13-мавзу: корхоналарнинг молиявий барқарор-лигини ифодаловчи кўрсаткичлар таҳлили режа


Корхонанинг харакатдаги маблағлари билан боғлиқ кўрсаткичлар таҳлили


Download 93.23 Kb.
bet11/21
Sana05.05.2023
Hajmi93.23 Kb.
#1432343
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21
Bog'liq
13 mavzu

13.3.3. Корхонанинг харакатдаги маблағлари билан боғлиқ кўрсаткичлар таҳлили

Корхонанинг ҳаракатдаги маблағларига унинг айланма маблағларда иштирок этаётган хусусий капитали киради. Аммо айланма маблағлари ҳаракатчанлиги жиҳатидан ҳар хил бўлиши мумкин. Масалан, корхонанинг ҳисоб-китоб счётидаги, кассасидаги нақд пуллари тез ҳаракатга келувчи айланма маблағлари бўлса, товар захиралари нақд пулга нисбатан ҳаракатчанлиги жиҳатидан суст айланма маблағга киради. Дебитор қарзларнинг кўп қисми ҳозирги бозорли иқтисодиёт шароитида умидсиз, беқарор маблағларга киради, чунки корхона қарз берган, товар жўнатган, хизмат қилган юридик ёки жисмоний шахс банкротга учраган бўлиб, тўлов қобилиятига эга бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолда дебитор қарзларни тез ҳаракатчан маблағлар қаторига киритиш қийин. Ҳозирги шароитда ҳар бир корхона имкони борича дебитор қарзларга йўл қўймаслиги лозим. Бу борада Ўзбекистон Республика Президентининг бирқанча Фармонлари бежиз қабул қилинмади.


1995 йилдан бошлаб корхонанинг дебитор қарзлари давлат назоратида турибди. Корхонадаги дебиторларни тўғри таҳлил қилиш учун уни икки гуруҳга бўлиб ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Биринчидан, унинг мавжудлиги муқаррар бўлган дебиторлар. Бундай дебиторларга корхона ўзининг доимий товар олувчиларига шартнома асосида товар жунатса (хизмат қилса, иш бажарса), аммо тўлов муддати ҳали келмаган бўлса киритиш мумкин. Агар корхона қарзининг тўлов муддати ўтиб кетса, у тулов қобилиятига эга бўлмаса, молиявий аҳволи беқарор бўлса бундай дебиторлар иккинчи беқарор, умидсиз гуруҳга киради. Бундай дебиторлар корхонанинг маблағини асоссиз равишда оборотдан ташқарида ушлаб туришга, унинг молия-хўжалик фаолиятининг эса ёмонлашувига олиб келади. Бу корхонанинг ҳаражатдаги маблағини ҳаракатсиз ҳолатга келтиради. Шу туфайли ҳаракатдаги маблағларни таҳлил қилганда, унинг ҳаракатчанлик даражасини аниқлаганда албатта бу омилларни инобатга олиш лозим.
Умумий айланма маблағларнинг таркибига бухгалтерия баланси актив қисмининг П бўлимидаги сўмма киради. Ундан ҳаракатдаги маблағларни аниқлаш учун унинг умумий миқдоридан четдан жалб қилинган маблағларни айириш кифоя.
Таҳлил учун энг муҳим кўрсаткичлардан бири оборотда иштирок этаётган ҳаракатдаги ўз маблағлари сўммасидир (Хм). Бу кўрсаткич бухгалтерия баланси маълумотларига асосан қуйидагича аниқланади:

Download 93.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling