13 мавзу: ЁҒоч конструкциялари хақида умумий ма’лмотлар.ЁОҒоч конструкцияларини хисоблаш асослари
Download 77.55 Kb. Pdf ko'rish
|
13 -МАВЗУ ЁҒОЧ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ ХАҚИДА УМУМИЙ МА’ЛМОТЛАР.ЁОҒОЧ КОНСТРУКЦИЯЛАРИНИ ХИСОБЛАШ АСОСЛАРИ.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўзлар
13 - МАВЗУ: ЁҒОЧ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ ХАҚИДА УМУМИЙ МА’ЛМОТЛАР.ЁОҒОЧ КОНСТРУКЦИЯЛАРИНИ ХИСОБЛАШ АСОСЛАРИ. Режа 1.Кириш. Ёғоч конструкцияларни қисқача ривожланиш ва қўллаш тарихи. 2.Ёғоч конструкцияларини ривожланишига хисса қўшган олимлар. Таянч сўзлар: юк кўтарувчан, қарағай, зичлик , ёпма, қаттиқлик, кимёвий, синтетик елимлар, фанера, чириш, оловбардош, тўсин, бикр, аркасимон ферма, манеж, минора, рамалар, синчли, сейсмик, зилзилабардош. 1.Кириш. Ёғоч конструкцияларни қисқача ривожланиш ва қўллаш тарихи. Ёғоч конструкциялар жамоат ва томошабинлар бинолар, спорт иншоотлари, бозор жойлар, кўргазма павилионлар қурилишида 18-100 м пролётли, кимёвий агрессив муҳитлида 45 м пролётли, кам қавватли уй қурилишида, ишлаб чиқариш қишлоқ хўжалик бинолари, иситилмайдиган ишлаб чиқариш бинолари, тез қуриладиган бинолар, кичик юк кўтарувчан кўприклар қурилишида ишлатилади. Ёғоч ва айниқса кейинги йилларда қурилишга кескин кириб келаётган пластмасса конструкциялари каби енгил қурилиш конструкциялари бўлиб, уларни қўллаш қурилишдаги энг муҳим йўналиш, қурилиш ишлаб-чиқаришини тезлаштириш ва самарадорлигини оширишга олиб келди. Ёғоч - ўзи бунёдга келадиган, тайёр қурилиш материали ҳисобланади. Ёғоч - нисбатан енгил ва мустаҳкам материалдир. Қуруқ қарағай ва қора қарағай ёғочининг зичлиги 500 кг/м3 га тенгдир. Бу ўз навбатида ёғоч конструкциялари оралиғини 100 метр гача ва ундан катта қилиб тиклаш имкониятини беради. Ёғоч-яхшигина иссиқлик сақловчи материалдир, бу эса деворлар ва кам қаватли уйлар том ёпмалари учун жуда муҳимдир. Ёғоч- қаттиқлиги кам материал, шунинг учун унга енгил ишлов бериш мумкин. Бу хусусияти ёғоч конструкцияларини тайёрлашни осонлаштиради. Ёғоч кучсиз кимёвий агрессив муҳитларга чидамли ва шунинг учун ёғоч конструкцияларини кимё саноатида кенг кўламда муваффақиятли қўллаб келинмоқда (металл конструкциялар кимёвий агрессив муҳитларда тез бузилмоқда). Ёғоч зарба ва такрорланувчи юкламалар таъсирига чидамли ва шунинг учун ёғоч конструкциялари кучли тебранишлар таъсирида бўлган кўприкларда ҳам юқоримустаҳкамликка эгадир. Ёғоч конструкциялари ишончли, енгил ва етарли мустаҳкамликка эгадир. Яхлит-бутун кесимли ёғоч материаллари асосида турар-жой, умумий ва ишлаб-чиқариш бинолари қурилади. Елимланган ёғоч конструкциялари асосида эса кичик ва катта оралиқли том ёпмалар тикланади. Ёғоч сувга чидамли синтетик елимлар билан ишончли елимланади. Бунинг натижасида йирик кўндаланг кесимли, катта узунликдаги, турли шаклда эгилган ва синиқли ҳамда бошқа турлардаги елимланган ёғоч конструкциялари тайёрланади. Елимланган ёғоч конструкцияларидан катта оралиқли конструкциялар ҳам тайёрланади. Ёғочдан сувга чидамли қурилиш фанераси олинади ва улардан енгил елимланган фанерли конструкциялар тайёрланади. Ёғоч конструкциялари шунингдек камчиликларга ҳам эгадир. Нотўғри қўлланилганда ва ишлатилганда, ҳамда узоқ вақт намлик таъсирида улар чирийди. Лекин ҳозирги замон конструктив ва кимёвий ҳимоя услублари узоқ муддат ишлатилганда чиришдан сақлаш имкониятини беради. Ёғоч конструкциялари ёнувчан ҳисобланади. Аммо лекин, ҳозирги пайтда қўлланилаётган йирик кўндаланг кесимли ёғоч конструкцияларининг оловбардошлилик чегараси айрим металл конструкциялариникидан юқорироқдир. Улар қўшимча ёнишга қарши махсус қопламалар билан ҳам ҳимоя қилинади. Download 77.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling