13-маъруза. Қарор қабул қилиш Reja
Download 206 Kb.
|
Қарор қабул қилиш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлари Алтернатив қарорлар, монографик, йўналтирилган, типологик, Статистик турлар Алтернатив қарорлари.
- Ма`лумотларни йиғиш процедураси.
- Қарор қабул қилиш масаласини шакиллантириш.
- 4. Qarorni amalga oshirishni boshqarish bosqichi
- 14-маъруза. Восита ва мақсадлар
13-маъруза. Қарор қабул қилиш Reja. Алтернатив қарорлари. Масалани таёрлаш босқичи Маълумотларни йиғиш процедураси. Қарор қабул қилиш масаласини шакиллантириш. . Қарорни амалга оширишни бошқариш босқичи Калит сўзлари Алтернатив қарорлар, монографик, йўналтирилган, типологик, Статистик турлар Алтернатив қарорлари. Қарор қабул қилишда шакиллантирилган билимларни қўллаш конкред амалий масалааларни ечиш учун тайёр модел, усул, шакл, формулалардан фойдаланишни кўзда тутади. Ахборот тизимларида қарор қабул қилиш тўғрисидаги шакиллантирилган билимларга асосланган ахборот технологияси автоматлаштирилган қарор қабул қилиш технологияси дейилади. Бу технология қарор қабул қилиш шахс ва експертлар гуруҳининг ахборот дастурий тизим билан ўзаро мулоқотига асосланади. Алтернатив қарорлар тўпламидан керакли қисмини танлаш ёки уларни тартибга солиш қарор қабул қилишнинг моҳияти ҳисобланади. Бунда танланган нимтўплам ёки тартибга келтирилган тўплам қарор деб аталади. Қарорни танлаш ва тартибга солиш жараёнини танлаш ёки тартиблаш деб тегишли амалларни бажариш қарор қабул қилишнинг процедураси дейилади. Алтернатив қарорлар тўплами шакиллангунга қадар шахс томонидан ма`лум шартлар бажарилиши талаб қилинади. Барча бажариладиган процедуралар тўплами қарор қабул қилиш жараёни дейилади. Қарор қабул қилишни шартли равишда уч босқичга бўлинади: Масалани таёрлаш босқичи Масалани ечимини тописш босқичи Топилган ечимни (қарорни) амалга ошириш босқичи. Процедуралар Маълумотларни т плаш
Маълумотларни лчаш, тахлил илиш
Муаммовий вазиятни ани лаш
Ма`лумотларни йиғиш процедураси. Ма`лумотларни йиғиш процедураси ахборот манбааларига асосланган бўлиб, уларнинг ҳусусиятларини ва сифатларини акс еттиради ҳамда қарор қабул қилишнинг мақсади ва масаланинг қўйилиши жиҳатларига асосланади. СҲунга қараб бажараладиган амаллар тўплами аниқланади. СҲунинг учун ма`лумотларни йиғиш ва таҳлил қилишда турли усуллар қўлланилади. шкалалаш амали ма`лумотларни ўлчаш ва масштаблаш билан боғлиқ, шкаланинг тури ўлчанадган ма`лумотлари турига қараб олинади. Уч хилдаги шкала мавжуд: Номинал (қиймат) бўйича Тартиб бўйича Миқдор бўйича Гуруҳлаш амали. Бу амал малумотларни ўзига ҳос хусусиятига қараб гуруҳларга бўлинади. Гуруҳлаш жараёнида айрим ма`лумотларнинг қиймати бошқаларга нисбатан кескин равишда фарқланиши сабабли ташлаб юборилади. Ма`лумотларни хажмини камайтириш мақсадида уларнинг айрим кесимлари (қисмлари) олинади, бунда уч турдаги кесимни олиш мумкин: Монографик Йўналтирилган, типологик Статистик турлар. Муаммовий вазиятлар аниқлаш процедуреасини бажариш қарор қабул қилиш масаласининг қўйилишини аниқлашга олиб келади. Учта амал бажарилади: Вазиятни аниқлаш Муаммони қўйилиши Муаммони ҳал етиш Вазиятни аниқлаш амали атроф шароит ва турли шартлар тўпламини аниқ акс еттириб қарор қабул қилиш муҳитини аниқлашга йўналтирилган. Бу амал бажарилганда берилган ма`лумотлар тахлил қилиниб, тизимий равишда бажарилади. Бу амал бажаргандан қарор қабул қилишнинг мақсадини ҳисобга олган ҳолда масаланинг умумий қўйилиши аниқланади.
топилади. Протседуралар Масалани йилиши бос ичи Усул ва моделни танлаш Масални амалга ошжириш Амаллар
зиш 2-Масалнинг исмларини ани лаш 1-Малумотларни киритиш 2-Танлаш амали 3- арорни рганиш 4-Олинган натижаларни та лил илиш амали Қарор қабул қилиш усулини танлаш експерт ва соҳа бўйича мутахассиснинг биргаликдаги таҳлили асосида амалга оширилади. Қарор қабул қилишда қуйидагилар ҳисобга олиниши керак: Танланган қарор қабул қилиш усули қўйилган масаланинг кўрсаткичларига мутаносиб бўлиши керак. Қарор қабул қилишга шахснинг билими, Масаланинг қўйилиши. Бу процедура қуйидаги кўрсаткичларга боғлиқ: <т,х,Р,А,Ф,Г > – бу кўрсаткич масални шакилланиш кўрсаткичи х – алтернативалар тўплами – мақсадга еришиш мезонлари, критериялар тўплами А – критерияларни ўлчаш шкалалари Ф – алтернативалар тўпламини мезонлар тўплами билан боғловчи функсиялар Г – ҳал қилувчи елементнинг ҳал қилиш тизими Критериялар сифатида шундай кўрсаткичлар қўлланиладики, улар алтернативаларни еришилиши керак бўлган мақсад сифатида қабул қилишга имкон беради. Критериялар ма`лум шкалада ўлчаниши керак. Бу ерда ҳам уч турдаги шкала қўлланилади: 1) қиймат бўйича, 2) миқдор бўйича, 3) тартиб бўйича. Ф – алтернативаларни ме`зон билан боғловчи функсия: 1. Детерминлашган 2. ехтимолий 3. Ноаниқ функсия бўлиши мумкин ва шунга кўра қарор қабул қилишнинг масалаларини уч турга бўлиш мумкин: 1. Аниқ шартлар муҳитида қарор қабул қилиш. 2. Ҳабар мавжудлигида қарор қабул қилиш 3. Ноаниқ шартлар муҳитида қарор қабул қилиш.
Қарор қабул қилиш масаласини шакиллантириш. Қарор қабул қилиш масаласини шакиллантириш қуйидагича амалгаоширилади: Енг яхши алтернативе танлаб олинад. Алтернативалар тўплами тартибга келтирилади Алтернативалар тўпламидан бир қисми танлаб олинади. – ҳал қилувчи елементнинг қарори икки хил қабул қилиниши мумкин: 1. айрим шахсларнинг ҳохишларини қабул қилиб қарор қабул қилиш 2. жамоанинг ҳохишини кўзда тутиб қарор қабул қилиш Информацион тизимларда кўп ҳолларда айрим шахсларнинг ҳохишларини ҳисобга олиб қарор қабул қилиш масалалари ҳал қилинади. Бунда қарор қабул қилишнинг ма`лум усули танаб олинади. Бу усуллар кўп мезонли ноаниқлик каби ҳусусиятларини ҳисобга олиб алтернативаларни танлаш имкониятини беради. тажрибаси ва умуман шахси тасир қилади. Қарор қабул қилиш усулини танлашда шахсга қабул қилинган қарорни кейинги тасирини аниқлаш кучли тасир кўрсатади. Замонавий ахборот тизимларида қарор қабул қилиш учун дўстона интерфейс бўлиши қарор қабул қилувчи шахс билан диалогнинг та`минланиши ҳамда тизим тарафидан шахсга кейинги бажариладиган амаллар тўғрисида доимий равишда ма`лумот бериб борилиши талаб етилади.Бу учун қарор қабул қилувчининг диалогли проседуралари қўлланилади. Кўп ме`зонли масалалар учун ноаниқлик вазиятларида қарор қабул қилишнинг диалогли тизими схемаси қуйидагича :
4. Qarorni amalga oshirishni boshqarish bosqichi
Саволлар . Алтернатив қарорлари қандай? Гуруҳлаш амали қандай? Маълумотларни йиғиш процедураси қандай ? Қарор қабул қилиш масаласи ? Замонавий ахборот тизимлари нималардан иборат ? Қарорни амалга оширишни бошқариш босқичлари қанақа ? 14-маъруза. Восита ва мақсадлар Download 206 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling