13-мавзу. Ислом дини тарихи ва фалсафаси
Download 326.76 Kb. Pdf ko'rish
|
13-мавзу. Ислом дини тарихи ва фалсафаси.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Расул – пайғамбар
- Аллоҳнинг борлиги ва бирлигига, Қуръон ва ҳадисларда баён қилинган барча исмлари
Набий – пайғамбар, араб тилидан таржимаси, ҳабарчи, ҳабар етказувчи маъноларини
беради. Пайғамбарлар орасида уларга Оллоҳ томонидан алоҳида китоб ва шариат нозил қилинмаган ва аввалги пайғамбарнинг китоб ва шариатини инсонларга тарғиб қилганлар набийлар деб аталади. (Исмоил, Исхоқ, Йақуб, Закарийо каби). Расул – пайғамбар, араб тилида элчи маъносини англатади. Оллоҳ томонидан алоҳида китоб ва шариат берилган пайғамбарлар расуллар даражасига эришган ҳисобланади (Иброҳим, Мусо, Исо каби). 141 Мисрлик мунажжимларнинг хисобича ислом динида пайғамбар хисобланган Мухаммад (с.а.в.) 571 йил 21 апрелда Маккада қурайш кабиласининг Ҳошимийлар авлодидан бўлган Абдуллоҳ ва Омина хонадонида туғилди. Муҳаммад (с.а.в.) ёшлигида етим колган, аввал бобоси Абу Муталлиб сўнг амакиси Абу Толиб қўлида тарбияланади. 25 ёшга тўлганда асад жамоасидан бўлган бой аёл Хадича бинт Ҳувайлидга уйланади. Бирга савдо ишларини юритиш мобайнида Муҳаммад с.а.в. тўғрисўзлик, ҳалоллик, садоқатлилик каби юксак инсонийлик фазилатларини кўрсатади. Муҳаммад с.а.в.нинг шу хотинлари у кишининг етти фарзандидан 6 тасининг онаси бўлган. Улар Зайнаб, Умму Гулсум, Руқия, Фотима, Қосим, Абдуллоҳдир. Мория исмли аёлларидан эса Иброҳим фарзандлари туғилган. Муҳаммад (с.а.в.) 610 йили қирққа кирганда Маккада якка худога эътиқод қилиш тўғрисида тарғибот юргизган ва яширин даъватга ўтган. Биринчилардан бўлиб имон келтирганлар аёллардан – Хадича, эркаклардан – Абу Бакр, ёш болалардан – Абу ибн Толиб, қуллардан – Зайд ибн Хориса бўлдилар. Улар жамиятнинг турли табақаларидан бўлиб, бу нарса ислом ҳамма учун ҳам муносиб дин эканлигини кўрсатарди. Вақт ўтиши билан жами мусулмон 30 кишига етти. Улар қурайшийларнинг янги динга қарши эканликларини билганликлари учун ўз динларини яширин сақладилар. Бу ҳолат 3 йил давом этди. Шудан сўнг исломга очиқ даъват қилиш вақти етганлигини билдирувчи қуйидаги мазмундаги оятлар нозил бўлди: «Яқин қариндошларингни уйғот, мўминларлардан сенга тобеъ бўлганларга раҳмат ва ҳимоя қанотларини тушир. Агар сенга осий бўлиб қарши тураверсалар уларга: мен сизнинг амалларингиздан покдурман (тамомила узоқман), деб айт» (Шуаро сураси, 214-216 оятлар). «Сен ўзингга амр қилинган ишни (ҳақ динга даъват қилишни) очиқдан-очиқ юзага чиқар ва мушриклардан юз ўгир» (Хижр сураси, 94 –оят). Мадина даври. Мадиналиклар Маккага Пайғамбар ҳузурларига келиб исломни қабул қилдилар. Мусулмонлар устидан тазйиқлар кучайгач, Пайғамбар уларга Ясриб (Мадина)га хижрат қилишни буюрдилар. Улар кетидан ўзлари ҳам хижрат қилдилар. Мусулмонлар ва мушриклар орасидаги кескин вазиятни юмшатиш учун пайғамбар Ҳудайбия деган жойда Макка раислари билан ўн йиллик сулҳ шартномасини тузишни ташкил этдилар. Худайбия шартномаси мусулмонлар учун мураккаб вазиятда тузилди. Мусулмонлар давлатининг илк тарихий хужжатларидан бўлган Худайбия битимида қуйидаги шартлар ёзилди: - Ўн йилгача тарафлардан ҳеч бири уруш бошламайди. - Шу муддат ичида мусулмонлар ва маккаликлар ўзаро алоқада бўладилар. - Улардан кимки мусулмон бўлиб, Маккадан Мадинага волий рухсатисиз қочиб келса, агар маккаликлар уни талаб қилсалар қайтарилади. Мусулмонлар тарафидан муртад бўлиб қочган кишилар қайтарилмайди. - Ўртада душманлик тугатилади, талончилик ва макр-ҳийлаларга йўл қўйилмайди. - Истаган одамлар Муҳаммад билан шартнома тузиб, иттифоққа қўшилишни истаса- қўшилаверади. - Сен (Муҳаммад) бу йил Маккага кирмай қайтиб кетасан, келаси йили биз Маккадан чиқиб турамиз ва мусулмонлар уч кун Маккада туришлари ихтиёрийдир. Ўша вақтда мусулмонларнинг қиличлари қинида бўлиб, бошқа ҳеч қандай қурол билан кела олмайдилар. 632 йили Пайғамбар ҳажга боришга қарор қилдилар. Бу у зотнинг охирги ҳажлари бўлганлиги туфайли ислом тарихида «Ҳажжатул вадо» (хайрлашув хажи) деб номланди. Бу сафарга тўқсон минг мусулмон отланди. Зу-л-ҳижжа ойининг тўққизинчи куни Арафот тоғида Пайғамбар а.с.вафот этдилар. Пайғамбарнинг вафот этган куни ҳақида тарихчилар орасида турли хил фикр-мулоҳазалар мавжуд. Тарихчилар В.В.Бортольд, Муҳаммад Ҳузарий Сайид Амир Али, марҳум профессор Муталиб Усмонов, Доктор Абдулмунъим Мажид Муҳаммад пайғамбарнинг вафот этган кунларини 632 йилнинг 8 июн деб берадилар. Тарихчи Муҳаммад Ризо пайғамбарни 632 йил 9 июнда (11 ҳижрий йил, 12 рабиул аввал) вафот этганлар деб ҳисоблайди. Ансорлар муҳожирлардан кўра ҳалифаликка ўзларини ҳақлироқ деб билардилар. Улар Пайғамбар қийин аҳволда қолганларида ёрдам қилганлар ва ўз шаҳарларининг тўрини бўшатиб бергандилар ва у зот билан бирга мушрикларга қарши елкама-елка туриб жанг қилган эдилар. Муҳожирлар халифаликка Қурайш қабиласининг номзодини қўяр эканлар, Пайғамбарнинг «Имомлик Қурайш ҳаққи», «Имомлик Қурайшдан, Қозилик ансордан ва аъзон 142 чақириш эса хабашдандир» - деган ҳадисларини далил қилар эдилар. Улар ҳалифаликка Умар ибн ал-Хаттоб ёки Абу Убайда ибн Жарроҳнинг номзодини кўрсатадилар. Мазкур ҳалифаликка номзодлар орасида пайғамбарнинг уруғларидан ҳалифа сайлаш тарафдорлари ҳам бор эдилар. Улар Али ибн Абу Толиб, Аббос, Зубайр, Фотима ва бошқа Хошим уруғининг вакиллари эди. Улар ҳалифаликка пайғамбар оиласидан бошлиқ сайлаш иштиёқида эдилар. Бу гуруҳ ҳалифаликка Алини, ундан кейин унинг ўғлини кейин набирасини ва ҳ.к. сайламоқчи эдилар. Уларнинг таъбирларича, ўринбосар эмас фақат етакчи имомгина Қуръонни шарҳ ва тафсир қилиши, ҳадисларни таҳлил этиши ва шариат ишларида ҳукм, фатво чиқариши мумкин эди. Шунинг учун улар пайғамбар издошлигига Ҳалифа эмас, «Имом» номини берганлар. Шу икки гуруҳ орасидаги бу кичик иҳтилоф ислом умматининг Сунъий ва Шиа оқимларига бўлинишига сабаб бўлади. Абу Бакр ҳалифаликка сайлангач, уни мусулмонлар «Ҳалифат Расулуллоҳ», яъни «Пайғамбарнинг ўринбосари» деб атадилар. Ундан сўнг ҳалифаликка сайланган Умар ибн ал- Хаттоб пайғамбарнинг эмас, балки Абу Бакрнинг ўринбосари бўлиши керак эди. Шунинг учун мусулмонлар уни «ҳалифат ҳалифат Русулуллоҳ», яъни «Пайғамбар ўринбосарининг ўринбосари» деб аташлари зарур эди. Бундай қийин талаффуздан қочиш мақсадида Умар ибн ал-Хаттоб ўзини «Амирул мўминин» яъни мўминларнинг амири деб аташларини маъқул кўрган эди. Ҳалифалик Али ибн Толибга етиб келгач эса тарфадорлари уни «Имом» деб атай бошладилар. Шундай қилиб, илк араб ҳалифалари: ҳалифа, амирул мўъминин ва имом деб номланганлар. Ислом дини ҳар бир ўзини мусулмон деб атаган кишига дин арконлари деб аталган қуйидаги беш вазифани юклайди: 1. Аллоҳнинг ягона илоҳ эканлигига ва Муҳаммад с.а.в. унинг пайғамбари эканлигига гувоҳлик бериш; 2. Кунига беш маҳал намоз ўқиш; 3. Миқдорига қараб ўз молидан закот бериш; 4. Ҳар йили Рамазон ойида рўза тутиш; 5. Қодир бўлса умрида бир марта Ҳаж қилиш. “Имон” сўзининг луғавий маъноси ишонмоқ, тасдиқламоқ бўлиб, истилоҳда эса “Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадун расулуллоҳ” (“Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад – Аллоҳнинг пайғамбари”) калимасини тил билан айтиб, дил билан тасдиқлаш демакдир. Ҳадисларда имоннинг етти шарти борлиги таъкидланади. Улар: – Аллоҳнинг борлиги ва бирлигига, Қуръон ва ҳадисларда баён қилинган барча исмлари Download 326.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling