14-мавзу. Рим республикасининг қулаши. Империя даврида Рим давлати. (2-соат)
Download 224.87 Kb.
|
14-mavzu matni KIRIL
Рим империяси милодий И асрда. Милодий И асрда Рим империясида икки сулола Юлийлар – Клавдийлар ва Флавийлар ҳокимиятни бошқардилар. Тиберийнинг вориси Германикнинг о„г„ли 24 ёшли Гай Сезар Калигула (37– 41-йиллар) ҳокимиятни эгаллади. Калигула баджаҳл, ахлоқан бузуқ, о„та маг„рур, такаббур шахс эди. Дастлаб у сенат билан келишган ҳолда ички ва ташқи сиёсатни олиб борди. Солиқларни камайтирди. Бир неча ой ичида у исрофгарчилик билан Тиберийдан қолган хазинани турли томоша, мо„л-ко„л совг„алар тарқатиш билан талон-тарож қилди. Калигула о„зини «Жаноб» (Доминис) ва «Худо» деб э‟лон қилиб, омма олдига Юпитер қиёфасидаги кийимларда чиқди. О„зига худоларга сиг„ингандек сажда қилишни талаб қилди. Сенаторлар тоифасини та‟қиб ос-
тига олди. Бо„шаб қолган хазинани то„лдириш учун ҳукм қилинганларнинг мол-мулкини мусодара қилди, провинсиялар катта миқдорда солиқлар то„ладилар. Бу ақлсиз императорнинг ҳукмронлиги уч йил давом этиб, 41-йил январ ойида претор трибуни Кассий Херей бошчилигидаги фитначилар томонидан о„лдирилди. Претор қисмлари Калигуланинг 50 ёшли тог„аси Тиберий Клавдий Неронни (41–54- йиллар) император деб э‟лон қилдилар. Клавдий сенат билан муносабатни яхшилади. О„зининг сенатдан мустақил бо„лган ма‟муриятини тузди. Унинг ма‟мурияти бир неча муассасалардан ташкил топиб, уларни озод қо„йилган қуллар бошқардилар. Клавдий даврида бошқарувнинг марказлашуви ва императорнинг шахсий ҳокимиятини кучайиши кузатилди. Клавдий ҳокимияти қо„шин, турли текин томоша ва хайр-садақа бериладиган Рим плебси ҳамда провинсияларнинг зодагонларига таянди. Ташқи сиёсатда урушлар о„рнига дипломатик воситалар қо„лланила бошланди. Фақат 43-йил Британияга ҳарбий экспедитсия уюштирилди. Клавдий о„з укаси Германикнинг қизи Агриппинага уйланган эди. Клавдийнинг иккинчи хотини бо„лган 33 ёшли Агриппина 54-йил уни заҳарлаб о„лдирди ва о„зининг 17 ёшли о„г„ли Нерон Клавдий Сезарни (54–68- йиллар) тахтга чиқарди. Нерон Юлий – Клавдийлар сулоласининг со„нгги вакили бо„либ, ахлоқан бузуқ, шафқатсиз киши эди. У о„зини тахтга чиқарган онаси Агриппинани (62-йил), укаси Британикни (55-йил), хотини Октавияни (62-йил), иккинчи хотини Поппея Сабинани (65- йил) о„лдирди. Нерон сенат билан муроса қилишни истамади. Пулга муҳтож бо„лгани учун жуда ко„п сенаторлар ва зодагонларни қатл этиб, уларнинг мол-мулкини о„злаштириб олди. Унинг даврида император саройи харажатлари ҳаддан ташқари ошиб кетди. Нероннинг о„зи мусиқа ва қо„шиқчилик билан шуг„улланиб, саҳнада рол о„йнар эди. Юнонистонда шоирлар ко„ригида қатнашди. Римда 64-йил жуда катта ёнг„ин бо„либ, у бир ҳафта давом этди ва шаҳарнинг 14 кварталидан 10 таси то„ла ёниб кетди. Ёнг„индан со„нг Палатин ва эсквилин тепаликлари о„ртасида 270 га. майдонга Нерон учун ҳашаматли «олтин» сарой қурилди. Халқ оммаси о„ртасида Римдаги ёнг„иннинг асосий сабабчиси Нерон деган миш-миш тарқалди. Нерон ёнг„инга Римдаги насронийлар жамоасини айбдор деб топиб, уларни оммавий қатлини уюштирди. Императорнинг шафқатсизлиги, унинг зо„равонлиги зодагонларнинг кескин норозилигини келтириб чиқарди. Унга қарши фитна уюштирилди (65-йил). Фитна фош этилди ва фитначилар шафқатсиз жазоланди. Уларнинг ичида файласуф-стоик Лутсий Анней Сенека, унинг жияни шоир Марк Анней Лукан ва ёзувчи Гай Петроний Арбитрлар бор эди. Сиёсий вазият кескинлашди. Парфия билан Арманистон учун узоқ давом этган уруш Римнинг маг„лубияти билан тугади (66-йил). Нерон ҳукмронлигининг со„нгги икки йилида давлат бошқарувидан умуман четлашди. Британияда уруш давом этиб, 66-йилда Яҳудияда қо„зг„олон бошланди. Нерон ҳукмронлигига қарши оммавий норозилик бошланди. Галлия, Германия ва Испанияда 68-йил баҳорида Неронга қарши легионлар қо„зг„олон ко„тардилар. Нерон ко„нглига келган ишларни қилди. Ахлоқсиз ҳаёт кечирди. Давлат хазинасини талон-тарож қилди. Унинг даврида қарам Пон подшолиги Римга қо„шиб олинди. Тахт ворислигига 70 ёшли зодагон Сервий Сулпитсий Галба номзоди қо„йилди. Неронни ҳеч ким ҳимоя қилмади. Ҳатто преториан қисмлари ҳам Галба томонига о„тди. Нерон яширинишга уринди, лекин яширина олмади. Душманлар қо„лига тушмаслик учун у о„зини қиличга ташлади. Нероннинг о„лими билан Юлийлар-Клавдийлар сулоласи ҳукмронлиги ниҳоясига етди. Рим империясига саркарда Галба қисқа вақт 68–69-йилларда ҳукмрон бо„лди. У харажатларни қисқартиришга уринди. О„з тарафдорларига ва‟да қилинган пул-маблаг„ни то„лашдан бош тортди. Преториан гвардияси провинсиядаги қо„шинлар, Галлиянинг шарқий ва жанубий вилоятлари ундан норози бо„лдилар. 69-йил 15-январда Галба о„лдирилди. Галбадан со„нг Галлия ва Британиядаги легионлар қо„ллаган Вителлий императорлик тахтига қисқа муддатга о„тирди. Александрияда 69-йил 1-июлда Яҳудиядаги қо„шин қо„мондони Тит Флавий Веспасиан император деб э‟лон қилинди. Янги император қисқа муддатда бошқа да‟вогарларни бартараф қилди. 69-йил охирида сенат Веспасианни император сифатида тан олди. Веспасиан янги Флавийлар сулоласини бошлаб берди. Бу сулолага яна икки император – Веспасианнинг о„г„иллари Тит (79–81) ва Домисиан (81–96) кирди. Веспасиан узоқни ко„ра биладиган ақлли ҳукмдор сифатида империянинг иқтисодий ва молиявий кучини нисбатан тез ва самарали тиклади. Давлат харажатларини қоплаш учун 40 млрд сестерсий керак эди. Император тежаб-тергашга киришиб, харажатларни қисқартирди ва янги солиқларни жорий қилди. Ҳатто у дафн маросимларига ва Рим жамоа ҳожатхоналарига ҳам солиқ солди. Император Рим фуқаролиги ҳуқуқини мо„л-ко„л тарқатди, сенаторлар ва суворийлар тоифасини провинсия зодагонлари, бойиб кетган озод қуллар билан то„лдирди. Флавийлар давридан бошлаб императорлар провинсия зодагонларига бевосита таяна бошладилар. Веспасиан 79-йил июнида 70 ёшида вафот этди. Унинг о„г„ли Тит 79–81- йиллар тахтга чиқиб, 42 ёшга етмасдан безгак касаллигидан вафот этди. Тит даврида машҳур Везувий вулқони отилиб, Помпей ва Геркуланум шаҳарлари кул остида қолди (79-йил). Флавийларнинг со„нгги вакили Домисиан (81–96-йиллар) бо„либ, о„зининг мутлақ ҳокимиятини о„рнатишга ҳаракат қилди ва 45 ёшида фитначилар томонидан о„лдирилди. Флавийлар даврида империянинг шимоли-шарқий чегараларида дакия, сарматлар, роксоланлар ва маркоман қабилалари ҳаракатга келдилар. Рим легионлари дакия подшоси Детгебал қо„шинлари билан урушда енгилдилар ва дакларга о„лпон то„лашга мажбур бо„лдилар. Шарқда Коммаген, Кичик Арабистон то„ла қо„шиб олинди. Download 224.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling