13-мавзу. Ўсимликларни нафас олиши


Нафас олиб оксидланишдан ҳосил бўлган кимёвий энергия, моддаларнинг ўзгаришга, ўсимликларнинг ўсишига ва характига сарф бўлади, энергиянинг фақат бир қисмигина иссиқлик ҳолида ажралади


Download 1.16 Mb.
bet8/10
Sana07.05.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1439004
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
NAFAS OLISH

Нафас олиб оксидланишдан ҳосил бўлган кимёвий энергия, моддаларнинг ўзгаришга, ўсимликларнинг ўсишига ва характига сарф бўлади, энергиянинг фақат бир қисмигина иссиқлик ҳолида ажралади.

Нафас олиш субстратлари. Энг муҳим нафас олиш субстрати бўлиб, фотосинтез жараёнида ҳосил бўлган махсулотлар углеводлар ҳисобланади. Ўсимликларни нафас олиш жараёнида ўртача ҳисоб-китобларга кўра автотроф организмларнинг ассимляция жараёнида ҳосил бўладиган углеводларнинг 1/3 сарф қилинади.

Ёғлар, оқсиллар ҳам нафас олиш субстрати сифатида уруғларнинг униб чиқиш жараёнида сарф қилинади. Бу моддалар уруғда захира моддалар бўлиб ҳисобланади.

Гетератроф организмларда (пўкак замбуруғларида) нафас олиш субстратларидан қандай модда ҳосил бўлиши озиқа муҳити таркибига боғлиқ. Гетератроф микорорганизмларнинг нафас олишининг охирги махсулотлари турли хил бўлади. Буларга С02 , NH3 , Н20 , Н2S , Н3Р04 , СН4 ва бошқалар киради. Юқори макромолекуляр субстратларнинг парчаланиши уларнинг ферментатив гидролизидан бошланади. Полисахаридлар моносахаридларгача, оқсиллар аминокислоталаргача, ёғлар эса, глицерин ва ёғ кислоталаригача парчаланади.

Нафас олишнинг умумий тенгламаси. Нафас олиш жараёнидаги углеводларнинг парчаланиши икки этапдан иборат.

1.Субстратларни оксидоредуктазалар гурухига кирвчи ферментлар таъсирида бирни-кетин парчаланиши бўлиб, бунда уларнинг коферменти субстратдан ажратиб олинадиган водородни (оксидланиш) ўзига боғлаб олади. Бу жараён ҳужайра цитоплпзмасидан бошланиб, митохондрияда тугайди.

а) Субстратни парчаланиши:

С6 Н12 06 + 6Н2 0 → 6С02 + 12[Н2]

2.Кофермент билан боғланган водородни митохондрияларда секин-аста оксидланиши.

б) водородни оксидланинши:

12[Н2] + 602→12 Н 20

[Н2] – кофермент билан боғланган 2 та водород атомидир

---------------------------------------------------------------------------------------

натижада нафас олишни умумий тенгламаси қуйидаги кўринишга эга бўлади


Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling