13-Amaliy mashg`ulot: Quruvchi bakalavrlar tayyorlashda tanlov fanlarning roli va ahamiyati


Бино ва иншоотлар, қурилмаларни синаш ва текшириш


Download 0.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/11
Sana22.12.2022
Hajmi0.62 Mb.
#1043461
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
13-amaliy mashg`ulot (3)

Бино ва иншоотлар, қурилмаларни синаш ва текшириш.  
Ушбу 
фанни мақсади ва вазифаси - ҳаракатдаги объектларни ҳолати ва хусусиятини 
характерловчи, сифат кўрсаткичларини баҳолаш учун белгиланган усул ва 
ускуналарни ишлаб чиқиш, шунингдек уларда кечаётган жараёнларни ўрганиш, 
қурилма материалларини конструктив ва эксплуатацион хусусиятларни тажриба 
орқали аниқлаш ва уларни техник шароитларга мослигини текширишдан иборат.
Қурилиш қурилмаларини, бино ва иншоотларини текшириш ўз ичига 
қурилмаларни тайёрлаш ва монтажидаги сифат назорати усулларини, лойиҳа 
ҳужжатларига қанчалик мослигини ва системани ҳақиқий ишини олади.
Масалан, 
темир-бетон 
маҳсулотлари 
ишлаб-чиқариш 
заводида 
тайёрланаётган ораёпма плиталари ГОСТ га асосланган ҳолда ишчи чизмалар 
асосида тайёрланиши ва белгиланган техник талабларга жавоб бериши лозим. 
Узунлиги, эни, қалинлиги, нотекислиги, диогналлар узунлиги фарқи, қоплама 
деталларини жойлашиши, ҳимоя қатлам қалинлиги бўйича маълум катталикда 
четлашишларга рухсат этилади.
Бетон қоришмасини тайёрлаш учун қўлланиладиган материаллар, шу 
материалларга қўлланиладиган ГОСТ талабларига жавоб бериши ва 
мустаҳкамлик бўйича керакли бетон классини олишни таъминлаши лозим. 


Ишчи арматура учун белгиланган бетон ҳимоя қатлами ишчи чизмаларда 
кўрсатилган қийматларга мос келиши лозим.
Қурилиш қурилмаларини текшириш натижасида характерли камчиликлар 
топилади ва хулосалар асосида у ёки бу қурилма ҳисобий схемасига ёки 
ҳисобига ўзгартиришлар киритилади.
Текшириш усулларини эффективлиги антисейсмик (чоклар ва белбоғлар) 
чоралар қўлланишда кўриш мумкин.
1976 йилда Газли шаҳрида бўлиб ўтган зилзила натижаларини ўрганиб 
чиқиб кейинги қурилган бино ва иншоотларда антисейсмик чора ва тадбирлар 
қўллангани учун 1984 йили қайта такрорланган зилзилада бино ва иншоотлар 
қисман зарар кўрди холос. 
1985 йилда Мексикада бўлган зилзилада 500 дан ортиқ бинолар, шу 
жумладан 40 та осмонўпар, баланд бинолар бузилди, бироқ бир қатор биноларда 
зилзила таъсирини камайтирувчи чора - тадбирлар кўрилгани учун бу зилзилада 
айтарли зиён кўрмади.
1985 йили Қайроққумда бўлиб ўтган зилзила натижасида Қайроққум гилам 
заводининг 50-йилларда антисейсмик чора-тадбирларсиз кўрилган биноси 
бузилди. 

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling