13-Amaliy mashg`ulot: Quruvchi bakalavrlar tayyorlashda tanlov fanlarning roli va ahamiyati


Иншоотларни синашнинг асосий вазифаси


Download 0.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/11
Sana22.12.2022
Hajmi0.62 Mb.
#1043461
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
13-amaliy mashg`ulot (3)

Иншоотларни синашнинг асосий вазифаси қурилма ҳисобий схемасини 
реал ҳолатига қанчалик мослигини ўрнатишдан иборат. Инженерлик 
иншоотлари мураккаб кучланганлик деформацияланган ҳолатида ишловчи 
механик системалардан иборат.
Шунинг учун қурилиш механикасини ривожланишига қарамасдан конкрет 
объектни ҳисобий схемаларини моделлаштиришга, соддалаштиришга тўғри 
келади. СТ3 маркали бир жинсли ҳисобланган пўлатни оқувчанлик чегарасини
Н.С.Стрелский томонидан синаб кўрилганда, унинг қиймати 200-320 МПа 
оралиғида чиқди.
Бетон ва ёғоч мустаҳкамлигида эса бу фарқ янада катта бўлади. 
Юқоридагиларга асосан шуни хулоса қилиш мумкинки, ҳар қандай материални 
назарий ҳисобларини ҳақиқий иш ҳолатига яқинлаштирувчи усул бу 
қурилмаларни синаш ҳисобланади. 


Синов мақсади - қурилмаларни юклама остидаги ҳолатини аниқлашдан 
иборат. 
Илмий техника ривожланиб бораётган бир пайтда, технологик жараёнлар 
такомиллашиб боради. Буни натижасида ўз-узидан янги технологик линиялар, 
эскирган ускуналарни янгисига алмаштиришга олиб келади. Бу эса юкламани 
ортишига, ҳисобий схемаларни ўзгартиришга, қурилмаларни ҳақиқий ҳолатини 
аниқлашга олиб келади.
Муҳандис-қурувчилар олдига эксплуатация қилинаётган қурилиш 
қурилмалари, 
бино 
ва 
иншоотларни 
эксплуатацияга 
яроқлилиги, 
ремонтталаблилиги ёки кучайтириш лозимлиги тўғрисидаги масалани ҳал 
қилишни қўяди. 
Ҳисоблаш ва лойиҳалаш ишларида юқори тезликда ҳисоб-китоб ишларини 
бажарувчи ЭҲМ ни кенг қўлланиши натижасида, тадқиқотчилар учун 
чекланмаган имконият туғилди.
Чунки ЭҲМ ёрдамида бирламчи маълумотни кўп маротаба ўзгартириб 
қурилиш конструкцияларни қайта-қайта ҳисоблаш имкони туғилди. Муаммони 
бундай хал қилиш усули машинада тажриба ўтказиш номини олди.
Ҳисоб ва лойиҳа ишларига ЭҲМ қўлланилиши 2 та кўринишга келтириш 
мумкин. 
Биринчиси - анъанавий усулда лойиҳачи конструкцияни бир неча хил 
вариантини ҳисоблайди. Солиштириш орқали эса энг мақбул вариантни қабул 
қилади.
Машинада моделлаштиришни яна бир ривожланаётган турларидан бири 
тасодифий юкламаларга ҳисоблашдир. 

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling