13-мавзу. Ўсимликларни нафас олиши


Маълумки, диссимиляциянинг икки хил шакли мавжуддир, булардан бири- нафас олиш ва иккинчиси бу - ачишдир


Download 1.16 Mb.
bet7/10
Sana07.05.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1439004
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
NAFAS OLISH

Маълумки, диссимиляциянинг икки хил шакли мавжуддир, булардан бири- нафас олиш ва иккинчиси бу - ачишдир.

Нафас олишда - органик модда тўла парчаланиб, энергияга бой бўлмаган охирги оддий моддалар(С02 ва Н20) ҳосил бўлади, бу жараёнда энергиянинг ажралиши юқори кўрсатгичга эга бўлади.

Ачиш - жараёнида эса, органик моддалар охиригача тўла парчаланмайди ва энергияга бой бўлган турли ҳил охирги махсулотлар ҳосил бўлади: С2Н50Н, СН3 -СН0Н-С00Н (сут к-та) CН3 -С0-С00Н (пук) ва ҳаказолар.

Нафас олишнинг ва ачишнинг асосий субстратлари бу-углеводлар, яъни карбон сувлардир.Углеводлар фотосинтез натижасида ҳосил бўлувчи асосий махсулот ҳисобланади. Нафас олиш бундоқ қараганда оксидланишли жараёндир, бунда организм 02 ни истеъмол қилиб С02 ажратади.

Нафас олишни иккига ажратиш мумкин:

1.Ташқи нафас олишда 02 ютилади ва С02 чиқади, яъни ташқи муҳит билан организм ўртасидаги газлар алмашинуви содир бўлади. Нафас олишда газларнинг алмашинуви яъни, ўсимликни барг юзасида С02 ва 02 ни алмашинуви диффузия орқали содир бўлади ва газлар алмашинуви ўсимликларнинг барг оғизчалари-устьицалар орқали амалга ошади ваҳолангки, барг сатхидаги кутикула С02 ни ажралишини қийинлаштиради

Сувда ўсадиган ўсимликлар эса, сувда эриган кислород ҳисобига нафас олиши кузатилади.1 литр денгиз суви ҳаво билан тўйдирилганда 5 мл 02 га эга бўлади.

2.Ички нафас олиш ҳужайра ичидаги органоидларда содир бўладиган хилма-хил биокимёвий жараёнлар бўлиб, энергия ажралишиб чиқиши кузатлиади.

Шундай қилиб, нафас олиш жараёни, тирик организмларда ўтадиган барча биокимёвий жараёнларга энергия манбаи бўлиб ҳисобланар экан. Нафас олишда энергия билан бир қаторда кимёвий табиати турли хил бўлган моддалар ҳосил бўлади, улар бевосита ҳужайра протоплазмасининг такибий қисмларини биосинтезида муҳим рол ўйнайди. Нафас олиш бу физиологик жараёндир, уни оддий кимёвий жараён деб қараш мумкин эмас.


Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling