14-мавзу. Молия бозорида банклар ва нобанк кредит институтлари Режа Молия бозорида банкларнинг иштироки


I. Нобанк кредит ташкилотлари сони


Download 0.55 Mb.
bet6/7
Sana19.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1604344
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
14-мавзу

I. Нобанк кредит ташкилотлари сони
Бугунги кунга келиб 71 та микрокредит ташкилотлари ҳамда 76 та ломбардлар аҳоли ва тадбиркорларга микромолиявий хизматлар кўрсатиб келмоқда.
Ҳудудлар кесимида нобанк кредит ташкилотлари Тошкент шаҳрида 2 баробарга (жами сони 64 та), Фарғона ва Бухоро вилоятларида 3 баробарга (мос равишда 19 та ва 14 та) ҳамда Тошкент вилоятида 1,4 баробарга ( сони 14 та) ўсган.
Нобанк кредит ташкилотлари бозорида янги иштирокчиларнинг – 8 та микрокредит ташкилоти ҳамда уларнинг 32 та филиал ва чакана хизматлар марказлари,
11 та ломбардлар фаолият бошлаши натижасида нобанк кредит ташкилотларининг умумий сони ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти билан бирга 147 тани ташкил қилган.
II. Нобанк кредит ташкилотларининг активлари
Нобанк кредит ташкилотлари активлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 баробарга ортиб, 2022 йил 1 май ҳолатига 3,4 трлн. сўмни ташкил этган. Активларнинг ўсишида кредитлаш операцияларининг 2,2 баробарга ошиши асосий омил бўлган.
Хусусан, микрокредит ташкилотлари активлари 58 фоизга (557 млрд. сўмга) ўсиб, 1 520 млрд. сўмга ва ломбардлар активлари 35 фоизга ёки 60 млрд. сўмга кўпайиб, 231 млрд. сўмга етган. Активлар ҳажмининг ўсиши асосан микрокредит ташкилотларида кредитларнинг 501 млрд. сўмга ва ломбардларда 47 млрд. сўмга ошиши ҳисобига юзага келган.
Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти жами активлари 4 баробарга (1 173 млрд. сўмга) ўсган ҳолда 1 618 млрд. сўмни ташкил этган (бунда кредитлаш суръати 1 105 млрд. сўмга ортган).
а) Нобанк кредит ташкилотларининг кредитлаш амалиёти
2022 йилда микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан кўрсатилган микромолиявий хизматлар ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 63 фоизга ошиб,1,4 трлн. сўмни ташкил қилди. 2022 йилнинг 1 май ҳолатига жами микромолиявий хизматлар қолдиғи (1,6 трлн. сўм) 52 фоизга, хусусан, микрокредит ташкилотлари кредит қўйилмалари қолдиғи (1 404 млрд. сўм) 55 фоизга ва ломбардлар кредит қолдиғи (195 млрд. сўм) 32 фоизга ўсган.
Ўз навбатида, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти томонидан аҳолининг уй-жойларга бўлган ўсиб бораётган эҳтиёжини қондириш мақсадида тижорат банкларига ажратилган ресурслари қолдиғи 4 баробарга (1 105 млрд. сўмга) ортиб, 1 428 млрд. сўмга етган.
2022 йил 1 май ҳолатига барча нобанк кредит ташкилотларининг жами кредит қўйилмалари қолдиғи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 баробарга кўпайиб, 3 трлн. сўмга ёки умумий кредитлаш ҳажмидаги улуши 0,9 фоизга етган.
Шу билан бирга, 2021 йил 1 май ҳолатига нисбатан нобанк кредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларга ажратилган микроқарзлар 54 фоизга ортиб, 1 583 млрд. сўмга етган бўлса, тадбиркорлик субъектларига ажратилган микрокредит қолдиғи 37 фоизга камайиб, 16 млрд. сўмни ташкил этди.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling