13-мавзу. Ўсимликларни нафас олиши
А бирикма бу қўшбоғни узиб 02
Download 1.16 Mb.
|
NAFAS OLISH
Енгил оксидланувчи А бирикма бу қўшбоғни узиб 02 билан бирикади ва А02 пероксид бирикма ҳосил килади. Шундай қилиб Бах фикрича 02 ни фаолланиши бу пероксид ҳосил бўлиши деб фараз қилган. Ўз навбатида бу А02 перокисд бирикма, В моддани оксидлайди В0 бирикма ҳосил бўлади, кейин бу реакция иккинчи 02 атоми ва иккинчи В бирикма билан такрорланади ва 02 акцептори А модда қайтарилиб дастлабки ҳолатга келади, В модда тўла В0 гача оксидланади. Бах 2-чи ва 3-чи реакциялар пероксидаза иштирокида боради деб фараз қилган ва У 02 ни фаоллантирган А бирикмани дастлабида фермент сифатида қараб “оксигеназ” деб атаган. Кейинчалик Бах жароҳатланган тўқмани ҳавода қорайтирган енгил оксидланувчи модда 02 ни бириктриб олади ва пероксид ҳосил қилар экан деб ҳулоса қилган.\ Кейинчалик 1955 йилда Япониялик олим О.Хаяши ва Америкалик Г.С.Мэзон ходимлари билан, органик бирикмаларга 02 бирикишини замонавий усулларни қўллаб ўрганганлар ва уларнинг ишларини натижалари билан Бахнинг юқорида айтилган фикирлари ўз тасдиғини топади. Хозирги вақта маълум бўлдики, Бах ва К.Энглерни органик моддаларга 02 бирикишини перекисли биологик оксидланиш назариясини нафас олишга ҳеч қандай таълуқлилиги йўқ аммо, лекин, нафас олишнинг химизимини ва кислороднинг фаолланишини замонавий механизмини ўрганишга асос бўлиб хизмат қилади. Нафас олиш жараёнида 02 қандай роли борлигини 1921 йилда немец биокимёгари О.Г. Варбург нафас олишга турли ингибиторларни таъсирини ўрганаётиб, С02 ва синил кислотаси, таркибида темир тутувчи порфирин табиатли моддалар билан ҳужайрада бирикишини натижасида кислороднинг ютилишини кескин ингибрлаб қўйиши аниқлаган. (цитохромоксидаза). Ҳужайрада цитохромоксидазани бор бўлиши кислород ютилишининг тезлаштиришини 1925 йилда инглиз биокимёгари Д.Кейлин тўла исботлади ва бу билан бошқа цитохромлар борлигини ҳам очган. Кислороднинг ютилишини тезлашишини 1925 йилда Д.Кейлин цитохромлар барча аэробларда бўлишини тўла кўрсатилган ва бу организмларни нафас олишини тугалланиш этапидп электрон ва протонларни 02 га беради ва натижада сув ёки водород пероксид ҳосил бўлади. Download 1.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling