14-мавзу. Молия бозорида банклар ва нобанк кредит институтлари Режа Молия бозорида банкларнинг иштироки


Банкларнинг фонд бозорида иштирок этишининг бош мақсадлари қуйидагилардан иборат


Download 0.55 Mb.
bet3/7
Sana19.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1604344
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
14-мавзу

Банкларнинг фонд бозорида иштирок этишининг бош мақсадлари қуйидагилардан иборат:
- фаолиятининг асосий турларини амалга ошириш учун пул маблағларини жалб этиш;
- ҚҚларга ўз маблағларини инвестициялашдан тушадиган даромадни рлиш;
- ҚҚлар билан амалга ошириладиган операциялар бўйича мижозларга кўрсатиладиган хизматлардан тушадиган даромадни олиш;
- ўз нуфузини ошириш ва янги мижозларни жалб этиш;
ҚҚлар бозорида банкларнинг фаоллашувига сабаб бўлган энг муҳим шарт-шароитларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
Ўзбекистонда амал қилаётган қонунчилик бўйича тижорат банклари ҚҚлар билан ҳар қандай турдаги операцияларни амалга оширишда қатнашишига йўл қўйилади;
банкларнинг нисбатан барқарор молиявий аҳволи ва банк операцияларининг юқори даромадлилиги уларга банк хизматларининг янги турларини, хусусан қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган кўнгина операцияларни ўзлаштиришга катта молиявий ресурсларни ажратиш учун имкон беради;
банкларда мавжуд бўлган техник, ахборот ва кадрлар салоҳияти, шуъба банкларининг кенг тармоғи ва мижозлар базаси уларни ҚҚлар бозорининг энг қобилиятли қатнашчиларига айлантиради;
банклар билан бошқа молиявийиқтисодий муассасалар ўртасидаги кучайиб бораётган рақобат, кўпгина анъанавий банк хизматларини кўрсатишдан кўриладиган фойданинг пасайиб бориши, банкларнинг ўз фаоллиги диққат марказини ҚҚлар бозори соҳасига кўчиришга мажбур қилмоқда.
2.Микрокредит ташкилотлари ва ломбардларнинг молия бозоридаги фаолияти хусусиятлари.
Нобанк кредит-молия институтлари кўплаб инглиз тилидаги адабиётларда банкларга асосий рақобатчи деб айтилади ва булар: ломбардлар, микрокредит ташкилотлар ва кредит уюшмалари. Ломбард, гаровхона - гаровга қўйилган муайян буюмлар эвазига маълум муддатга пул (маблағ) бериб турадиган муассаса.
Буюмнинг қиймати томонларнинг келишувига кўра баҳоланади, гаровга қўйилган буюм эгасига номи ёзилган ломбард тилхати берилади. Олинган пул ўз вақтида қайтарилмаса, қўйилган буюм ломбард мулкига айланади ва ломбард қўйилган буюмларни сотишга ҳақли.
Буюмларни гаровга қўйиб кредит бериш биринчи марта 15-асрда Италиянинг Ломбардия вилоятидан чиққан судхўрлар томонидан жорий этилган ("ломбард" сўзи ҳам шундан келиб чиққан).
Ломбардларнинг мижозлари булар – асосий кредит бозорларидан маблағ олиш имкониятига эга бўлмаган ҳамда кредитни қайтариш салоҳияти паст бўлган мижозлар ҳисобланишади.
Мазкур нобанк ташкилот ихтисослашган тижорат муассасаси бўлиб, асосий фаолияти фуқароларнинг ҳаракатдаги мулклари гарови остида қисқа муддатли кредитлар бериш ва буюмларни сақлаш билан шуғулланади.
Буюмларнинг баҳоси икки томоннинг келишуви асосида белгиланади.
Банклар - пулга муҳтож бўлганларга маблағ (кредит) бермаслиги туфайли, мижозлар Ломбард ташкилотларига мурожаат қиладилар.
Бунга сабаб, банклар жисмоний шахсларга кредит беришларидан олдин мижозларнинг кредитга лаёқатлилик даражаси ўрганилади. Ломбардларда эса мазкур критерия мавжуд эмас.
Қарздор ўз буюмини қонунда ёки шартномада белгиланган вақт оралиғида қайтариб олиши мумкин.
Ўз вақтида қайтариб олинмаган буюмлар савдо ва аукционда реализацияга қўйилади. Гаров эвазига кредит бериш биринчи марта Франциядан 15 асрда олиб-сотарлар томонидан таъсис этилган. Черковлар аҳолини паст табақали қатламини пул билан таъминлаш мақсадида, гаровга буюм қўйиш ғоясини илгари сурган. Айнан черковлар ссуда ставкасини 5% гача камайтиришга муваффақ бўлган.
Илк ломбардлар учун пул ҳайрия ишлари орқали тўпланган. 16 асрда илк бор муниципиал ломбардлар пайдо бўлди. Уларнинг ҳам асосий функцияларидан бири аҳолини паст табақали қатламини ижтимоий қўллаб-қувватлашдан иборат бўлган.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling