14-Мавзу: Экспериментал психологиянинг шаклланиши: Бихевиоризм Режа: Бихевиоризм. Дж. Уотсон (1878-1958) талкини
III. Психологик тадқиқотлар ва уларнинг психология фани тараққиётидаги ўрни
Download 365.5 Kb.
|
14-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вильгельм Вундт
- Батаршев А.В.
- - 3 ёшдан -11 ёшгача 1908 й
- Кульман
- Дж.Стенквистон
- Роберт Сессион Вудвортс
- Г.Хейманс билан Е.Вирсм
- Флойд ва Гордон Оллпорт
- Дж.Равен ва Л.Пенрос
- Эдвард Ли Торндайк ва Луис Лион Терстоун
- Уристиан Морган ва Генри Александр Мюррей
- (MMPI)
- 1939 й ил Векслер-Белльвю нинг
III. Психологик тадқиқотлар ва уларнинг психология фани тараққиётидаги ўрни
Агар психологик тестлар, сўровномалар таирихи 19-аср охири ва 20-аср бошлари деб олсак, ушбу ҳолатда ўша даврда яратилган тестлар тарихи бизнинг муаммомизга ойдинлик киритади деб айтсак эҳтимолдан ҳоли эмас. Лекин, уларга тўхталишдан олдин экспериментал психология билан боғлиқ масалаларга тўхталиб ўтамиз. Маълумки, 1861 йилда Вильгельм Вундт (1832-1920) психик жараёнларни тадқиқ қилиш учун дастлабки ускунани яратди. Инглиз антропологи ва психологи Френсис Гальтон (1822-1911 Чарльз Дарвиннинг амакиваччаси), «Наследственность таланта, ее законы и последствия» китобида анча шов-шувга сабаб бўлган лабороторияда ўтказилган ақлий тестлар ҳақида ёзади. Шу жумладан, Дж. Кеттел ўзининг “Ақлий тестлар ва ўлчаш” китобида 50 та тестни намуна сифатида келтиради. Тадқиқотчиладан Батаршев А.В. фикрига кўра,1895-1896 йилларга келиб, АҚШда иккита миллий қўмита тестологияни кучайтириш мақсадида тузилади. 1905 йилда француз психологи Альфред Бинэ (1857-1911) Т.Симон билан ҳамкорликда болалар истеъдодини ўрганиш учун тестлар серияларини ишлаб, кўллай бошладилар. Бунга сабаб, XIX асрнинг охирида умумтаълим мактабларининг очилиши сабабли муаммолар туғила бошлайди. Улар тест оркали соғ ва носоғлом болаларни ажратиб олиш ва шу соғлом болалар ичидан интеллекти юқори болаларни ажратиш керак бўлган. Бу эса ўз-ўзидан бошқа масалаларга ҳам йўл очиб берди. Энди мактаб таълимига қабул қилинган болалар ва уларнинг интеллект кўрсатгичи масаласи эди. Шунга кўра: 1905 й - 3 ёшдан -11 ёшгача 1908 й - 1 1 ёшдан -13 ёшгача 1911 й - 16-17 ёшдаги болалар учун 30 дан ортиқ масалалар асосида тестлар яратади. Кейинчалик тестларнинг янгиланишига сабаб: - меъёрнинг ўзгариши (акселерация); - керакли ва кераксизларни ажратиш; - ёшини чўзиш (11-13 ёшгача, 13-16 ёшгача тестлар билан таъминлаш); Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, А.Биненинг олиб борган ишлари янада масалага ойдинлик кирита борди.1911 йилда А.Бине “ақлий ёш” ва “интеллект кўрсаткичи” терминларини киритган ҳолда болалар интеллектини баҳолаш учун тестларни қўллай бошлади. Ҳар бир ёш учун тестлар тўпламини тузиб, болаларнинг хронологик ёши ( СА- Chronological Age); ақлий ёш (MA- Mental Age); унга ҳамоҳанг ҳолда интеллект кўрсаткичини (IQ- Intellegence Quotien) формула асосида келтирди. (Бунда IQhи чиқариш учун ақлий ёшни хронологик ёшга бўлиб, 100 га кўпайтирилади). Лекин, бошқа тадқиқотчилардан аввал дастлаб Бине Симоннинг стандартлаштирилмаган тестларини АҚШда қўллаган тадқиқотчи Генри Годдард ҳисобланади. Бине-Симон тестларини Г.Годдартдан сўнгра америкалик олим Льюис Мэдисон Термен Х.Д.Чайльдз билан биргаликда тестларни адаптация қилиш билан шуғуллана бошлади. Кўпгина тошириқлар модификация қилинди ва айрим топшириқлар эса қўшилди. Терменнинг мулоҳазаларига кўра, IQнинг 90 дан 109 кўрсаткичлари ўртача интеллект даражасини, 70 дан пасти эса ақли пастликни, 140 дан юқориси эса даҳоликни ифодалайди. Термен томонидан адаптация ва модификация этилган тест варианти (Стэнфорд версияси ҳисобланади) АҚШда ақлий қобилиятларни аниқлашда қўлланила бошланди. АҚШда биринчи жаҳон уруши арафасида кенг кўламда тестлаштириш ишлари амалга оширилди. Биринчи жаҳон уруши вақтида Психологик тестлар инструментарийсининг ривожланиши ўзига хос ўрин тутди. П.Фресснинг фикрича, «тестларни яратишга» асос солинди. Америкада Бош Комитет томонидан армияда психологик тадқиқотлар уюштирилди. Комитетга ДЖ.Кеттелл, Г.Стенли Холл, Торндайк ва бошқа етакчи психологлар жалб этилди. Ушбу даврда иккита тест батареяларидан фойдаланила бошланди. Б- тестлар ва В-тестлардан фойдаланила бошланди. Армиядаги 1726 000 нафар аскар тест синовларидан ўтказилди. Улардан 500 000 нафари саводсиз, 8000 нафри эса ақлий заиф сифатида армия сафидан чиқарилди, 20 000 нафари эса махсус қисмга хизматга йўналтирилди. Биринчи жаҳон урушидан кейин АҚШда Стэнфорд шкаласидан ташқари Кульман (1922), Йеркс (1923), Геринг (1922), ақлий қобилиятни ўрганишга мўлжалланган CAVD (1925) шкаласи (Торндайк раҳбарлигида) ишлаб чиқилди. Европада интеллект диагностикаси борасида Ришард Мейли самарали изланишлар олиб борди. У интеллектнинг аналитик тести (1928), интеллектни тўрт омилли : етарлича мураккаб, пластик, яхлитлик ва равонлиги ва ҳакозо. Дж.Стенквистон томонидан умумий механистик қобилиятларни терма тести (1923), Флоренс Лаура Гудинаф Одам расмини чизиш тестини (1926) ишлаб чиқди. Бу тестларда олимларни учта муаммо безовта қилди: 1) катта ёшдагиларни интеллектуал тараққиётини белгилаш учун индивидуал фойдаланиш шкалаларнинг мавжуд эмаслиги; 2) гўдакларнинг ақлий тараққиётини аниқлаш учун қулай шкалаларнинг зарурлиги; 3) интеллект ва шахс муҳим психологик конструктлар сифатида психологик тестларни ишлаб чиқишнинг умумий назариясини яратиш. Болаларнинг ақлий ривожланиши борасидаги энг эътиборга сазовор ишларни Арнольд Люциус Гезеллнинг (1925) ишларида учратиш мумкин. Бу борада унинг «Мактабгача ёшдаги болаларнинг ақлий тараққиёти» мавзусидаги ишини алоҳида кўрсатиб ўтиш ўринли. Тадқиқотчи Гезелл фикрича болаларнинг хулқ-атворини ўрганиш учун киномотографиядан фойдаланиш самарали саналади, ва бу онтогенетик тараққиётни акс эттиради. Ўзининг кузатишлари асосида «Гўдаклик ва инсон камолоти» (1929) асарида, боланинг ривожланиш ҳолатини 3 ойликдан 30 ойлик даврини 195 та мезон билан ўлчаш мумкинлигини қайд этиб ўтди. Интеллект тестларни ишлаб чиқиш билан бир қаторда шахсни нокогнитив соҳасини ўрганишга қаратилган методикалар (шахсни ўрганиш тестлари) ҳам яратилишига эътибор қаратилди. Шахс саволномалари борасида Роберт Сессион Вудвортс (1917) анормал хулқни ўрганишга мўлжалланган тестни ишлаб чиқди. Аммо психологияда шахсни ўрганиш сўровномалари борасида дастлабки саволномаларни биринчи бора, 1909 йилда голландиялик олимлар Г.Хейманс билан Е.Вирсм томонидан ишлаб чиқилган деган мулоҳазалар бор. Улар «Шахсий маълумотлар вароғи» тарздаги бир неча саволномаларнинг муаллифлари саналадилар. Сўнгра шахс саволномалари борасида Флойд ва Гордон Оллпорт шахс фазилатлари рейтингини (1921-22) таклиф этдилар. Фолкер томонидан шахсни баҳолаш тести (1921). Шунингдек психодиагностик тестлар борасида Герман Роршахнинг (1921) ва Трумэн Ли Келлининг (1928) хизматларини ҳам ҳисобга олиш лозим. Шунингдек, 1936 йилда энг етакчи тестлар сифатида қуйидаги бешта тестлар эътироф этилди: Стэнфорд-Бине, Роршах тести, Бернтейтернинг шахс саволномаси, Сишонинг мусиқий талантни аниқлаш тести, Стронгнинг профессионал қизиқишлар бланки. 1938 йилда буюк Британияда психологияда кенг кўламда қўлланиладиган Равеннинг прогрессив матрицалар тести ишлаб чиқилди. Унинг муаллифлари Дж.Равен ва Л.Пенрос эди Улар умумий интеллектни ўрганиш тестига асос солган эдилар. Интеллектнинг сусайишини ўрганишга эришган Давид Векслер, ўзининг шкаласини яратди. Унда 11 субътест мавжуд бўлиб, интеллектнинг турли қирраларини ўрганишга қаратилган. 1937 йилда Калифорния университетида ақлий етукликни аниқлаш тести эълон қилинди. Унинг муаллифлари Эдвард Ли Торндайк ва Луис Лион Терстоун ҳисобланади. 1938 йилда Терстоун ўзининг бирламчи ақлий қобилият тестларини эълон қилди, шу йиллардаги яна бир муваффаққиятли изланишларни Уристиан Морган ва Генри Александр Мюррей амалга оширди. Уларнинг 1935 йилда «Шахс тадқиқотлари» китодида психологик проекция тўғрисидаги назарий ғоя хусусида тўхталинган эди. Сўнгра у асосида Тематик апперцепция тести (ТАТ) вужудга келди. Шунингдек, ушбу йилларда проектив методикаларнинг яратилишида туб бурилиш юз берди, дейиш мумкин. Чунки, венгер-швецариялик олим Леопольд Сонди тести психология оламига кириб келди. Унинг тестида 6 серия ҳар хил психик касалликдан азобланаётган беморларнинг (ҳар бир серияда 8 тадан портретлар) фотографиялар бўлиб, текширилувчиларга ҳар бир сериядан ўзларига энг кўп ёқувчи ва энг кам ёқувчиларидан иккитасини танлаш тавсия этилган. 1940 йилларда Оскар Буроснинг “Психик ўлчашларнинг йилномаси” нашрида психологик тестлар ҳақида маълумотлар тақдим этила бошланди. Бунда 325 тест шарҳланиб, 200 тест фақат санаб ўтилган эди. Психолог А.Анастази таъкидлашича тестларга зарурат ҳолати биринчи жаҳон уруши давридаёқ кўзга ташлана борди. Биринчи жаҳон уруши сингари, иккинчи жаҳон уруши арафасида ҳам АҚШда янги тестлар ишлаб чиқила борди. Америкалик олимлар яна асосий эътиборни армия учун зарур гуруҳий тестларни яратишга киришдилар ва Армиянинг умумий классифкацияловчи тести-гуруҳий тести яратилди. Унда 10млнга яқин ҳарбий хизматчилар тестдан ўтказилдилар. Шунингдек, ҳарбийларда Роршах, ТАТнинг қисқартирилган варианти, вазиятли тестлар ҳам татбиқ этила бошланди. Буюк Британияда эса Равеннинг прогрессив матрицалари ҳарбий классификациялашда қўлланила бошланди. 40-йилларда эришилганлик Стэнфорд тести, Отиснинг классификацион тести, Кьюдернинг 168 топшириқли саволномаси, шунингдек, Катрин Бриггс ва унинг қизи Исабел Майерс томонидан «Майерс-Бриггснинг типлар индикатори» устида ишлар олиб борилиб, 1962 йилдагина ушбу тест эълон қилинди. Ушбу йилларда кўпчиликни эътиборини Миннесотнинг кўп жабҳали шахсни ўрганиш саволномаси (MMPI) ўзига жалб этди. Г.Ю.Айзенкнинг Моудслейск тиббиёт саволномаси яратилди. Шунингдек, Гилфорд “Темперамент шарҳи” деб номланган тестни ишлаб чиқди. Урушдан сўнг Саул Розенцвейнинг фрустрацияга реакцияни аниқлаш проектив тести (24 та суратдан иборат) вужудга келди. 50-йилларда Векслернинг катта ёшдагиларни интеллектини ўрганиш шкаласияратилди. Р.Кеттеллнинг интеллектни аниқлашнинг эркин маданий тести ва 16 факторли шахс саволномаси яратилди (1958).Дж.Тейлорнинг безовталанишнинг намоён бўлишини аниқлаш методикаси (1953) кенг кўламда тадқиқот майдонига кириб келди. 20-йилларнинг бошида швейцар психологи Г.Роршах янги типдаги проектив тестларни киритди. У математик қайта ишлашни талаб этмасдан, шахснинг яширин хусусиятларини намоён эта оларди. Ҳозирги кунда унинг асосида кенгроқ яратилган ТАТ- “Тематик апперцепция тести” мавжуд. У 30-40 йилларда Мюррей томонидан таклиф этилиб, ноаниқ картинадан иборат бўлиб, синалувчи ундан ўзи ҳоҳлаган ҳикоясини тузиши сўраларди. Проектив тестларнинг заиф томони шу эдики, улар тасаввур ва қизиқишни тажрибадан кам даражада очиб берарди ва шахс ҳақида бутунлай муҳокама қилолмасди. Тестологиянинг Ғарбда кейинги ривожланиши қуйидагича борди. 1925 йилда АҚШда ҳарбий ҳаво кучларида касб танлаш бошланди. Армстронгнинг ёзишича, иккинчи жаҳон уруши муқаррар вақтида учиш таълимига қобилиятни аниқлашнинг объектив методига қизиқиш анча ортди. Натижада Д.Фланоган раҳбарлиги остида оммавий эскпериментлар серияси ўтказила бошлади. 1 дан-9 гача балли “тест батареялари” ишлаб чиқилди. Бу баллар учувчилик хизматига қобилиятини аниқлаш учун мўлжалланган яъни учувчи, штурман, бомбардимон-қирувчи, радист-қирувчи каби. 1961 йилга келиб ушбу тестнинг қониқарсизлиги ошиб кетади, унинг янгича талқини яратилмайди. Бундан ташқари кўпгина тестлар ишлаб чиқилади, аммо муваффаққиятсизликка учраб қайта такомиллашмай қолади. Интеллектни аниқлаш мақсадида 1939 йил Векслер-Белльвюнинг интеллект шкаласи номи билан машҳур бўлган тести нашрдан чиқади. Векслернинг айтишича, ундан олдин чиққан интеллект тестлари асосан мактаб ўқувчилари учун мўлжалланган эди, катталар учун фақат шу тестнинг мураккаб варианти тақдим этиларди. Бу эса уларда қизиқиш уйғотмасди. Шунинг учун ушбу тестни тайёрлашнинг асосий мақсади катталарни тестдан ўтказиш бўлган. 1955 йилда чиққан Векслер шкаласи ўзида 11 та субтестни мужассам этиб, 6 таси вербал шкалани, 5 таси эса ҳаракат шкаладан иборат бўлган. Яъни вербал шкала: Билимдонлиги (29 та турли билимларни талаб этадиган саволларга жавоб бериш) Тушуниши ( 14 та топшириқда айрим одатлардан келиб чиққан мақолларнинг мазмунини тушунтириш сўралади) Арифметика (14 та топшириқни оғзаки ишлаш) Ўхшашликни топиш (13 та топшириқда икки предметнинг ўхшашлигини тушунтириш) Рақамларни эслаб қолиш (дастлаб 3 дан 9 гача бўлган сонларни, кейин 2 дан 8 гача бўлган сонларни тескари санаш оғзаки) Сўз бойлиги (40 та сўз кўрсатилади оддийдан мураккабгача, синалувчи мазмунини тушунтириш бериш керак) Ҳаракат шкаласи: Рақамли символлар (синалувчи 1,5 мин. Ичида рақамларни жойлаштириш керак) расмларни тугаллаш (синалувчи 21 та карточкадаги расмлардаги камчиликларни топади) Блокларни кўриш (карточкада чизилган чизмалар бўйича) Расмларни жойлаштириш (30 та карточкадаги расмни жойлаштириб, ундан кетма-кетликда мазмунли ҳикоя тузиш) • Объектларни йиғиш (қоғозда тасвирланган бўлак расмлардан таниш предметни йиғиш) Бундан ташқари Векслернинг мактабгача ва кичик мактаб ёшидаги болалар учун ҳам мўлжалланган худди юқоридаги каби икки шкала асосида интеллект тести ишлаб чиқилган. Баъзи хориж тестологлари тести ёрдамида юзага чиққан мавжуд қобилиятлар фаолиятнинг кайсидир турида муваффақиятни аниқлаб беришига асосландилар. Бунга танқидий муносабатда бўлиб, бир қатор касбга яроқлиликнинг сабабларини келтириб ўтиш мумкин: Биринчидан, кўпгина тадқиқотчилар кўрсатишича, кўпсонли одамлар томонидан тестлаштиришга ёмон муносабат шаклланган. Бунга сабаб тестларни қўллашнинг нолойиқ ўрин тутишидир. Иккинчидан, касбга яроқлилик илгаридан мавжуд бўлмасдан, балки фақат фаолият доирасида шаклланадиган шахснинг хусусияти деб қаралишидир. Касбга яроқлиликнинг шаклланишига кўпгина омиллар таъсир қилади, ва қобилият ривожланишининг аниқ даражасини улар ҳал қилувчи хисобланмайди. Яъни касбий тайёргарлик кўпгина бошқа қобилиятларга боқлик, улардан, мотивация, касбга қизиқиш ўз ишига муҳаббат ва эътиборлилик. Энг мухими жамоада ўзаро муносабатга кириша олишликдир. Бундай омиллар тестли текширувларда умуман ҳисобга олинмаслиги мумкин. Учинчидан, барча мавжуд методларнинг амалда прогнозлиги куйи даражада ҳисобланиб, уларда юқори даражада етарлилик етишмайди. Собиқ совет психологлари кўпинча тестларни касбий маслахат, касб танлаш бўйича амалий ишларда инструмент сифатида қўллашган. Уларнинг тадқиқотларининг фарқли мухим аҳамияти - аниқ касбга яроқлиликда тестлаштиришнинг чекланган имкониятини тушунишларидир. Тестларнинг нафақат ўқув мақсадларида, балки давлат муассасаларида ва ишлаб чиқаришда ҳам кенг қўлланилади. Хозирги кундаги тестлар билан олдинги тестлар ўртасидаги тафовути, асосан тестларнинг таркибий тузилишидир. Юқорида келтирганимиздек, қобилиятларнинг ўрганилиши йиллар давомида такомиллашиб, ўрганиш тамойиллари, методлари ва ёндошувлари ўзгариб, ҳар бир давр талаби , тақозоси асосида бўлган. Психологик тестлаштириш - бу психологик тестлар ёрдамида шахснинг маълум хусусият ва сифатларини тадқиқ этишдир. Одатда психологик тестлаштириш таълим ва тарбияни самарадорлигини ошириш, ишга қабул қилишда танлов, психотерапияда, психологик консультацияда ва психокоррекция қилиш мақсадларида фойдаланилади. Бу мақсадларга мувофиқ, гуруҳларга ажратиш мумкин бўлган турли-туман тестлар кўп. Жумладан: Тестлаштириш предметига кўра (интеллектуал, шахс ва шахслараро); Тест топшириқларининг хусусиятларига кўра (амалий, образли ва вербал); Синалувчиларга тавсия этилувчи материалларга кўра (бланкли ва компьютерли); Баҳолаш объектига кўра ( процессуал, ҳолат ва хусусият); Download 365.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling