, техникада ва фанда кўп маротаба қўлланиладиган 
белгиланишлар, терминлар, усуллар, талаблар, нормалар ва конкрет маҳсулот 
стандартлаш объектига киради. Қурилишда ҳисоб усули, лойиҳалаш, материал 
ва маҳсулотга қўйиладиган талаб, синов усуллари ва бошқалар киради.
ГОСТ (давлат стандарти), ОСТ(тармоқ), СТП (корхона стандарти) - 
қурилишда эса ҚМҚ(СНиП) ҳисобланади 
Стандартларни йўналишларидан бири сифат назорати қоидалари, норма ва 
усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
Маҳсулот сифати - маълум талабларни қаноатлантирувчи маҳсулот 
хусусиятлари мажмуаси.
Маҳсулот сифат назоратини мақсади, стандартларда, техник талабларда
шартномада кўрсатилган маҳсулотни сифат кўрсаткичларини текшириш. 
Сифат назорати 2 усулда: бузмасдан ва тўла бузиб текширилади.
Назорат ускуналари қўлланиши даражасига қараб бирламчи информация 
олиш қуйидаги турларга бўлинади: 
• Ўлчаш назорати - ўлчов асбоблари ёрдамида амалга оширилади; 
Қайд этиш назорати - маҳсулотни сифатий кўринишларини қайд этиш билан 
боғланган; 
• Органолептик назорат - хис қилиш органлари орқали, катталаштирувчи 
приборлар ердамида амалга оширилади; 
• Визуал назорат - кўриш органлари орқали бажариладиган органолептик 
назорат.
• Техник назорат - лойиҳа ва ишчи ҳужжатлар билан бирма-бир танишиши
• Маҳсулотни контроль синови бир неча турдан иборат. 
• Дастлабки синов - намуналарда ўтказилиб қабул қилиш синовига тақдим 
этилиши мумкинлигини аниқлайди.
• Қабул қилиш синови - ишлаб чиқаришга қўйиш масаласини хал қилиш учун; 


• Қабул қилиш - топшириш синови - тайёр маҳсулотни контрол синови.
• Даврий синов - техник ҳужжатда кўрсатилган вақтда ўтказилади.
• Туркум синов - ўзгартириш киритилганда, шу киритилган ўзгартириш 
эффекти ва мақбуллигини аниқлаш учун; 
• Аттестацион синов - аттестация пайтида маҳсулотни сифат даражасини 
баҳолаш мақсадида ўтказилади.
Иншоотларни текшириш ва синашни бош вазифаларидан бири, уларни 
ҳақиқий ҳолатини ва келгусида эксплуатация қилишга яроқлигини аниқлашдан 
иборат. Бу муаммо қаралаетган системани ишочлилигини баҳолаш билан 
боғланган. 
Ишончлилик деганда маълум бир вақт оралиғида, эксплуатация конкрет 
шароитда система олдига қўйилган функцияни бажариш хусусияти тушинилади. 
Ишончлилик комплекс хусусиятлардан иборат бўлиб, объект белгиланишга ва 
эксплуатация шароитига қараб қуйидагиларни ўз ичига олади бетухтовлилиги, 
узоқ яшовчанлиги ва ремонт талаблиги.
Бетўхтовлик - объектни маълум вақт давомида ишга яроқлилигини 
сақлаш хусусияти
Узоқ яшовчанлиги - объектни чегаравий ҳолатига етгунча ишга яроқлигини 
сақлаш хусусияти
Ремонт талаблиги - объектни бузилиш бўлиш сабабини аниқлаш ва 
огохлантиришга мослашиш ва уларни ремонт қилиб тузатиш хусусияти. 
Юкламани қўйиш усули синов олдига қўйилган мақсадга боғлиқ. Синовни 
ўтказишдабоғлиқи асосий мақсад бино, иншоот ва қурилмаларни юк
кўтарувчанлиги, бикрлиги ва ёриқбардошлигини аниқлашдан иборат. Синов 
реал қурилмаларда, макет ёки моделда ўтказилиши мумкин.
Реал объектларни синашда эксплуатация қилинаетган конструкцияларни 
ҳақиқий ҳолатини аниқлаш вазифаси белгиланиши мумкин. Бунда бузмасдан 
синаш усуллари қўлланилади. Тажриба учун танланган қурилмаларни бузмасдан 
синаш усуллари билан бир қаторда бузиб синов ўтказилади. Бунда синов 
қурилмаси юк кўтариш қобилиятини йўқотгунча синов ўтказилади. 


Синов учун ясалган макет - синов объекти ёки уни бир қисмини 
соддалаштирилган ҳолатини акс эттиради.
Модел - синов объекти ёки уни бир қисмини маълум бир масштабда акс 
эттиради. Модел учун ўхшашлик назариясини қўлланган ҳолда мос ҳолдаги 
сонли боғланиш ўрнатиш лозим. Одатда макет ва модел кўринишдаги синов 
объектлари илмий-тадқиқот ишларида кенг қўлланилади. 
Синов усулини, аниқ принципларни қўллайдиган синов қоидалари 
мажмуаси аниқлайди. Бу қоидаларга ташқи таъсирни ҳосил қилиш, мос 
келадиган ўлчов ускуналарини танлаш, натижаларни қайта ишлаш киради. 
Хозирги шароитда синов комплекс характерга эга бўлганлиги, қимматбаҳо 
синов ускуналари қўлланилишини сабабли, синов ўтказишга яхши тайёргарлик 
кўриш лозимдир. 
Реал бино, иншоот ва қурилмаларни текшируви билан боғлиқ бўлган 
синовлар натуравий объектларда ўтказилади.
Тажриба учун танланган объектларни синов полигонларидаги синов 
стендларида, эксплуататция шароитига яқин шароитларда ўтказилади.

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling