13-мавзу: корхоналарнинг молиявий барқарор-лигини ифодаловчи кўрсаткичлар таҳлили режа
Download 93.23 Kb.
|
13 mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўрсаткичлар бошида охирида Суммада (+,-)
- Хажм кўрсаткичлари
- Нисбий кўрсаткичлар
- 13.6. - Ж а д в а л Соф ҳаракатдаги хусусий маблағларнинг фаоллик коэффициентига таъсир қилувчи омилларнинг ҳисоб-китоби
- 13.3.4. Асосий воситалар (капитал) билан боғлиқ кўрсаткичлар таҳлили
маблағларнинг ҳаракатчанлик коэффициенти йилнинг бошида 0,067 дан йилнинг охирида 0,060 гача камайган. Демак, умумий маблағлар таркибида ҳаракатдаги ўз маблағлари камайган. Ушбу гуруҳда соф ҳаракатдаги маблағларнинг фаоллик коэффициенти 0,018 коэффициентга ёки 1,9 % га ошган. Бу эса ҳаракатдаги маблағлар фаоллигининг ошганлигидан далолат беради. Соф ҳаракатдаги маблағларнинг фаоллик коэффициенти товар захиралари ва пул маблағларида иштирок этаётган соф ҳаракатдаги маблағлари умумий ҳаракатдаги маблағларнинг қанча қисмини ташкил қилганлигини кўрсатади. Жадвал маълумоти шуни кўрсатмоқдаки таҳлил қилинаётган корхонада йил бошида барча умумий ҳаракатдаги маблағларнинг 96,0 % ни товар захиралари ва пул маблағларида иштирок этаётган хусусий капитал ташкил қилинган бўлса, бу кўрсаткичлар йил охирига бориб 97,8 % га кўпайди. Бу жорий йилда умидсиз дебиторларнинг 2,3 минг сумга камайганлиги эвазига содир бўлди. Хуллас, бу ҳолат ҳисобот йилида корхонанинг молиявий барқарорлиги яхшиланиб бораётганлигидан далолат бериб турибди. Таҳлил жараёнида ҳаракатдаги айланма маблағларнинг фаоллик коэффициентига таъсир қилувчи омилларни аниқлаш ва уларнинг таъсирини ҳисоблаш лозим. Аммо бундай усул иқтисодий адабиётларда ҳамон кўриб чиқилмаган ва тўлиқ ёритилмаган. Бизнинг илмий кузатишларимиз шуни кўрсатдики таҳлил қилинаётган кўрсаткичларга бир қанча омиллар таъсир қилади. Хусусан, соф ҳаракатдаги маблағларнинг фаоллик коэффициентига (У) қуйидаги омиллар таъсир қилади: оборотда иштирок этаётган хусусий капиталнинг ҳаракатдаги соф айланма маблағлардаги ҳиссаси (Х1); ҳаракатдаги соф айланма маблағларнинг умумий хўжалик маблағлардаги ҳиссаси (Х2); пул маблағларининг барча активлар билан таъминланиши (Х3) ва пул маблағларининг ҳаракатдаги умумий айланма маблағлардаги улуши (Х4). Бу боғлиқликни қуйидаги мултипликатив модель билан ифодалашни тавсия қиламиз: 4 У = Х1 х Х2 х Х3 х Х4 = П Хi i=1 Ушбу математик боғликка аниқ маълумотларни қўллаб занжирли алмаштириш усулидан фойдаланиб ҳар бир омилнинг натижа кўрсаткичини ўзгаришига таъсирини аниқлаш мумкин. Бу учун қуйидаги жадвални тузишни тавсия қиламиз (13.6-жадвал). Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики соф ҳаракатдаги маблағнинг фаоллик коэффициенти ҳисобот йилида 0,018 га (0,978 - 0,960) кўпайган. Бу қуйидаги омиллар эвазига содир бўлган: Соф ҳаракатдаги ўз маблағларининг (хусусий капиталнинг) умумий ўз маблағдаги ҳиссаси 1,2 % га (22,9 - 24,1) камайган. Бу омил соф ҳаракатдаги маблағнинг фаоллик коэффициентини 0,049 га (0,911 - 0,960) камайтирган. 13.6. - Ж а д в а л Соф ҳаракатдаги хусусий маблағларнинг фаоллик коэффициентига таъсир қилувчи омилларнинг ҳисоб-китоби
Ўз маблағларининг умумий хўжалик маблағдаги ҳиссаси 0,9 % га (25,7 - 26,6) камайганлиги таҳлил қилинаётган натижа кўрсаткичини 0,031 га (0,880 - 0,911) камайтирган. Айланма маблағларнинг барча активлар билан таъминланганлиги йил давомида ўзгармасдан қолган. Шу туфайли бу омил натижа кўрсаткичининг ўзгаришига таъсир кўрсатмаган. Умумий ҳаракатдаги ўз маблағларининг умумий айланма маблағлар билан таъминланиш даражаси 1,291 коэффициентга (13,154 - 11,863) кўпайган. Ушбу омил таъсирида соф ҳаракатдаги маблағнинг фаоллик коэффициенти 0,098 га (0,978 - 0,880) ошган. Барча омиллар таъсири натижа кўрсаткичининг ўзгаришига тенг: [(-0,049) - 0,031 + 0,000 + 0,098 = +0,18] Шундай қилиб, таҳлил натижаси ушбу корхонада соф ҳаракатдаги маблағнинг фаоллик коэффициенти ошиши учун ички имкониятлари мавжуд эканлигидан далолат бериб турибди. Агар таҳлил қилган даврда соф ҳаракатдаги ўз маблағларининг (хусусий капиталнинг) умумий ўз маблағларидаги ҳиссасини ва ўз маблағларининг умумий маблағлардаги ҳиссасини ҳеч бўлмаганда йил бошидаги даражада ушлаб турганда эди таҳлил қилинаётган кўрсаткич коэффициенти яна 0,080 га (0,049 - 0,031) кўпайган бўлур эди. У ҳолда , яъни барча ички имкониятлардан фойдаланилганда эди соф ҳаракатдаги маблағнинг фаоллик коэффициенти йил охирида 0,978 эмас, балки 1,058 ни (0,978 + 0,040 + 0,031) ташкил қилган бўлар эди. Демак, омилли таҳлил натижа кўрсаткичини яхшиланишининг ички имкониятларини излаб топиш йўлларини аниқлаб берадиган энг муҳим иқтисодий дастаклардан биридир. 13.3.4. Асосий воситалар (капитал) билан боғлиқ кўрсаткичлар таҳлили Ушбу гуруҳ кўрсаткичлар ҳам корхонанинг молиявий барқарорлигини ифодаловчи энг муҳим кўрсаткичлардир, чунки корхона фаолиятида асосий воситалар фақат меҳнат воситалари бўлибгина қолмасдан унинг моддий бойлиги ҳам ҳисобланади. Унинг қиймати корхона мулки сифатида гаровга қўйиш учун асос ҳам бўлиши мумкин. Бундан ташқари корхона тугатиладиган бўлса барча қарзларни тўлаш учун бошқа маблағлари етишмаса ушбу кўчмас мулкни сотиш эвазига амалга ошириш мумкин. Асосий восита энг авволо мулк эгасининг, корхонанинг бойлиги. Қолаверса мулкдор ҳам, корхона ҳам шу давлат худудида бўлганлиги туфайли уларнинг барчаси давлат бойлиги, шу мамлакат бойлиги бўлиб ҳисобланади. Шу туфайли асосий воситаларни баҳолашни фақат мулк эгаси нуқтаи назаридан эмас, балки жамият, яъни давлат нуқтаи назаридан ҳам қараш лозим. Агар корхона тўлов қобилиятига эга бўлса у қандайдир юридик ва жисмоний шахслардан қарз бўлиши мумкин. Шу шахслар ҳам ушбу мамлакат худудида, шу давлат тасарруфида. Демак, бир корхона синса иккинчисига таъсир қилмаслиги керак. Шу туфайли ушбу корхонанинг бошқалардан қарзини унинг асосий воситаларини кимошди савдоси орқали сотиб бўлса ҳам тўлаши мумкин. Бу билан яхши фаолият кўрсатаётган корхона ўз маблағига эга бўлади. Давлат эса унинг фаолиятидан бевосита манфаатдор, чунки бу корхона фаолияти натижасидан ҳар хил солиқлар тўлайди. Бу назарий хулосалар яна бир карра исботлаб турибдики, корхонанинг молиявий барқарорлигини таҳлил қилганда асосий воситалар билан боғлиқ кўрсаткичларни ҳам ўрганиш, уларни таҳлил қилиш зарур экан. Молиявий барқарорликнинг асосий воситалар билан боғлиқ кўрсаткичларига қуйидагилар киради: асосий воситалар жамғарилишининг интенсивлиги; асосий воситалар жамғарилишининг умумий коэффициенти; хусусий капиталнинг капиталлашганлик коэффициенти; асосий воситаларнинг корхона хўжалик фаолияти умумий маблағлардаги ҳиссаси. Ушбу кўрсаткичларнинг тизими қуйидаги чизмада келтирилган (13.6-чизма). Асосий воситаларни тўғри баҳолаш ва уларни таҳлил қилиш учун ҳар бир кўрсаткични аниқлаш йўлларини ва усулини ишлаб чиқиш лозим. Корхоналар молиявий барқарорлигини ифодаловчи асосий воситалар билан боғлиқ кўрсаткичлардан бири уларнинг бутун мулкдаги ҳиссасидир (Ках). Ушбу кўрсаткични ҳисоблаш учун асосий воситалар сўммасини (Ав) барча активларга (Б) бўлиш кифоя: Download 93.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling