13-мавзу. Ислом дини тарихи ва фалсафаси. Режа: Ислом динининг вужудга келиши, унинг асосий оқимлари ва йўналишлари. Қуръон – ислом динининг муқаддас китоби. Ҳадислар – Қуръондан кейинги мўътабар манба


Download 1.41 Mb.
bet3/12
Sana23.12.2022
Hajmi1.41 Mb.
#1048749
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Falsafa (1)

«Сен ўзингга амр қилинган ишни (ҳақ динга даъват қилишни) очиқдан-очиқ юзага чиқар ва мушриклардан юз ўгир» (Хижр сураси, 94 –оят). Мадина даври. Мадиналиклар Маккага Пайғамбар ҳузурларига келиб исломни қабул қилдилар. Мусулмонлар устидан тазйиқлар кучайгач, Пайғамбар уларга Ясриб (Мадина)га хижрат қилишни буюрдилар. Улар кетидан ўзлари ҳам хижрат қилдилар. Мусулмонлар ва мушриклар орасидаги кескин вазиятни юмшатиш учун пайғамбар Ҳудайбия деган жойда Макка раислари билан ўн йиллик сулҳ шартномасини тузишни ташкил этдилар. Худайбия шартномаси мусулмонлар учун мураккаб вазиятда тузилди. Мусулмонлар давлатининг илк тарихий хужжатларидан бўлган Худайбия битимида қуйидаги шартлар ёзилди: - Ўн йилгача тарафлардан ҳеч бири уруш бошламайди. - Шу муддат ичида мусулмонлар ва маккаликлар ўзаро алоқада бўладилар.

- Улардан кимки мусулмон бўлиб, Маккадан Мадинага волий рухсатисиз қочиб келса, агар маккаликлар уни талаб қилсалар қайтарилади. Мусулмонлар тарафидан муртад бўлиб қочган кишилар қайтарилмайди. - Ўртада душманлик тугатилади, талончилик ва макр-ҳийлаларга йўл қўйилмайди. - Истаган одамлар Муҳаммад билан шартнома тузиб, иттифоққа қўшилишни истасақўшилаверади. - Сен (Муҳаммад) бу йил Маккага кирмай қайтиб кетасан, келаси йили биз Маккадан чиқиб турамиз ва мусулмонлар уч кун Маккада туришлари ихтиёрийдир. Ўша вақтда мусулмонларнинг қиличлари қинида бўлиб, бошқа ҳеч қандай қурол билан кела олмайдилар. Ислом дини ҳар бир ўзини мусулмон деб атаган кишига дин арконлари деб аталган қуйидаги беш вазифани юклайди: 1. Аллоҳнинг ягона илоҳ эканлигига ва Муҳаммад с.а.в. унинг пайғамбари эканлигига гувоҳлик бериш;

2. Кунига беш маҳал намоз ўқиш; 3. Миқдорига қараб ўз молидан закот бериш; 4. Ҳар йили Рамазон ойида рўза тутиш; 5. Қодир бўлса умрида бир марта Ҳаж қилиш. “Имон” сўзининг луғавий маъноси ишонмоқ, тасдиқламоқ бўлиб, истилоҳда эса “Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадун расулуллоҳ” (“Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад – Аллоҳнинг пайғамбари”) калимасини тил билан айтиб, дил билан тасдиқлаш демакдир. Ҳадисларда имоннинг етти шарти борлиги таъкидланади. – Аллоҳнинг борлиги ва бирлигига, Қуръон ва ҳадисларда баён қилинган барча исмлари ва сифатларига ишониш, унинг барча буйруқларини қабул қилиш ва барча қайтарган нарсаларидан қайтиш.


Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling