13-мавзу. Ислом дини тарихи ва фалсафаси


Исломдаги йўналиш ва мазҳаблар. Хорижийлик


Download 326.76 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/15
Sana18.06.2023
Hajmi326.76 Kb.
#1562331
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
13-мавзу. Ислом дини тарихи ва фалсафаси.

Исломдаги йўналиш ва мазҳаблар. Хорижийлик. Ҳазрат Алининг ён берганидан 
норози бўлган унинг 12 минг аскари бўйсунишдан бош тортиб, Ҳарура номли қишлоққа 
кетдилар. Бу гуруҳ кейинчалик «Хорижийлар» (ёки ал–хавориж, хорижия) деб аталди. Баъзи 
манбаларда уларнинг номи илк тўпланган жойларига нисбат берилиб, «Ҳарурия» деб ҳам 
аталади.
Хаворижлар таълимотининг асоси қуйидагилардан иборат: 
– улар гуноҳкорни «кофир» деб эълон қилдилар. Шунга кўра ҳалифа Усмонни Абу Бакр ва 
Умар йўлидан юрмагани учун кофир дейишади. Али, Муовия, Абу Мусо Ашъарий, Амр ибн 
Ослар муҳолиф гуруҳларда қатнашганлари учун улар наздида кофирлар; 
– «золим» подшоҳга қўлда қилич билан қарши чиқишни диний вазифа (вожиб) деб биладилар. 
Ўзлари ҳарбий жиҳатдан заиф бўлсалар ҳам, қудратли «золим» подшоҳга қарши чиқиш вожиб 
бўлаверади, деб ҳисобладилар; 


145 
– ҳалифаликка ҳар қандай одам, Қурайш қабиласидан ёки араб бўлишлигидан қатъи назар, 
мусулмонлар томонидан сайланиши мумкин. Ҳалифалик, шиалар айтганидек, маълум жамоат 
(сулола) ичида чекланмаган; 
– намоз, рўза, закот ва бошқа амалларни имоннинг бир бўлаги, деб ҳисоблайдилар. Киши то 
барча амалларни бажармагунча, дили билан тасдиқлаб, тили билан айтиши мусулмон деб тан 
олиниши учун кифоя эмас. 
VII аср иккинчи ярмида хаворижлар орасида йигирмага яқин турли гуруҳлар пайдо 
бўлди. Улар ичида энг йириклари – ибодийлар, азориқалар ҳамда суфрийлар бўлиб, ўз 
йўлбошчилари номи билан шундай аталганлар. 
Шиалик. Сиффин жанги натижасида ҳарурийлар билан деярли бир пайтда ўзини 
“шиату Али” (Алининг гуруҳи) деб атаган алипараст оқим ҳам юзага келди. VII аср охирларига 
келиб Шиалик Ироқ ва Эронда кенг тарқалган ва исломдаги мустақил диний йўналишга 
айланган. Шиалик бошда ҳар қандай ихтилоф ва ақидавий фарқлардан ҳоли ҳолда, фақат 
сиёсий ҳаракат сифатида намоён бўлган эди. Кейинроқ диний ихтилофлар, ақидавий фарқлар 
вужудга келган. 
Шиа сўзининг тўлиқ шакли “аш–Шиа” (тарафдорлар, гуруҳ, партия) ёки “Шиату Али” 
(Али тарафдорлари) бўлиб, бу ном ҳазрат Алига эргашганлар ва уларнинг авлодларига 
нисбатан берилган. Шиаликда имомат асосий диний рукнлардан ҳисобланиб, у жамият 
манфаатларидан эмас, балки дин рукнларидан келиб чиқади деб эътиқод қилинади. Уларнинг 
таълимотига кўра, раҳбар халқ томонидан сайланмай, балки раҳбарлик мерос сифатида ўтади. 
Расулуллоҳ Алини ҳалифа этиб тайинлаган, ундан кейин эса ҳалифалик унинг авлодларида 
қонуний мерос сифатида васият йўли билан узатилади. Улар Алининг ҳалифаликка ҳақли 
эканлигини илоҳий деб биладилар, имомлик уларда пайғамбарлик каби илоҳий мансаб 
ҳисобланиб, Аллоҳ бандалари орасидан пайғамбарларини танлаб, уларни гуноҳлардан 
сақлагани ва уларга “илми ладун” (Аллоҳ ҳузуридан берилган илм) бергани каби, ҳалифаларни 
ҳам шундай танлайди дейдилар. Абу Бакр, Умар ва Усмонлар эса бу ҳуқуқни Алидан зўрлик 
билан тортиб олишган, Али ўша даврда хҳлифаликни бошқарганми ёки йўқми бундан қатъи 
назар, Алининг ҳалифалиги Расулуллоҳ вафотларининг биринчи кунидан бошланган, деб даъво 
қиладилар. Шиалик имомийлар ва исмоилийлар каби икки йирик оқимга бўлиниб кетган. 

Download 326.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling