Шахс сўровномалари- Шахс сўровномалари инсоннинг индивидуал шахс хусусиятлари психодиагностика билан боғлиқ. Булар характер, темперамент, эмоция, қобилият, мотивация тестлари бўлиши мумкин. Шахс хусусиятларига алоҳида тестлар кўп томонлама характеристика бериши мумкин. Шахс хусусиятларини баҳолаб берувчи тестлар унинг эмоцияси, характери, мотивлари, безовталаниши (шкала Спилбергер-Ханин), агрессивлик (опросник Басса-Дарки), муваффақиятга эришиш мотивини аниқлаш (тест мотивации достижений) - булар хусусий тест бўлиб, уларни мономер деб аташади.
Комплекс тестлари – многомер дейилади. Масалан, Кеттелл, Шмишек, Стреляу, Айзенк тестлари.
Психологик тестлаштиришнинг мақсади. Психологик тестлаштириш олдида турган асосий вазифа - бу махсус танланган саволлар за топшириқларга шахснинг берган жавобларини ўрганиш йўли орқали маълумот олишдир. Бунда ушбу тестлаштириш қандай мақсадга асосланганлигини билиш зарур: тестлаштириш шахс хусусиятини оддийгина ўрганади, ёки психодиагностика қилади. Уларнинг фарқи нимада?
Психодиагностик тестлаштириш одатда баҳолаш мақсадида баҳоланади ва аниқ сифатий ва миқдорий характеристика беради. Бундай мақсадга эга бўлмаган методлар соф тадқиқий ҳисобланади. Масалан, Кеттелл сўровномаси психодиагностик тест ҳисобланади ва шахснинг алоҳида хусусиятини стандарт балл асосида баҳолаш имконини беради.
Тестлаштиришнинг тадқиқий методлар жуда мураккаб бўлганлиги учун баъзан шахс унга адекват баҳо беролмайди.
Тестлаштириш натижаларининг ишончлилиги
Психологик-педагогик тестлаштиришда ишончли натижалар олиш учун илмий асосланган, валидлик, ишончлилик, аниқлик талаб қиладиган психодиагностик методлардан фoйдaлaниш зарур. Келтирилган мезонлардан энг асосийси - валидлик ва ишончлиликдир.
Валидлик - бу синалувчи шахснинг психологик хусусиятини баҳолаш учун яроқлилиги ва мувофиқлиги ҳакида гувоҳлик беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |