14-мавзу. Молия бозорида банклар ва нобанк кредит институтлари Режа Молия бозорида банкларнинг иштироки


Ўрта Осиёда 1913-йил 26-сентабрда Тошкент шаҳрида биринчи Ломбард очилган. Гаров предмети жиҳатидан ломбардлар қуйидагиларга бўлинади


Download 0.55 Mb.
bet4/7
Sana19.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1604344
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
14-мавзу

Ўрта Осиёда 1913-йил 26-сентабрда Тошкент шаҳрида биринчи Ломбард очилган. Гаров предмети жиҳатидан ломбардлар қуйидагиларга бўлинади:
1) Заргарлик буюмлари Ломбарди
2) Автоломбард
3) Маиший воситалар ломбарди
4) Универсал ломбардлар
5) Ихтисослашган ломбардлар
Фаолияти лицензияланганлиги жиҳатидан:
1) Лицензияланган ломбардлар
2) Лицензияланмаган ломбардлар
Микрокредит ташкилоти нобанк кредит ташкилоти сифатида микромолиялаштиришни амалга оширар экан, демак, унинг фаолият мақсади, ташкилий-ҳуқуқий шакли, фаолиятни лицензиялаш, жавобгарлик асослари қонунчиликда бевосита микромолиялашни акс этиши билан боғлиқдир.
3.Пул бозорида нобанк кредит институтлари фаолият механизми
Нобанк кредит-молия институтлари – бу расман банк эмас, аммо асосий фаолияти молиявий ҳизматлар кўрсатиш бўлиб, кўп жиҳатдан банкларникига боғлиқ ва муқобил ҳисобланади.
Шунинг учун нобанк кредит-молия институтлари кўплаб инглиз тилидаги адабиётларда банкларга асосий рақобатчи деб айтилади ва булар: кредит кооперациялари, ломбардлар, лизинг ва факторинг компаниялари ва бошқалардир.
“Нобанк молия ташкилотлари, кредит уюшмалари, лизинг, суғурта ва аудиторлик компанияларининг ролини янада ошириш ҳамда тармоғини ривожлантириш, халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқ уларнинг барқарорлиги ва самарадорлигини таъминлаш, улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар тури ва кўламини кенгайтириш, молия бозори инфратузилмаси институтларини мустаҳкамлашдир.
Банклар қимматли қоғозлар бозорида қуйидаги операцияларни амалга оширади:
    • қимматли қоғозларни чиқариш, сотиб олиш, сотиш, сақлаш;
    • ишончли бошқарувчи сифатида мижоз топшириғи асосида қимматли қоғозларни бошқариш;
    • қимматли қоғозлар олди-сотди жараёнида мижоз топшириғи асосида унинг ҳисобидан воситачилик функцияларини бажариш, брокер вазифасини бажариш;
    • қимматли қоғозлар чиқариш ва муомаласи масалалари бўйича консултацион хизматлар кўрсатиш;
    • инвестицион компания, андеррайтер сифатида қимматли қоғозлар чиқарилишини ташкил этиш.


Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling