13-мавзу. Ислом дини тарихи ва фалсафаси


Имомийлар ёки “Исно ашария”


Download 326.76 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/15
Sana18.06.2023
Hajmi326.76 Kb.
#1562331
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
13-мавзу. Ислом дини тарихи ва фалсафаси.

Имомийлар ёки “Исно ашария”. Ушбу фирқа эътиқодича, имомлик Али ибн Абу 
Толибдан бошланади, сўнг унинг Фотимадан бўлган ўғлилари Ҳасан ва Ҳусайнга ўтади ва 
ниҳоят ўн иккинчи имом Муҳаммад Маҳдийга бориб тугайди. Шунинг учун бу фирқа Исно 
ашарийлар – ўн икки имомга эътиқод қилувчилар деб ҳам номланган. 
Имомийлар эътиқодига кўра, сўнгги – ўн иккинчи имом Муҳаммад Маҳдий ҳали 
ўлмаган, балки у 873–874 санада ғойиб бўлган ва охир замонда пайдо бўлиб, зулм ва фасодга 
тўлган Ер юзини тинчлик ва адолатга тўлдиради. 
Зайдийлар. Мазкур фирқа асосчиси Зайд ибн Али Мадинада туғилган (698–740). Зайд 
ибн Али илм йўлида Басрага бориб мўътазила, қадария, жаҳмия ва бошқа турли фирқалар 
ақидалари асосларини ўрганди. 
Зайдийлар эътиқодига кўра: 
– бир вақтнинг ўзида икки ўлкада икки имомга байъат қилиш жоиз; 
– имомлар бегуноҳ эмас; 
– тақия (шароит оғирлашган пайтда эътиқодни сир тутиш) ножоиз; 
– саҳобалар ҳақида нолойиқ сўзларни айтиш мумкин эмас
– Абу Бакр, Умар ва Усмон (р.а.)лар ҳам ҳалифаликка лойиқ бўлганлар. 
Имом Зайд ибн Алининг “Мажмуъ” номли китобидаги қарашлари зайдия фиқҳининг 
асосини ташкил қилади. У ҳам бошқа фақиҳлар каби биринчи ўринда Қуръонни, кейин эса 
сунна, ижмо, қиёс, истиҳсон, сўнгра ақлни шариат асосларидан деб ҳисоблайди. 
Жаъфария. Шиаликнинг имомия фирқасидаги имомлардан бири Абу Абдуллоҳ 
Жаъфар ас–Содиқ 699 йил Мадинада туғилган. У Имом Муҳаммад ибн ал–Боқирнинг ўғли 
бўлиб, ота тарафидан насаби Али ибн Абу Толибга, она тарафидан насаби Абу Бакр ас–
Сиддиққа боради. У Исломда биринчилардан бўлиб фалсафа йўналишига асос солган. Бундан 
ташқари у фиқҳ, ҳадис, калом илмларида ҳам пешқадамлардан бўлган. 
Жаъфария мазҳабининг суннийлик мазҳабларидан фарқли томони шундаки, уларда қиёс 
билан фатво чиқариш усули тан олинмайди, ҳадислардан фақат пайғамбар хонадонидан бўлган 
аҳли байт ривоят қилганларинигина қабул қиладилар. Бундан ташқари уларда вақтинчалик 
никоҳ – “мутъа” ва тақия ҳалол деб ҳисобланади. 


146 

Download 326.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling