13-мавзу: корхоналарнинг молиявий барқарор-лигини ифодаловчи кўрсаткичлар таҳлили режа


Download 93.23 Kb.
bet20/21
Sana05.05.2023
Hajmi93.23 Kb.
#1432343
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
13 mavzu

Умумий ҳаракатдаги Ам (Хам)
Кхмт = ---------------------------------------------------
Ам
Ушбу кўрсаткич оборотдаги ўз маблағларининг умумий Ам-лар таркибида қанча ҳиссага эга эканлигини кўрсатади. Таъкидлаганимиздек, ҳозирги ўтиш даврида оборотдаги (ҳаракатдаги) айланма маблағлар қанча кўп бўлса корхона учун шунча яхши. Таҳлил жараёнида ҳар бир корхонада молиявий барқарорликни ифодаловчи кўрсаткични амалий маълумотларни қўллаб аниқлаш ва ўрганиш лозим. Бу учун қуйидаги жадвални тузиш тавсия қилинади (13.8-жадвал).
13.8 - Ж а д в а л
Молиявий барқарорликнинг айланма маблағлар билан боғлиқ кўрсаткичларнинг жорий йилдаги ҳисоб-китоби
(минг сўм)







Йил

Йил

Фарқи (+, -)



Кўрсаткичлар номи

бошида

охирида

сўммада (+,-)

фоизда %

Ҳажм кўрсаткичлари:

1.

Корхонанинг барча мулки (Б)

1847,5


2064,8


+217,3


111,8


2.

Айланма маблағлар (Ам)

1465,1

1637,7

+172,6

111,8

3.

Ҳаракатдаги (оборотдаги) ўз маблағлари (хусусий капитал) (Охк)

123,5


124,5


+1,0


130,8


4.

Четдан жалб қилинган капитал, (Чжк)

1355,2


1533,7


+178,5


113,2


5.

Умумий банк кредити, (Бк)

1241,8


1413,6


+171,8


113,8


6.

Қисқа муддатли банк кредити (Кмбк)

1228,4


1393,5


+165,1


113,4


7.

Ўз маблағлари (Ўм)

492,3

531,1

+38,8

137,9

Нисбий кўрсаткичлар

8.

Айланма маблағларнинг хусусий капитал билан таъминланиш коэффициенти (Камхт) (7қ:2қ)

0,336


0,324


-0,012


96,4


9.

Ам.нинг бутун мулкдаги ҳиссаси (Камх) (2қ:1қ)

0,793


0,793


-


130,0


13

Айланма маблағларнинг (капиталнинг) қарамлик коэффициенти, (Кчжк) (4қ:2қ)

0,925

0,936

+0,011

131,2

11

Айланма маблағларнинг қисқача муддатли банк кредитига қарамлик коэф-фициенти, (Кбк) (6қ:2қ)

0,838


0,851


+0,013


131,6


12

Ам.нинг ҳаракатдаги (оборотдаги) хусусий ка-питал билан таъминла-ниш коэффициенти, (Кхмт) (3қ:2қ)

0,084


0,076


-0,008


90,5


Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики айланма маблағларнинг хусусий капитал билан таъминланиш коэффициенти йил бошида 0,336 ни ташкил қилган бўлса йил охирида 0,324 гача камайган, яъни бу 3,6 % ни (130-96,4) ташкил қилади. Демак, айланма маблағларнинг хусусий капитал билан таъминланиш даражаси ҳисобот даврида камайган. Бу эса айланма маблағларнинг қарамлик коэффициентини 0,925 дан 0,936 гача ошишига сабаб бўлган. Демак, айланма маблағлар таркибида четдан жалб қилинган маблағлар улуши йил бошидаги 92,5 % ўрнига йил охирига келиб 93,6 % гача кўпайган. Биз таҳлил қилаётган корхонада айланма маблағлар таркибида қисқа муддатли банк кредитининг ҳиссаси анча. Ушбу кўрсаткич миқдори йил бошида 83,8 % ни ташкил қилган бўлса йил охирига келиб 85,1 % ни ташкил қилган. Бу ҳам кўрсатадики таҳлил қилинаётган объектда айланма маблағлар четдан жалб қилинган маблағларга хусусан банк кредитига анча қарам. Бу кўрсаткичлар корхонанинг молиявий барқарор эмаслигидан далолат беради.


Айланма маблағларнинг ҳаракатдаги ўз маблағлари (хусусий капитали) билан таъминланиш коэффициентининг ҳажми йил бошида 0,084 ни ташкил қилган бўлса, йил охирига келиб 0,076 ни ташкил қилмоқда. Бу ҳаракатдаги (оборотдаги) хусусий капиталнинг айланма маблағлар таркибида камайганлигидан далолат беради. Корхонанинг молиявий барқарорлигини таъминлаш учун ҳозирги ўтиш даврида оборотдаги хусусий капиталнинг қарамлигини камайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш лозим.
Хулоса қилиб шуни айтиш керакки, корхонанинг молиявий барқарорлигини таъминлаш учун кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш, уларни таҳлил қилиб, хўжалик фаолиятининг ҳамма қирраларини ўрганиш лозимлигини тақозо қилади. Бу муаммо омилли таҳлилни қўллаш орқали ҳал бўлади.
Корхонанинг молиявий барқарорлигига айланма маблағлар билан боғлиқ омилларининг таъсири катта. Уларга захираларнинг ўз маблағлари билан таъминланиш коэффициенти (Х1), захираларнинг моддий айланма маблағлардаги ҳиссасини ифодаловчи коэффициенти (Х2), моддий айланма маблағларнинг умумий активлардаги ҳиссасининг коэффициенти (Х3), четдан жалб қилинган маблағларнинг активлар билан таъминланганлик коэффициенти (Х4) киради. Ушбу омилларнинг натижага таъсирини ҳисоблаш учун қуйидаги жадвални тузиш тавсия қилинади (13.9. - жадвал).



Download 93.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling