13-мавзу. Ислом дини тарихи ва фалсафаси


Download 326.76 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/15
Sana18.06.2023
Hajmi326.76 Kb.
#1562331
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
13-мавзу. Ислом дини тарихи ва фалсафаси.

Ҳанафий мазҳаби асосчиси Абу Ҳанифа куняси билан машҳур ан–Нуъмон ибн Собит 
ал–Куфий (699–767)дир. У киши ўзларининг ақл заковати билан ажралиб турган бўлиб, 
устозларининг алоҳида эътиборига ноил бўлган. Устозлари Абу Исмоил Ҳаммод ибн Абу 
Сулаймон (ваф. 738) вафотидан сўнг унинг ўрнига дарс бера бошлаганлар. Абу Ҳанифа 
Аббосийлар даврида ўз мазҳабларига асос соладилар. Бунда турли соҳаларда мутахассис 
бўлган шогирдлари ёрдам берган. Шу сабабли ҳам ҳанафий мазҳаби жамоавий мазҳаб сифатида 
баҳоланади. Мовароуннаҳрга ҳанафий мазҳабини Муҳаммад ибн ал–Ҳасаннинг бухоролик 
шогирди Абу Ҳафс ал–Кабир ал–Бухорий олиб келган. Кейинчалик Абу Сулаймон ал–
Жўзжоний Хуросонда ҳанафий мазҳабини тарқатгач, унинг шогирди Абу Бакр ал–Жўзжоний 
Самарқандга келиб жойлашади ва бу ерда “Дор ал–Жўзжония” номли илм марказини ташкил 
этади. Бухоро олимлари асосий эътиборни фиқҳга қаратишган бўлса, Самарқанд олимлари 
ақоид ва калом илмига мойил бўлишади. 
Ҳанафий мазҳаби “насс”лардан (яъни Қуръон ва ҳадис) ташқари ҳадисларни қабул 
қилишда алоҳида шартларни белгилаганлиги, қиёс (аналогия), истеҳсон принципларидан 
фойдаланиши, Мовароуннаҳр мактаби маҳаллий урф–одатларни ҳуқуқ манбаи сифатида қабул 
қилиши билан ажралиб туради. Бошқа мазҳаблардан фарқли жиҳатлар мазкур хусусиятлар 
негизида юзага келади. 
Моликий мазҳаби асосчиси, имом Абу Абдуллоҳ Молик ибн Анас ибн Молик ибн Аби 
Омир ал–Асбаҳий 711 йилда таваллуд топганлар. Имом Молик онаси таъсири остида ёшлик 
давриданоқ илмга қаттиқ берилган. Имом Молик мазҳабининг асоси у киши яратган “Муватто” 
асарида ўз ифодасини топган. Мазкур мазҳабда биринчи манба Қуръони карим, иккинчи манба 
Суннати набавиядир. Баъзи олимлар, имом Молик фиқҳининг учинчи манбаси саҳобаларнинг 
гапи бўлган, деган фикрларни ҳам беришади. Чунки, у киши Муҳаммад (а.с.) яшаган шаҳарда 


147 
бир умр яшаганлар. Пайғамбар тарбия қилган инсонларни тарбиясини топган. Шунинг учун, 
Моликиййа мазҳабида шаръий масалаларда мадина ҳаёти ва одатлари кўп нарсаларда айниқса 
Ҳанафийларнинг фикрий қарашларидан ҳам устун турган. 
Шофеъий мазҳаби. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Идрис ибн Аббос ибн Усмон ибн 
Шофеъ ал–Қурайший ал–Ҳошимий ал–Мутталибий (150/767–204/804) Абу Ҳанифа вафот этган 
йили Фаластиннинг Ғазза шаҳрида туғилиб, 29–ражаб/19–январ жума куни тунда Мисрда вафот 
этаган буюк олим. Имом Шофеъийнинг фиқҳ бўйича “Ал–Ҳужжа”, “Китобул–Умм” (она китоб, 
яъни асосий китоб) ва усулул–фиқҳ бўйича “Ар–Рисола” каби асарлари мавжуд. Бу асарлар 
ислом оламида машҳур ва шофеъий мазҳаби ва уламоларининг энг зарур асосий манбаси 
ҳисобланади. 
Шофеъийлик мазҳаби фиқҳий ҳукм чиқаришда Қуръон, суннат, ижмо ва қиёсга 
суянади. Улар ҳанафийлар ва моликийларда мавжуд бўлган «истеҳсон»ни рад қиладилар. Айни 
дамда, бу мазҳабда “Масолиҳул Мурсала” ва мадиналикларнинг амали ҳам далил сифатида 
қабул қилинмайди. Учинчи–тўртинчи ҳижрий асрларда Марказий Осиёда Шофеъий мазҳаби 
Ҳанафий мазҳаби билан рақобат қиларди. Унинг йирик вакили тошкентлик буюк олим 
Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил ал–Қаффол аш–Шоший (291–365 ҳ.й) эди. У киши фиқҳ, 
ҳадис, луғат ва адабиёт бўйича ўз даврларининг машҳур олимларидан эди. Усулул фиқҳ бўйича 
унинг асарлари машҳурдир. Тошкентда вафот этиб, қабри Ҳастимом (Ҳазрати Имом) мадрасаси 
ёнида жойлашган. 

Download 326.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling