13-мавзу: корхоналарнинг молиявий барқарор-лигини ифодаловчи кўрсаткичлар таҳлили режа
Download 93.23 Kb.
|
13 mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- 13.4 - жадвал Корхонанинг молиявий барқарорлигини ифодаловчи четдан жалб қилинган маблағлар билан боғлиқ кўрсаткичларнинг 1999 йилги ҳисоб-китоби. (минг сўм)
- Фоизда, % Хажм кўрсаткичлари
- Нисбий кўрсаткичлар
Умп
Кхкумк = --------------- Ўм Ушбу кўрсаткич корхонанинг ўз маблағларида (хусусий капиталида) четдан жалб қилинган узоқ муддатли қўйилмаларнинг (пассивларнинг) хиссаси қанчани ташкил қилишини кўрсатади. Бу кўрсаткич ҳажмининг яхши ёки ёмонлиги тўғрисида корхона фаолиятининг ҳолатига қараб хулоса қилиш мумкин. Ушбу кўрсаткичларни таҳлил қилиш учун қуйидаги жадвални тузиш тавсия қилинади (13.4-жадвал). 13.4 - жадвал Корхонанинг молиявий барқарорлигини ифодаловчи четдан жалб қилинган маблағлар билан боғлиқ кўрсаткичларнинг 1999 йилги ҳисоб-китоби. (минг сўм)
Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, молиявий барқарорликнинг четдан жалб қилинган маблағлар билан боғлиқ кўрсаткичлари йил давомида кўпайган. Бу эса корхонанинг молиявий барқарорлигининг сўсайганлигидан далолат беради. Хусусан, четдан жалб қилинган маблағлар тўпланишини (концентрациясини) ифодаловчи коэффициент ҳисобот йилининг охирида 0,743 ни ташкил қилади. Бу дегани корхонанинг умумий молиявий потенциалининг 74,3% четдан жалб қилинган маблағлардир. Бу кўрсаткичнинг ҳиссаси шу даврга нисбатан 0,009 пунктга ёки 1,2 % га кўпайган. Демак, таҳлил қилинаётган хусусий маблағларнинг умумий маблағлардаги улуши камайиб бормоқда. Бу бозор иқтисодиёти шароитида молиявий барқарорлик жиҳатидан ижобий натижаларга олиб келмаслиги мумкин. Молиявий барқарорликни таҳлил қилишда узоқ муддатли четдан жалб қилинган капиталнинг ўз маблағларига нисбатини таҳлил қилиш лозим, чунки ушбу кўрсаткич ўз моҳияти жиҳатидан корхона учун жуда қўлайдир. Узоқ муддатга четдан маблағ олиш биринчидан, корхона фаолиятида узоқ муддат муқим иштирок этишни таъминласа, иккинчидан унга тўланадиган фоиз миқдорининг камлиги жиҳатидан корхонага нисбатан кўпроқ фойда келтиради. Таҳлил шуни кўрсатадики узоқ муддатли четдан жалб қилинган маблағларнинг ўз маблағларидаги улуши ушбу корхонада йил охирида атига 3,8 % ни ташкил қилади. Аммо бу кўрсаткич йил бошидагига нисбатан 0,011 пункт ёки 40,2 % кўп. Бу кўрсаткич кўп бўлса яхши. Аммо унинг улуши четдан жалб қилинган барча маблағлар таркибида кўпайган бўлиши мумкин. Ушбу кўрсаткич ҳисобот йилининг охирида таҳлил қилинаётган объектда 0,1 % дан 1,13 % гача ошган. Бу ҳолни умумий олганда ижобий баҳолаш мумкин. Таҳлил қилинаётган корхонада асосий воситаларнинг узоқ муддатли четдан жалб қилинган маблағлар эвазига қопланиши йил бошидаги 3,5 % (13,4 : 382,4 . 130) ўрнига йил охирида 4,7 % ни (20,1 : 427,1 х 130) ташкил қилган. Бу 1,2 пункт (4,7 - 3,5) ёки 34,5 % (130 - 4,7 : 3,5 . 130) кўпайганлигини кўрсатади. Бироқ, шуни эътироф этиш керакки, асосий воситалар асосан хусусий капитал эвазига қопланиши лозим. Лекин кўпгина корхоналарда, айниқса янги ташкил бўлаётган корхоналарда асосий воситаларни қоплаш учун ўз маблағларидан кўра четдан жалб қилинган маблағлари кўпроқ бўлиши мумкин. Молиявий барқарорликни ифодаловчи четдан жалб қилинган маблағлар билан боғлиқ кўрсаткичлар таркибига хусусий капиталнинг умумий қарамлик коэффициентини киритиш мумкин. Ушбу кўрсаткич корхонанинг умумий молиявий қарамлигини ифодалайди. Таҳлил қилинаётган корхонада ҳар бир сўм хусусий капиталга йил бошида 2,75 сўм тўғри келган бўлса, кўрсаткич йил охирига келиб 2,89 сўмни ташкил қилди. Бу шу даврда 4,9 % кўп демакдир. Демак, бу хусусий капиталнинг четдан жалб қилинган маблағига қарамлиги ошганлигидан далолат беради. Ушбу кўрсаткичлар таҳлили ҳам шуни кўрсатдики корхонанинг молиявий барқарорлиги анча сусайган. Бу биринчи гуруҳлар бўйича таҳлил натижасида қилинган хулосани яна бир бор исботлаб турибди. Ушбу кўрсаткичлардан 15.4-жадвал маълумотлари асосида молиявий барқарорликнинг умумлашган кўрсаткичини ҳам аниқлаш мумкин. Бу учун ҳамма кўрсаткичларларни бир хил йўналишга келтириб оламиз. Барча кўрсаткичларнинг кўпайиши корхонада молиявий барқарорликнинг ёмонлашувини ифодалайди. Аммо узоқ муддатли четдан жалб қилинган маблағларнинг таркибий коэффициенти қанча юқори бўлса корхона молиявий барқарорлиги шунча яхши. Шу туфайли унинг миқдорини ҳам бошқа кўрсаткичлар билан бир хил йўналишга келтириб оламиз. Бу учун бирни унинг ўсиш суръатига бўламиз. Бу ҳолда умумлашган кўрсаткич 1,145 индексни ташкил қилади ёки унинг фоиздаги миқдори 114,5 % га тенг: 1 1,012 х --------- х 1,049 х 1,402 = 1,145 = 114,5 % 1,300 Демак, ушбу умумлашган кўрсаткич ҳам ифодалаб турибдики корхонада молиявий барқарорлик четдан жалб қилинган маблағлар бўйича ҳам анча сусайган, чунки четдан жалб қилинган маблағлар миқдори қанча кўп бўлса корхона хўжалик фаолиятининг ҳолати молиявий барқарорлик нуқтаи назаридан шунчалик ёмон бўлади. Бу ҳолат биз таҳлил қилган корхона мисолида ҳам кўриниб тўрибди. Download 93.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling