13-мавзу: корхоналарнинг молиявий барқарор-лигини ифодаловчи кўрсаткичлар таҳлили режа
Айланма маблағлар билан боғлиқ кўрсаткичларнинг таҳлили
Download 93.23 Kb.
|
13 mavzu
13.3.5. Айланма маблағлар билан боғлиқ кўрсаткичларнинг таҳлили
Корхонадаги иқтисодий жараёнларнинг содир бўлишида айланма маблағларнинг (капитал)нинг роли катта. Айланма маблағлар қанчалик тез суръатлар билан айланса, улар қанча самарали фойдаланилса корхонанинг молиявий барқарорлиги шунча яхши таъминланади, тулов қобилияти яхшиланади, рентабеллиги ошади. Шу туфайли таҳлил қилганда айланма маблағлар билан боғлиқ кўрсаткичларни аниқлаш, баҳолаш ва таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эга. Корхона молиявий барқарорлигини ифодаловчи айланма маблағлар билан боғлиқ кўрсаткичларга қуйидагиларни киритиш мумкин: айланма маблағларнинг (капиталнинг) ўз маблағлари (хусусий капитал) билан таъминланиш коэффициенти; айланма маблағнинг (Ам) бутун мулкдаги ҳиссаси, Ам.нинг (капиталнинг) қарамлик коэффициенти; айланма маблағларнинг қарамлик коэффициенти; айланма маблағларнинг (капиталнинг) қисқа муддатли қарзларга (банк кредитига) қарамлик коэффициенти; Ам.нинг ҳаракатдаги айланма маблағлар билан таъминланиш коэффициенти. Ушбу кўрсаткичларни аниқлаш учун корхонанинг оборотда иштирок этаётган ўз маблағларини (Ўмо) айланма маблағлар суммасига (Ам) бўлиш кифоя: Ўмо Камут = ------------ Ам Ушбу кўрсаткичлар 1 сўм айланма маблағлар суммасига қанча оборотдаги ўз маблағлари (хусусий капитал) суммаси тўғри келишини ифодалайди. Шуни таъкидлаш лозимки, ушбу кўрсаткич ўзи алоҳида бирор молиявий барқарорлик тўғрисида тўлиқ хулоса бериши қийин. Аммо у кўрсаткичлар тизимида бўлиши шарт, чунки айланма маблағларнинг ҳаракатдаги (оборотдаги ўз маблағлари) айланма маблағлар билан таъминланиш даражасини аниқлаганда ушбу кўрсаткичлар бир-бирини тўлдиради. Молиявий барқарорликни ифодаловчи айланма маблағлар билан боғлиқ кўрсаткичлардан бири айланма маблағларнинг (Ам) бутун мулкдаги (Б) ҳиссасидир (Камх). Ушбу кўрсаткич барча мулкда айланма маблағларнинг ҳиссаси қанча эканлигидан далолат беради. Бу кўрсаткичнинг корхонадаги миқдори кўпайса яхши. Аммо шуни инобатга олиш лозимки, агар корхона илғор технология билан ишлаётган бўлса унда асосий воситалар ҳиссаси ошиб боради, агар у технология жараёни билан тўлиқ таъминланган барқарор корхона бўлса унда ушбу кўрсаткич ҳажми ошади. Шу туфайли таҳлил қилинаётган пайтда қайси объект ўрганилаётганлигига алоҳида эътиборни қаратиш лозим. Ушбу кўрсаткич ҳажмини аниқлаш учун қуйидаги формула тавсия қилинади: Download 93.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling