14-мавзу. Молия бозорида банклар ва нобанк кредит институтлари Режа Молия бозорида банкларнинг иштироки


Банклар умуман иқтисодиётда, хусусан молия бозорида қуйидаги ролларни бажаради


Download 0.55 Mb.
bet2/7
Sana19.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1604344
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
14-мавзу

Банклар умуман иқтисодиётда, хусусан молия бозорида қуйидаги ролларни бажаради:
- монетар сиёсатни таъминловчи институтлар;
- иқтисодиёт субъектларига кредит, пул воситалари билан боғлиқ операциялар бўйича профессионал ҳизматлар кўрсатувчи институтлар;
- молиявий ресурслар аккумулятори, йирик инвестициялар манбаи;
- институционал инвестор (белгиланган тартибда);
- қимматли қоғозлар чиқарувчи (белгиланган тартибда);
- фонд бозорида профессионал ҳизмат кўрсатувчи институт.
Инвестиция банки – бу асосан қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларга иҳтисослашган кредит-молия институти.
Унинг мақсади: молия бозорлари орқали қўшимча пул маблағларини жалб қилиш, ўз мижозларини (жумладан давлатни) узоқ муддатли кредитлаш.
Замонавий инвестиция банки ҳозирда на фақат фонд бозорларида қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларни бажаради, балки компанияларни бирлаштирилиши ва ўзаро бирлашишини ташкиллаштириш, ипотекани ва венчур капиталини бошқариш билан ҳам шуғулланади.
Инвестиция банклари турли мамлакатларда маълум хусусиятларга эга. Масалан, Буюк Британияда – турли профилли инвестиция компаниялари, савдо банклари. Бунда савдо банклари оддий банк операцияларидан ташқари, акциядорлик компаниялари, пенсия фондари, суғурта компаниялари қимматли қоғозларини бошқариш билан ҳам шуғулланади.
Францияда эса бизнес-банклар, инвестиция уйлари, Германияда – инвестиция жамиятлари, Японияда – трастбанклар ва шаҳар банклари мисол бўла олади.
Банкларнинг молия бозоридаги фаолият турларини қуйидагича тизимлаштириш мумкин.
1. Банклар молия бозорининг қуйидаги сегментларида фаолият юритадилар: валюта, қимматли қоғозлар, пул-кредит, қимматбаҳо металлар ва тошлар.
2. Кўчмас мулк бозорида воситачи, риелтор, ишончли бошқарувчи, ипотекавий инвестор сифати фаолият кўрсатади.
3. Валюта бозорида: дилер ва брокер
4. Пул-кредит бозорида: пул ҳисоб рақамлари ва пул воситалари бўйича мижозларга операцион ҳизмат кўрсатиш; кредит бериш ва олиш; бўлак кредиторларнинг кредит траншлари бўйича оператор бўлиш ва ҳ.к.
5. Қимматли қоғозлар бозорида: эмитент; институционал инвестор ва коллектив инвестор; профессионал институт.
ҚҚларни очиқ ва ошкора тарзда биржа савдолари орқали жойлаштириш ва уларнинг иккиламчи бозорда муомалада бўлишлиги тижорат банкларига ва бошқа фонд бозори қатнашчиларига қуйидаги афзалликларни беради:
  • ҚҚлар билан олди-сотди жараёнлари биржанинг Марказий савдо залига, унинг ҳудудий филиаллари ва брокерлик идораларига ўрнатилган замонавий жиҳозлар ва таъминот дастурига эга бўлган барча терминаллар орқали ҳақиқий вақт оралиғида амалга оширилади;
  • Савдо технологияси ва таъминот дастури мамлакатимизнинг барча ҳудудларида жойлашган инвестиция воситачиларни, яъни биржа аъзоларини биржа савдосига қўйилган ҚҚлар тўғрисидаги маълумотлар билан бир лаҳзада таъминлаш имконини беради;
  • Фонд биржасида инвестиция воситачиси (брокер, дилер) ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчиси сифатида фаолият юритиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган юқори малакали ҚҚ лар бозорининг профессионал иштирокчилари фаолият юритишади.;
  • Акция ва облигацияларини биржа савдоларига чиқарган корхоналар биржанинг ахборот каналлари, шунингдек листинга кирган ҚҚлар котировкасини мунтазам эълон қилиб борувчи етакчи иқтисодий газеталар орқали қўшимча реклама билан таъминланади;
  • ҚҚларнинг ликвидлик даражасини янада ошириш мақсадида фонд биржаси томонидан, кунлик савдо сессиялари очилиши пайтида қимматли қоғозларнинг икки томонлама котировкасини амалга оширишни таъминлаб бера оладиган ва натижада банклар томонидан чиқарилган ҚҚлар котировкасининг ўсишига ижобий таъсир кўрсата оладиган маркет-мейкерлик институтини ташкил қилиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

  • 6) Талаб ва таклифдан келиб чиқиб қимматли қоғозларнинг ҳақиқий бозор баҳосини ва компанияларнинг капитализация даражасини аниқлаш.


Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling