13-Amaliy mashg`ulot: Quruvchi bakalavrlar tayyorlashda tanlov fanlarning roli va ahamiyati
Download 0.62 Mb. Pdf ko'rish
|
13-amaliy mashg`ulot (3)
4. Bino va inshootlarni sinash va tekshirish Мустақил Республикамизнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишида қурилиш ишлаб-чиқариш савиясини ошириш, хом-ашё заҳираларидан самарали фойдаланиш ва маҳсулот сифатини тубдан ўзгартириш алоҳида ўринда турада. Ҳозирги пайтда ишлаётган корхоналарни янги технологияларга мослаштириш учун ишлаб-чиқариш бинолар реконструкциясига катта эътибор берилмоқда. Бу эса ўз навбатида конструкциялар ҳақиқий ишини тўлароқ тадқиқ қилишни талаб қилади. Иншоот ва конструкциялар ҳақиқий ишини чуқур ўрганишда қурилиш конструкцияларини кучланганлик-деформацияланган ҳолатини тўлароқ акс эттирувчи ҳисобий моделлар яратилади. Ҳисобий моделларни қуриш учун эса объектни ҳақиқий ҳолатини чуқур ўрганишни талаб қилади. Натижада тажриба ва назарий тадқиқодларни ўзаро боғлиқлигини таъминлаш лозим бўлади. Қурилиш конструкцияларини ҳақиқий ҳолатини ўрганиш эса фақат тажриба орқали эришилади. Назарий услубларни ривожланишини математик статистика талабларига мос ҳолда тўпланган ва қайта ишланган тажриба маълумотларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шу билан узвий боғлиқ ҳолда барча технологик босқичлар (лойиҳалаш, тайёрлаш, ташиш, монтаж ва эксплуатация) да иншоотлар, конструкциялар ва қурилиш материалларини ҳолати ва хусусиятини белгиловчи физик катталиклар бирлиги ва аниқлигига бўлган талаб ҳам ортиб боради. Бино, иншоот ва конструкцияларни синаш ва текширишни роли юқорида санаб ўтилган барча босқичларда катта аҳамиятга эга. “Иншоотларни синаш ва текшириш” фаниниг бино, иншоотлар, конструкциялар ва қурилиш материалларини ҳолати ва хуссиятини баҳолашда катта аҳамиятга эга. Бу фан ёрдамида хар-хил қурилиш объектларини тажриба орқали тадқиқ қилишни усул ва ускуналари ўрганилади. Сиз танишаётган фан барча қурилиш фанлари, жумладан “Қурилиш материаллари”, “Темир-бетон қурилмалари”, “Металл қурилмалари”, “Ёғоч ва пластмасса қурилмалари” билан узвий боғлиқдир. Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling