14-Мавзу: Экспериментал психологиянинг шаклланиши: Бихевиоризм Режа: Бихевиоризм. Дж. Уотсон (1878-1958) талкини


Download 365.5 Kb.
bet2/9
Sana18.12.2022
Hajmi365.5 Kb.
#1032331
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
14-мавзу

Дж.Уотсон шунинг учун ҳам ўзининг психология соҳасидаги асосий асарини «Психология ҳулқ ҳақидаги фан» деб номлади. «бихевиор» деган сўз инглизча ҳулқ, демакдир. Америка психологиясидаги бу йўналиш шунинг учун ҳам «бихевиоризм» ҳулқ психологияси деб аталади.
Организмнинг турли-туман ҳаракатларини ва умуман ҳайвонлар ҳамда инсон ҳулқини келтириб чиқарадиган сабаблар нимадан иборат деган саволнинг туғилиши табиийдир.
Биз одатда, организмнинг ҳаракатлари – мимика, имо-ишоралар, нутқ ички руҳий кечиришларнинг фақатгина ташқи зоҳири деб биламиз. Анъанавий – рационалистик ва эмпирик –психология ҳам бизнинг ҳаракатларимизнинг кўпчилиги ички психик кечирикларнинг фақат ташқи ифодасидир деб таъкидлаган.
Лекин бихевиористлар инсон хулкининг бундай тушунтиришини илмий эмас деб рад қилдилар. Уларнннг даъвосига кўра, физик ва қонуниятларига бўйсунмайдиган физиологик жараёнлар инсон ҳулқига таъсир қиладиган ва уни бошқарадиган ҳеч қандай алоҳида психик фаолият ёки онг фаолиятининг бўлиши мумкин эмас.
Психика ва онг ҳақида Уотсон: «Агар бихевиоризм фанда қандайдир кўзга кўринарли ўрин олинишини ҳоҳласа аниқ, объектив метод сифатида бўлса ҳам, у «онг» тушунчасини мутлақо рад қилмоғи керак. Онг ва унинг таркибий элементлари – буларнинг бариси қуруқ гапдан иборат» деб айтган.
Шунингдек, бихевиористлар психологиянинг оддий терминологиясини ҳам улоқтириб ташлайдилар. Ўша Уотсоннинг ўзи яна шундай дейди: «сезги, идрок, диққат, ирода, хаёл каби тушунчалардан, бирор кимса тўлиқ тушунган ҳолда фойдалана олишини мен мутлақо билмайман ва унга ишонмайман ҳам».
Ҳайвон ва инсоннинг ҳар бир ҳаракати ташқи қўзғовчиларнинг таъсири туфайли рўй беради. Инсон ва ҳайвоннинг ҳатти-ҳаракатлари ташқи таъсиротларга берилган реакциялардир. Бу реакциялар туғма ва турмуш жараёнида ҳосил қилинган бўлиши мумкин. Туғма реакцияларга рефлектор ҳаракатлар (инстинктлар) киради. Ҳосил қилинган реакцияларга эса ҳар хил малакалар киради. Масалан, барча иродавий ҳаракатлар нутқ ва бошқа мураккаб ҳулқ формалари шундай ҳаракатлардир.
Бихевиоризмнинг асосчиси Торндайк кузатиш методи ва маҳсус экспериментлар ўтказиш билан ҳайвонларда (асосан, каламушларда) малака ҳосил қилиш жараёнини ўрганган. Торндайк ҳайвонлар психикасини ўрганишдаги худди шу объектив методларни инсон психик ҳаётини ўрганишга ҳам кўчириш (татбиқ қилиш) мумкин деб ҳисоблади. Инсон ҳулқи реакциялар йиғиндиси сифатида битта эмас, балки бутун бир қўзғовчилар системаси билан вужудга келтирилади. Организмнинг жавоб ҳаракатлари йиғиндисини (ҳулқини) рўёбга чиқарувчи барча қўзғовчиларнинг мураккаб йиғиндиси би­хевиористлар ситуация (ташқи шароит) деб атайдилар.
Бихевиоризм нуқтаи-назаридан, инсон хулки онг фаолияти билан эмас, балки ташқи қўзғовчиларнинг йиғиндисини бўлган ситуация билан белгиланади. Иисоннинг психик ҳаёти бутунлай организм реакцияларининг йиғиндисига тенглаштириб қўйилади. Психик ҳодисалар, психик жараёнлар тушунчалари ўрнига ҳам анъанавий психологик тушунчалар ҳисобланган сезги, идрок, ирода, хаёл, тафаккур каби тушунчалар ўр­нига ҳам ҳар хил ном олган реакциялар ишлатилади.
Психологиянинг вазифаси аввало, организм ҳар хил қўзғовчиларни қабул қилиб олишга хизмат қилувчи ва шу қўзғовчига жавоб берувчи ап­парат ва механизмларни ўрганишдан иборатдир. Психология муайян реакция ташқи муҳитнинг инсон организмига таъсир қилиб турган қандай предмет ва ҳодисалари билан рўёбга чиқарилишини ҳам ўрганмоғи керак. Бинобарин, психология инсон реакцияларини фақат тасвирлабгина қолмасдан, балки қўзғовчи билан организмнинг жавоб ҳаракати ўртасидаги қонуний боғланиш ва муносабатларни ҳам қидириб топиши ва аниқлаши, ҳулқнинг ситуацияга боғлиқлигини белгилаб бериши лозим.
Тадқиқотчилар таъкидича, ташқи қўзғовчи билан инсон ҳулқи ўртасида қонуний, фақат механик боғланиш бор: қўзғовчи (ситуация) қанчалик кучли ва мураккаб бўлса, реакция (ҳулқ) шунчалик кучли ва мураккаб бўлади ва аксинча, қўзғовчи (ситуация) қанчалик кучсиз ва оддий бўлса, реакция (ҳулқ) шунчалик кучсиз ва оддий бўлади. Демак, бихевиоризмнннг асосий қоидаларидан бири шуки, инсон ҳулқи ҳамма вақт муҳит билан қатъий му возанатда бўлади.
Бихевиористларнинг таълимотига кўра, инсон шахси фақат организм ёки аниқроқ қилиб айтганда, энг мураккаб маши­на бўлиб, у ўзининг барча (элементар ёки мураккаб) ҳаракатлари билан муҳитнинг шарт-шароитлари ва ўз организмининг структураси билан қонуний равишда белгиланган (детерминланган)дир.
Инсоннинг бутун фаолияти, унинг бутун ҳулқи ҳаракатлардан иборат бўлган физик, механик процесс деб қаралади: инсоннииг психик ҳаёти нерв системасида, мушак ва ички секреция безларида рўй берадиган ҳаракат ва ўзгаришларга тенглаштириб қўйилади.
Агар эмпирик (субъектив) психология руҳнинг ўзини ўранишдан воз кечганлиги сабабли уни баъзан «руҳсиз психология» деб атаган бўлсалар, объектив психологияни эса «Психикасиз психология» деб атадилар.Техника соҳасида физика қанчалик аҳамиятга эга бўлса, ижтимоий тузум соҳасида психология ҳам шунчалик аҳамиятга эга бўлмоғи керак. Уотсоннинг фикрича, психологиянинг олдига шахс ва муҳитни шундай ташкил қилиш вазифаси қўйилмоғи керакки, бу билан жамиятда оқилона ва бахтли ҳаёт кечириш учун зарурий шарт-шароитлар яратилган бўлсин».
Бихевиоризм нуқтаи-назарича, хусусан психологиянинг охирги вазифалари инсоннинг ёки бутун бир жамият (синф) нинг зарурий ҳулқини ташкил қилишдан иборатдир. Психо­логия у ёки бу одам, бутун бир жамият ҳар қандай шароитларда ҳам қандай ҳатти-ҳаракат қилишини олдиндан мумкин қадар аниқ ва илмий жиҳатдан асослаб айтиб бермоғи керак.
Бихевиоризм таълимотича, таълим ва тарбияда тарбияланувчилар ва ўқувчилар онгига тарбиячи ёки ўқитувчи томонидан таъсир қилишдан эмас, балки тегишли ситуация (шароит) ташкил қилишдан иборатдир.Бу ҳолат (қўзғовчилар ва стимуллар) организмга бевосита таъсир қилиб, инсон ҳулқини керакли тарзда шакллантирмоғи керак. Таълим ва тарбия жараёнининг ўзи эса, керакли малакалар (ички ва ташқи ҳаракатлар) ҳосил қилишга тенглаштириб қўйилади, бошқача қилиб айтганда, таълим ва тарбия жараёни зичлашган қилиб қўйилади. Ушбу таълимотнинг энг катта хатоси “психика ” ни ҳавон ва инсон нуқтаи-назардан тенглаштирган ҳолатда тушунтириши сабаб бўлди. Вақт ўтиб ушбу таълимот кўп танқидларга учраган бўлсада, ҳозирга қадар фанда психиканинг ташқи таъсирга нисбатан жавоб реакциясини асословчи ягона илмий йўналиш сифатида гавдаланмоқда.



Download 365.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling