13-мавзу. Ислом дини тарихи ва фалсафаси


Қуръон – ислом динининг муқаддас китоби


Download 326.76 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/15
Sana18.06.2023
Hajmi326.76 Kb.
#1562331
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15
Bog'liq
13-мавзу. Ислом дини тарихи ва фалсафаси.

2. Қуръон – ислом динининг муқаддас китоби. 
Қуръони карим – Аллоҳ тамонидан 23 йилга яқин муддат давомида оятма-оят, сурама-
сура тарзида нозил қилинган китоб бўлиб, Муҳаммад алайҳиссаломга ваҳий орқали нозил 
бўлган. 
Ваҳий – Аллоҳ ўз пайғамбарига юборган диний кўрсатмалардир. Ваҳий фаришталар 
орқали ёки бевосита Аллоҳ билан роз айтиш (гаплашиш) воситасида бўлиши мумкин. 
Муҳаммад алайҳиссаломга ваҳий қуйидагича бўлган: 
- Биринчи ваҳий туш орқали номоён бўлган; 
- Фаришталар ўзи кўринмай туриб, Пайғамбар қалбига керакли нарсаларни етказган; 
- Ваҳий қўнғироқ овозидек жаранглаб қулоққа чалинган


148 
- Жаброил фаришта одам шаклида (кўпинча Қиблаи Даҳрий кўринишида) пайдо бўлган. 
Қуръон Аллоҳ ваҳий қилган муқаддас (Таврот, Забур, Инжил) китобларнинг охирги 
тўртинчиси бўлиб, унинг маъноси «ўқимоқ», «қироат қилмоқ» дир, арабча «қара-а » - ўқимоқ 
феълидан олинган. Қуръон 114 сурадан иборат.
Сура Қуръондан бир бўлак бўлиб, энг ками Кавсар сураси, уч оятдан иборат ва энг 
каттаси Бақара сураси бўлиб, у 286 оятни ўз ичига олган. Оятлар сони эса Қуръон матнларини 
тақсимлашнинг турли йўлларига кўра 6204 та, 6232 та, ҳатто 6666 тагача белгиланган. Бу ҳар-
хиллик Қуръон нусҳаларининг бир-биридан фарқли эканлиги эмас, балки ундаги оятларининг 
турли қироат мактабларининг (уларнинг сони 14 тадан ортиқ) анъаналари бўйича турлича 
тақсимланганлигини билдиради.
Қуръоннинг нозил қилиниши рамазон ойининг 27 куни кечаси содир бўлган. Шунинг 
учун ҳам бу ой муқаддас деб ҳисобланади ва рўза тутилган куннинг 27-кечасини «Лайлат ул 
Қадр» кечаси деб аталиб, илоҳий қудрат номоён бўлган кеча деб эъзозланади. Қуръоннинг 
асосий мақсади инсоният тафаккурида кўпхудоликка барҳам бериб, яккахудоликни тарғиб 
қилиш ҳамда Аллоҳ тарафидан мукаммал қилиб берилган Ислом динини ўрганишдир. 
Аллоҳ томонидан биринчи маротаба Жаброил алайҳиссалом воситаси билан «Алақ»
сурасининг илк беш ояти нозил бўлди; «1. (Эй, Муҳаммад, барча мавжудотни) яратган зот 
бўлмиш Аллоҳ номи билан (бошлаб) ўқи! 2. У инсонни лаҳта қондан яратган (зотдир). 3-4 Ўқи! 
Сенинг Парвардигоринг (инсониятга) қалам (яъни ёзиш-хатни) ўргатган ўта карамли зотдир. 5. 
У зот инсонга унинг билмаган нарсаларини ўргатди».
15
Барча инсонлар учун дастурул – амал бўлмиш Қуръони Каримнинг илк ояти, Муҳаммад 
(с.а.в)га Аллоҳ томонидан қилган илк илоҳий хитоби анна шу «ўқи» амридир. 
Муҳаммад (с.а.в) кўрсатмаларига асосан Қуръон 30 пора (қисм) дан иборат бўлиб, 
аввал катта суралар, ундан сўнг кичик суралар тартиб билан жойлашган. Қуръоннинг охирги 
ояти пайғамбар вафот қилмасларидан 18 кун аввал нозил бўлган. Ҳар бир суранинг ўз номи 
бор. Айрим сураларнинг номи суранинг аввалидаги сўзидан олинган, айримлариники эса ўша 
сурада кўпроқ зикр қилинган нарсаларнинг номига қўйилган. 
Қуръондаги суралар Макка ва Мадина сураларига бўлинади:
16
.1. Ҳижратдан илгари 
тушган 86 сура Маккада 610–622 йилларда нозил бўлган. 2. Ҳижратдан кейин тушган 28 
суралар Мадинада 622-632 йилларда нозил бўлган.
Муҳаммад (с.а.в) ҳаётлик чоғларида яна ваҳий тушиб қолар деган умидда Қуръон 
жамланиб, китоб ҳолига келтирилмаган эди. Пайғамбар (с.а.в) вафотларидан кейин Қуръон 
кишиларнинг хотирасида ва ёзган нарсаларида сақланиб қолди. Пайғамбардан сўнг 
мусулмонларга Абу Бакр (572-634) бошлиқ этиб сайланди. Унинг ҳалифалик даврида (632-634) 
мўминлар ва муртад (диндан қайтган)лар ўртасида шиддатли жанглар бўлиб ўтди. Ушбу 
жангларда Қуръонни тўлиқ ёд олган қорилар кўплаб шаҳид бўлдилар. Шунда Умар ибн ал-
Хаттоб (585-644) Абу Бакрга «барча қорилар шу зайлда ўлиб кетаверса Қуръон нуқсонли бўлиб 
қолиши мумкин, шу сабабли уни жамлаб китоб ҳолига келтириш зарур» деган маслаҳатини 
беради. Аввалига Абу Бакр иккиланиб туради, чунки бу иш Пайғамбар ҳаётлик пайтларида 
қилинмаган эди. Кейинроқ Абу Бакр ҳам Қуръонни китоб шаклига келтириб қўйиш 
зарурлигини тушуниб етди ва Зайд ибн Собитга топширди. Чунки, Зайд Пайғамбар билан жуда 
кўп бирга бўлган, Қуръонни жуда ҳам яхши ёд олган, Пайғамбар умрларининг сўнгги йилида 
фаришта Жаброил алайҳиссаломга Қуръонни аввалидан то охиригача ўқиб берганларида бирга 
бўлган эди. Шундай қилиб, Зайд ва Умар машаққатли уринишлардан кейин Қуръонни кийик 
терисидан бўлган саҳифаларга ёзиб чиқдилар ва боғлаб Абу Бакрнинг уйида сақлаб қўйдилар. 
бу «суҳуф» саҳифалар деб номланди. Абу Бакр оламдан ўтгандан кейин саҳифалар Умар ибн 
ал-Хаттоб уйига, у оламдан ўтгандан сўнг, унинг қизи – Пайғамбар аёллари Ҳафсада қолди. 
Вақт ўтиши билан кўплаб халқлар мусулмонликни қабул қилиши натижасида 
мусулмонларнинг сони кўпая борди. Турли тиллар ва шевалар ўртасида мавжуд фарқларга кўра 
Қуръонни қандай ўқиш кераклиги борасида ихтилофлар чиқа бошлади. Бу ҳолатни кўрган ўша 
вақтда ҳалифалик қилган Усмон ибн Аффон (644-656) Ҳафса бинти Умардан Абу Бакр ва Умар 
давридаги суҳуфларни сўраб олиб ундан нусҳа кўчиришга буйруқ беради.
Ҳалифа Усмон топшириғига биноан Зайд ибн Собит барча Қуръон сураларини йиғиб, 
таққослаб чиқиб қайтадан Қуръон матнини жамлаган. Қуръоннинг биринчи расмий нусхаси 
651 йил тақдим этилди. Яна учта, баъзи манбаларга кўра еттита нусҳа кўчиртирилиб, йирик 
15
«Қуръони Карим» ўзбекча изоќли таржима муаллифи Алоуддин Мансур. Т. 1992 й. «Чўлпон», 513 бет.
16
А.Абдураќмонов. Саодатга Элтувчи билим. Т. «Маварауннаҳр» 2000 й. 208 бет.


149 
шахарлардан – Басра, Дамашқ, Куфага жўнатилади.”Имом” деб номланган асл нусҳа эса 
Мадинада, ҳалифа Усмон хузурида қолди. Кўчирилган нусхалар «Мусҳафи Усмон» деб аталди. 
Нусҳалар тайёр бўлгандан сўнг мусулмонлар яшайдиган диёрлардаги марказий 
шаҳарларга биттадан нусҳа битта қори қўшиб жўнатдилар ва ҳаммага фақат Қуръоннинг шу 
нусхасидан кўчиришга буйруқ берилди. 
Мазкур Қуръон 5553 варақдан иборат бўлиб, варақлар ўлчами 68х53 см., матн ҳажми 
50х44 см дир. Саҳифалар кийик терисидан ишланган бўлиб, хар бирига 12 қатордан чиройли 
куфий хатида ёзув битилган. 
Таъкидлаш лозимки, Расулуллоҳ (с.а.в) мелодий 632 йил 8 март куни Арофатда 124 
мингдан ортиқ ҳожиларга ўқиган хутбаларида Ислом динининг асосларини тўлиқ баён 
этганлар. Шундан сўнг қуйидаги оят нозил бўлган: ,,… Бугун сизларга динингизни комил 
қилдим, неъматимни бенуқсон, тўлиқ қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб 
танладим…,, (биринчи «Моида» сураси, 3-оят). Шу вақтга келиб Ислом дини узил-кесил қарор 
топган эди. 
Араб тарихчиларининг хабар беришларича, ҳалифа Усмон Қуръонни мутоалаа қилиб 
ўтирганларида ўлдирилган. У кишининг қони Қуръонга тўкилган. Шу туфайли ҳам Усмон 
Қуръони асл нусҳалиги ва ҳалифа қони тўкилганлиги билан мусулмон дунёсида муқаддас 
китоб ҳисобланиб, алоҳида эътиборга сазовордир. Биздаги, яъни Тошкент шаҳридаги Усмон 
Қуръонида ҳам қон излари бўлиб, шу нусҳа ҳалифа Усмонга тегишли деган фикрлар мавжуд. 
Усмон Қуръони руслар Ўрта Осиёни босиб олгунча Самарқандда, Хўжа Ахрор 
мадрасасида сақланар эди. Лекин 1868 йилда рус аскарларининг Самарқандга бостириб кириши 
билан халқимизнинг моддий, маънавий бойликларига тажовуз бошланди. 
Албатта бу тажовуздан муқаддас ҳисобланган қабр тошлари, мақбара ичидаги 
ёдгорликлар ҳам, мусулмонларнинг мулки Усмон Мусҳафи ҳам четда қолмади. Мусулмонлар 
Қуръонни тезликда бекитиб Бухорога жўнатмоқчи бўладилар. Бироқ бу хабар Зарафшон 
ўлкасининг бошлиғи генерал Абрамов қулоғига етиб, «фан учун бундай нодир, бебаҳо, 
қадимий ёдгорликни қўлдан чиқармаслик учун ҳамма чора кўрилсин» - деб полковник Серовга 
буйруқ беради. Серов Қуръонни генерал Абрамовга келтиради. Абрамов эса уни зудлик билан 
Туркистон генерал-губернатори К.Н.Кауфманга етказади. У ўз навбатида зудлик билан 1869 
йил 24 октябрда Петербурга – Император кутубхонасига алоҳида кузатувчилар билан юборади. 
1917 йил октябрь тўнтаришидан сўнг Бутунроссия мусулмонлар жамияти номидан 
Усмон Тўқумбоев РСФСР Ҳалқ Комиссарлари Советига мурожат қилиб, муқаддас Усмон 
Қуръони ўз эгаларига, яъни мусулмонларнинг Ўлка съездига топширилишини талаб қилади. 
РСФСР ХКС томонидан мусулмонларнинг талаби қондирилиб, Қуръон улар ихтиёрига 
берилади. 1917 йил 29 декабрь куни Петербургдаги подшо кутубхонасининг «нодир 
қўлёзмалари» бўлимидан олиниб, Бутунроссия мусулмонлар жамияти раиси У.Тўқумбоев 
жавобгарлиги остида УФА шаҳрига жўнатилади. Қуръон 1923 йилгача УФАда сақланади. 
1923 йил 23 июлда Бутуниттифоқ Марказий Ижроқўми Усмон Қуръонини Туркистонга 
қайтаришга қарор қилади. Муқаддас ёдгорликни Уфадан Тошкентга махсус комиссия 
кузатувида олиб келинади. 
Муқаддас ёдгорликни ўз элига келтириш учун Уфа шаҳрига махсус комиссия 
юборилди. Комиссия таркибида Султонхўжа Қосимхўжаев, шарқшунос олим профессор 
А.З.Шмитд ва дин пешволаридан 3 вакил бор эди. Комиссия махсус вагонда, аскарлар 
қуршовида, Қуръонни эсон-омон Тошкентга келтирдилар. Шундан кейин Қуръон 1923 йил 18 
августда Сирдарё диний идорасига қарашли Хўжа Ахрор жоме масжидига топширилади. Лекин 
кўп ўтмай Қуръонни эски шаҳар музейига келтирадилар ва у махсус пўлат сандиқда сақлана 
бошланади.
Мамлакатимиз мустақил бўлганидан сўнг 1992 йил Алоуддин Мансур тарафидан 
Қуръони Карим ўзбек тилига биринчи маротаба таржима қилинди ва «Чўлпон» нашриётида кўп 
нусҳада нашр этила бошлади.
Қуръонда Аллоҳнинг якаю ягоналиги, унга ишониш, унга имон келтириш, дунёнинг 
яратилиши, фаришталар, пайғамбарлар, қазои-қадар, охират-қиёмат, қайта тирилишнинг 
хақлиги ва бошқа ислом динига, шариат қонунларига оид кўрсатмалар берилган.

Download 326.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling